ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2021 й. 643-сон "Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2021 й.

N 643




ГЕМАТОЛОГИК ВА ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРГА

ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-илова. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник

иммунологияси маркази фаолиятини самарали ташкил этиш

ва ривожлантириш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш

ҳамда жиҳозлаш Концепцияси

         

2-илова. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник

иммунологияси хизматини янада ривожлантириш бўйича

чора-тадбирлар Дастури

        

3-илова. Онкологик ва гематологик беморларнинг ҳудудлардан

онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлар

бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл

ҳамда авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ

харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом

    

4-илова. Онкологик ва гематологик беморларга йўлланма асосида

позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ

харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом



Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарорига мувофиқ:

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилганлиги;

2022 йил 1 январдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият юритиши белгиланганлиги;

беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилиши бўйича тартиб белгиланганлиги;

онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилиши;

б) Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига гематология хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 492-сон қарори билан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бино ва иншоотларида мослаштириш ва қўшимча қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланганлиги ҳамда зарур маблағлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 1 январдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини (кейинги ўринларда - Марказ) Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият юритишини таъминласин.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

болаларда гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликларни барвақт аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволашни халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошириш;

соҳада юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;

илғор хорижий тажриба асосида болалар гематологияси ва онкологияси ҳамда клиник иммунология йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларга паллиатив тиббий хизмат кўрсатиш;

нуфузли хорижий тиббиёт марказлари билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.


4. Белгилансинки:

а) Марказ:

юридик шахс мақомига эга бўлган давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари Марказнинг ташкилий-методик ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади;

фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиблар татбиқ этилади;

б) Марказга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

2021 йил 20 декабрга қадар республика ва вилоят миқёсида болалар гематологияси, онкология ва клиник иммунологияси йўналишидаги тиббий хизматлар ҳажми ва тури бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқласин;

2021 йил 20 декабрга қадар Марказнинг тузилмаси ва уставини ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин;

2021 йил 25 декабрга қадар Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Марказнинг фаолият йўналишини инобатга олган ҳолда барча юқори технологик ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш нуқтаи назардан штат нормативларини тасдиқласин;

2021 йил 1 ноябрга қадар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Марказ Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда инвестиция дастурлари доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказга тажрибали хорижлик мутахассислар раҳбарлик лавозимларига жалб қилинишини таъминласин.


7. Қуйидагилар:

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш ҳамда жиҳозлаш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

ҳудудлардан республика бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келишни таъминловчи ваучер шакли ва уни расмийлаштириш тартиби, тиббиёт ташкилотлари томонидан тақдим этилган ваучерлар асосида расмийлаштирилган йўл чипталари ҳисоботини умумлаштириш тартибини назарда тутувчи Онкологик ва гематологик беморларнинг ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

онкологик ва гематологик беморларнинг йўлланма асосида давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини назарда тутувчи Онкологик ва гематологик беморларга йўлланма асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг ҳудудлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши учун 2021 йил маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратилишини ва келгуси йилларда бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағлар назарда тутилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Транспорт вазирлиги билан биргаликда ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шаклини;

Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи беморларнинг давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида бепул позитрон-эмиссион томография текширувини ташкил этиш учун махсус йўлланма бериладиган касалликлар рўйхатини тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда онкологик ва гематологик беморларга йўлланма асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун 2021 йилда республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида ва 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида" 2006 йил 5 октябрдаги 209-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" ДУК Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонлари ва уларга гувоҳнома бланкалари тайёрланишини таъминласин".


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 октябрдаги

643-сон қарорига

2-ИЛОВА



Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник

иммунологияси хизматини янада ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Сумма

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

I. БОЛАЛАР ГЕМАТОЛОГИЯСИ, ОНКОЛОГИЯСИ ВА КЛИНИК

ИММУНОЛОГИЯСИ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛУВЧИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

Халқаро стандартлар асосида болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация протоколларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалиётга татбиқ этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 - 2022 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

2

Республика ва вилоятлар миқёсида болалар гематологияси, онкология ва клиник иммунологияси йўналишидаги тиббий хизматлар ҳажми ва тури бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2021 йил 1 декабрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

3

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолият йўналишини инобатга олган ҳолда юқори технологик ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш нуқтаи назардан штат нормативларини тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2021 йил 25 декабрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

4

Болаларда паллиатив ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро талаблар асосида клиник протоколлар, диагностика ва касалликларни даволаш стандартларини ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.


2. Болаларда паллиатив ёрдам кўрсатиш бўйича клиник протоколлар, диагностика ва касалликларни даволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

1 ноябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

5

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси учун замонавий канцер регистрларини яратиш ва татбиқ этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 январь

Ҳисоб-китоблар асосида

Халқаро молия институтлари маблағлари, ЖССТ ва ижрочилар маблағлари, , ҳомийлик ҳайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)

II. ГЕМАТОЛОГИК, ОНКОЛОГИК ВА КЛИНИК ИММУНОЛОГИК

КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, ЭРТА ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ

ВА ДАВОЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази биносининг ертўла қисмини трансфузиология, беморларни қабул қилиш бўлими, дори-дармон сақлаш омбори, марказлашган стерилизация, кир ювиш, кийиниш, техник ва муҳандислик хоналарига мослаштириш, шунингдек, объект ҳудудида бактериология, вирусология, иммуногистокимё лабораториялари, дезинфекция бўлими, виварий бўлими, беморлар учун махсус шифобахш овқат тайёрлаш ошхонаси биноларини қўшимча қуриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил якунига қадар

10,0 млрд сўм

2021 йил учун республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов)

7

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари оилавий шифокорлари учун болаларда гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликларни барвақт аниқлашга қаратилган методик қўлланмани ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш.

Методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2021 - 2022 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

ЖССТ, ЮНИСЕФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

8

Болаларда гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликларга барвақт ташхис қўйиш ва даволаш учун зарур бўлган қўшимча тиббий техникалар, дори воситалари ва реагентлар билан таъминлаш.

1. Ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш учун зарур бўлган тиббий техникалар, дори воситалари ва реагентлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тасдиқланган рўйхат асосида зарур тиббий техникалар, дори воситалари ва реагентларни марказлаштирилган ҳолда харид қилиш чоралари кўриш.

2022 - 2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

9

Оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлар билан хасталаган болаларга паллиатив ёрдам бериш тизимини яратиш.

Бунда халқаро тавсиялар, тажрибалар асосида оғир турдаги гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни паллиатив парваришлаш учун ягона стандартлаштирилган ёндашувни ишлаб чиқиш.

1. Паллиатив ёрдам бўйича халқаро стандартлар асосида ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил

ноябрь


Ҳисоб-китоблар асосида

ЖССТ, ЮНИСЕФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари маблағлари

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)


2. Паллиатив ёрдам ва хоспис соҳасида фаолият юритадиган мутахассисларни тайёрлаш.

2021 йил

декабрь

3. Тиббий паллиатив ёрдам кўрсатишни амалга ошириш учун асосий ва қўшимча тиббий хизматлар рўйхатини тузиш.

2021 йил

декабрь

III. БОЛАЛАР ГЕМАТОЛОГИЯСИ, ОНКОЛОГИЯСИ ВА КЛИНИК

ИММУНОЛОГИЯСИ ЙЎНАЛИШИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

10

Болалар гематологи, онкологи ва клиник иммунологи мутахассисларини тайёрлаш.

1. Тор доирадаги мутахассислардан болалар гематолог ва онколог мутахассисларини қайта тайёрлаш;


2. Тиббиёт олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида клиник ординатура, магистратурада болалар гематолог, онколог ва клиник иммунолог мутахассисларини тайёрлаш.

Йил давомида, режа асосида

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

11

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази учун мақсадли кадрлар тайёрлаш.

1. 6 нафар тиббиёт ходимларини Р.М. Горбачева номидаги онкология, гематология ва трансплантология илмий текшириш институтида клиник ординатурада ўқитиш.


2. 2 нафар тиббиёт ходимларини Россия Гематология илмий-тадқиқот институтида клиник ординатурада ўқитиш.

2021 - 2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китоблар асосида

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов)

12

Болалар гематологи ва онкологларини етакчи хорижий клиникалар ва тиббиёт муассасларида малакасини ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари тавсиясига кўра ҳар бир ҳудуддан 2 нафар мутахассисни хорижий давлатларнинг клиникаларида малака оширишга юбориш.

2021 - 2022 йиллар давомида, режа асосида

Ҳисоб-китоблар асосида

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

13

Болалар клиник иммунолог мутахассисларини етакчи хорижий клиникаларда тайёрлаш ва малакасини ошириш.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази раҳбарининг тавсиясига кўра 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари тавсиясига кўра, ҳар бир ҳудуддан 1 нафар мутахассисни хорижий давлатларнинг клиникаларида малака оширишга юбориш.

2021 - 2022 йиллар давомида, режа асосида

Ҳисоб-китоблар асосида

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

14

Етакчи хорижий тиббиёт таълим муассасалари ва клиникалари билан кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш юзасидан ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Болалар гематологияси ва онкологияси билан шуғулланувчи хорижий давлатларнинг тиббиёт таълим муассасалари ва клиникалари мутахассислари учун амалий ташрифлар ташкил этиш;

Келишув асосида


Ҳисоб-китоблар асосида

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

2. Хорижий тиббиёт таълим муассасалари ва клиникалари билан маҳорат дарслари, вебинарлар ўтказиш.

Доимий

15

Республика тиббиёт муассасалари мутахассисларини амалий-методик ёрдам кўрсатиш учун ҳудудий тиббиёт марказларига юбориш.

1. Ташкилий чора-тадбирлар

Режа асосида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

IV. БОЛАЛАР ГЕМАТОЛОГИЯСИ, ОНКОЛОГИЯСИ ВА КЛИНИК ИММУНОЛОГИЯСИ

ЙЎНАЛИШЛАРИДА ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ

16

Соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш.

1. Медиа дастур ишлаб чиқиш.


2. Режа ижросини амалга ошириш

2021 - 2022 йиллар давомида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Хаджаев), МТРК

(Хаджаев)

17

Паллиатив ёрдам хизматининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш. Бунда:

жамоатчилик (ННТ, фаол кўнгиллилар), хайрия ташкилотлари, халқаро экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, болалар онкология ва гематология уюшмаси вакиллари, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари вакиллари ёрдамида тадбирларни амалга ошириш.

1. Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


2022 йил февраль


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев)

2. Режа ижросини амалга ошириш

2022 йил давомида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 октябрь































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск