ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш /

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳажмини автоматлаштирилган ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.10.2021 й. 634-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 11 октябрдаги

634-сон қарорига

1-ИЛОВА



Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини

ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳажмини

автоматлаштирилган ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари

билан жиҳозлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом истеъмол ва техник этил спирти (кейинги ўринларда - этил спирти) ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ва ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатиш тартибини белгилайди.

Этил спирти ва алкоголь маҳсулоти етказилиши тўхтаганда, ўлчов воситаси тўхташи, шунингдек, асосий ускунадан узлуксиз равишда маҳсулот юборилиб, ўлчов воситаси ишламай қолганда иш жараёни бошқа ўлчов воситасига ўтказилиши керак.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


дистиллятлар - алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бижғитилган сусло ёки ишлов берилган вино хом ашёси (виноматериал)ни, таркибида этил спирти мавжуд ачитқили ёки қуйқали чўкмаларни, узумни эзиш натижасида чиқадиган масса ва бошқа таркибида спирт сақловчи маҳсулотлар хом ашёларини оддий ва/ёки фракцион дистиллаш ва/ёки ректификатлаш йўли билан олинган виночилик маҳсулоти (вино, узум, мева-резавор, коньяк, кальвадос ва виски дистиллятлари);


дозатор - суюқ ва сoчилувчaн мoддaлaр мaссaси ёки ҳaжмини aвтoмaтик тaрздa ўлчaйдигaн (дoзaлaйдигaн) қурилмa;


ўлчов воситалари (электрон ҳисоблагичлар) - ўлчовлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятга эга бўлган техника воситаси;


эпруветка - қуйиш бўлимига ўтказишдан олдин ўтаётган суюқликнинг таркибидаги этил спиртининг ҳажмий улушини аниқловчи ярим шиша ҳолатидаги ускуна;


этил спирти бош фракцияси (кейинги ўринларда - Эфир альдегидли фракция ёки ЭАФ) - таркибида учувчан қўшимчалар концентрацияси юқори бўлган, этил спиртининг ҳажмий улуши (қуввати) 92,0 фоиздан кам бўлмаган, тайёр ачитмани брагоректификатлаш ёки озуқавий хом ашёдан олинган хом этил спиртини ректификациялаш натижасида ажратиб олинадиган ва озуқавий хом ашёдан ректификатланган этил спирти ишлаб чиқариш жараёнининг қўшимча маҳсулоти бўлган сув-спирт эритмаси.



2-БОБ. ЎЛЧОВ ВОСИТАЛАРИНИ ЎРНАТИШ


2. Этил спирти (вино, узум, мева-резавор, коньяк, калвадос, виски дистиллятлари ва спиртлари бундан мустасно) ишлаб чиқарадиган ташкилотларда тайёр маҳсулот ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичликни ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:

этил спиртини қуйиш бўлими (спирт қабул қилиш бўлими)га ўтказишда эпруветкадан (чироқ) кейин ва тайёр маҳсулотлар омборига (спирт сақлаш омборига) топширишдан олдин;

этил спиртини истеъмолчиларга темир йўл, автомобиль ёки бошқа транспорт воситаларида юклаб жўнатишда, шунингдек, этил спиртини ташкилотнинг алоҳида бўлинмасига юборишда спирт йиғиш бўлимида ўлчаш мосламасидан кейин этил спиртини истеъмол идишига қуйишдан (жўнатишдан) олдин.


3. ЭАФ ишлаб чиқарадиган ташкилотларда тайёр маҳсулот ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичликни ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:

ЭАФни спирт қабул қилиш бўлимига ва тайёр маҳсулотлар омборига (спиртни сақлаш омборига) топширишдан олдин музлатгичдан кейин;

ЭАФни истеъмолчиларга темир йўл ёки бошқа транспорт воситаларида юклаб жўнатишда, спирт топшириш бўлимида ЭАФни темир йул ва транспорт идишига юклашдан олдин ўлчаш мосламасидан кейин;

ЭАФни ташкилотнинг алоҳида бўлинмасига юборишда ЭАФ йиғиш бўлимида ўлчаш мосламасидан кейин ЭАФни идишга қуйишдан (жўнатишдан) олдин.


4. Алкоголь маҳсулотлари (табиий вино, мева ва резавор-мевалардан тайёрланган вино, кўпикланадиган (шампан), газланган вино, истеъмол этил спирти қўшилмаган вино ичимликлари, пиво ва пиво ичимликларидан ташқари) ишлаб чиқарадиган ташкилотларда истеъмол идишига қуйиладиган тайёр маҳсулот ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичликни ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:

хом ашё сифатида ишлатиладиган истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари харид қилинганда қабул бўлимига ушбу маҳсулотлар омбор (спирт сақлаш омбори, вино сақлаш омбори)га топширилишдан олдин;

(автоматик) қуйиш ускунаси, дозатор ва уларнинг жамланма қурилмасига;

Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда истеъмол идишларига қуйилган маҳсулотларни ҳисобга олишни таъминлайдиган ўлчаш воситаларини қадоқлаш (автомат) машиналари, қопқоқлаш, ёрлиқ ёпиштириш машиналаридан кейин истеъмол идишига қуйилган маҳсулотни омборга топширишдан олдин ўрнатилади.


5. Алкоголь маҳсулотлари (табиий вино, мева ва резавор-мевалардан тайёрланган вино, кўпикланадиган (шампан), газланган вино, истеъмол этил спирти қўшилмаган вино ичимликлар, пиво ва пиво маҳсулотларидан ташқари) ишлаб чиқарадиган ташкилотларда истеъмол идишига қуйилмайдиган тайёр маҳсулот ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичликни ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:

хом ашё сифатида ишлатиладиган истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари харид қилинганда ушбу маҳсулотлар омбор (спирт сақлаш омбори, вино сақлаш омбори)га топширишдан олдин қабул бўлимига;

охирги технологик жараёндан кейин истеъмол идишига қуйилмаган алкоголь маҳсулотларини омборга топширишдан олдин;

истеъмол идишига қуйилмаган алкоголь маҳсулотлари истеъмолчи (харидор)га етказиб бериладиган бўлса, шунингдек, истеъмол идишига қуйилмаган алкоголь маҳсулотлари ташкилотнинг ташкилий тузилмасига алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган бўлса, жўнатиш бўлимига жўнатишдан олдин ўлчов воситасидан кейин.


6. Табиий вино, мева ва резавор-мевадан тайёрланган вино, кўпикланадиган (шампан) вино, газланган вино, истеъмол этил спирти қўшилмаган вино ичимликлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар хом ашё сифатида фойдаланиладиган вино маҳсулотларини харид қилган (шу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасидан қабул қилган) тақдирда, маҳсулот ҳажмини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қабул қилиш бўлимига омбор (вино сақлаш омбори)га топширишдан олдин ўрнатилади.

Ташкилотларда ушбу бандда кўрсатилган истеъмол идишларига қуйилган маҳсулотларни ҳисобга олишни таъминлайдиган ўлчаш воситалари қадоқлаш (қуйиш (автомат) машиналари, жамланма қурилмаси, дозатор ва ҳ.к.)дан кейин истеъмол идишига қуйилган маҳсулотни омборга топширишдан олдин ўрнатилади.


7. Вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда вино дистилляти, вино спирти, узум дистилляти ёки ректификатланган узум спирти хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилганда, ушбу тайёр маҳсулотнинг ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичлигини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қабул қилиш бўлимига омбор (спирт сақлаш омбори)га топширишдан олдин ўрнатилади.

Ушбу бандда кўрсатилган тайёр маҳсулот ҳажмини ўлчаш воситалари ташкилотлардаги қуйидаги жойларга ўрнатилади:

вино маҳсулотлари хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилганда ёки шу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасидан қабул қилинганда қабул қилиш бўлимига омбор (вино сақлаш омбори)га топширишдан олдин;

вино маҳсулотлари етказиб берилганда ёки ушбу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасига узатилганда жўнатиш бўлимига истеъмолчи (харидор)нинг транспорт идишига қуйиш (ортиш)дан олдин;


8. Дистиллятлар (шу жумладан, вино, узум, мева-резавор, коньяк, кальвадос, виски, шунингдек, вино ва узум спиртлари) ишлаб чиқарувчи ташкилотларда ушбу тайёр маҳсулотнинг ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичлигини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қуйидаги жойларга ўрнатилади:

ҳайдаш қурилма (ускуна)ларидан кейин сақлаш учун омборга ўтказишдан олдин;

истеъмолчи (харидор)га дистиллятлар (шу жумладан, вино, узум, мева-резавор, коньяк, кальвадос, виски, шунингдек, вино ва узум спиртлари) етказиб берилганда (ушбу ташкилотнинг алоҳида тузилмасига жўнатилганда) транспорт идишига қуйиш (юклаб жўнатиш)дан олдин.

Хом ашё сифатида ишлатиладиган вино материаллари харид қилинганда ёки ташкилотнинг алоҳида тузилмасидан қабул қилинганда ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларда тайёр маҳсулот ҳажмини ўлчаш воситалари қабул бўлимига маҳсулотлар омборга ўтказишдан олдин ўрнатилади.


9. Истеъмол идишига қуйиладиган қувватли вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда вино ва узум дистилляти, вино ва узум спирти, ректификатланган узум спирти, бошқа мева-резаворлар дистилляти хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилинганда, ушбу тайёр маҳсулотнинг ҳажмини, ҳароратини ва тайёр маҳсулотдаги зичлигини ўлчашни таъминловчи ўлчаш воситалари қабул қилиш бўлимига омбор (спирт ва вино сақлаш омбори)дан олдин ўрнатилади.

Қувватли вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулот ҳажмини ўлчаш воситалари ташкилотларда қуйидаги жойларга ўрнатилади:

вино маҳсулотлари хом ашё сифатида ишлатиш учун харид қилинганда (ушбу ташкилотнинг алоҳида бўлинмасидан қабул қилинганда) қабул қилиш бўлимига омбор (вино сақлаш омбори)га топширишдан олдин;

сарф қилинадиган (босимли) идишдан кейин қадоқлаш (автомат) машиналари (қуйиш (автомат) машиналари, жамланма қурилмаси, дозатор ва ҳ.к.)дан олдин.

Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларда истеъмол идишига қуйилган маҳсулот ҳисобини таъминлайдиган ўлчов воситалари қуйиш линиясига қадоқлаш (қуйиш) ускунаси ва қопқоқлаш ускунаси жамланган машина (автомат)дан кейин ўрнатилади.


10. Истеъмол идишига қуйиладиган пиво ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда ушбу турдаги тайёр маҳсулотлар ҳажмини ўлчов воситаларини сарф қилинадиган (босимли) идишдан кейин қадоқлаш (автомат) машиналари (қуйиш (автомат) машиналари, жамланма қурилмаси, дозатор ва ҳ.к.)дан олдин ўрнатилади.

Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларда истеъмол идишига қуйилган маҳсулот ҳисобини таъминлайдиган ўлчов воситаларини қуйиш линиясида қадоқлаш (қуйиш) ускунаси ва қопқоқлаш ускунаси жамланган машина (автомат)дан кейин ўрнатилади.



3-БОБ. АСОСИЙ ТЕХНОЛОГИК АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ

ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ СХЕМАСИ,

ПЛОМБАЛАШ ВА ПЛОМБАЛАРНИ ЕЧИШ


11. Ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ушбу қарор талабларига асосан, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ускуналарнинг техник ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Ускуналарни қиёслов кўригидан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар икки йилда бир марта амалга оширилади.


12. Асосий технологик ускуналарни ўлчов воситалари билан жиҳозлаш жойлари ташкилот томонидан асосий технологик ускуналарни ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш схемаси (кейинги ўринларда - жиҳозлаш схемаси)да кўрсатилади.


13. Ўлчов воситалари ўрнатилган спирт омборлари, вино омборлари, алкоголь маҳсулотларини қуйиш линиялари ва бошқа ишлаб чиқариш бинолари учун жиҳозлаш схемаси ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида икки нусхада тузилади.

Жиҳозлаш схемаси ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади.


14. Асосий технологик ускуналар ўлчов воситалари билан жиҳозлангандан сўнг, асосий технологик ускуналар ташкилотнинг жойлашган жойида ёки унинг ташкилий тузилмаси жойлашган жойда ташкилотнинг ваколатли вакили иштирокида Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг ваколатли ходими томонидан муҳрланади (пломбаланади) ҳамда далолатнома тузилади.

Агентликнинг ваколатли ходими томонидан пломбалаш (пломбани ечиш) тўғрисидаги далолатнома рақами ва тузилган санасини кўрсатган ҳолда жиҳозлаш схемасига тегишли ёзув киритилади.

Пломбалаш (пломбани ечиш) тўғрисидаги далолатнома жиҳозлаш схемасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, унда ўрнатилган пломбалар ва (ёки) голограмма стикерлари тўғрисидаги маълумотлар, пломба кўриниши тавсифи ва (ёки) пломбалашда (муҳрлашда) ишлатиладиган муҳрлар (голограмма стикерлар) рақамлари, шунингдек, уларнинг жойлашган жойлари кўрсатилади.

Пломбалаш (пломбани ечиш) далолатномаси ўлчаш воситаларини пломбалаш (пломбани ечиш) пайтида ҳозир бўлган ташкилотнинг ваколатли шахси, шунингдек, Агентлик вакили томонидан имзоланади.


15. Ушбу Низомнинг 12-14-бандлари талабларига мувофиқ тузилган жиҳозлаш схемасининг бир нусхаси ташкилотда қолдирилади, иккинчи нусхаси эса Агентликда сақланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 октябрь















































Время: 0.1877
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск