ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Онкологик ва гематологик беморларга йўлланма асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.10.2021 й. 643-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 октябрдаги

643-сон қарорига

4-ИЛОВА



Онкологик ва гематологик беморларга

йўлланма асосида позитрон-эмиссион томография

текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни

қоплаб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тиббий хизматлар кўрсатишнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотлари (кейинги ўринларда - республика бош тиббиёт ташкилотлари) йўлланмалари асосида давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом қоидалари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи беморларни (Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан белгиланган тартибда аниқланадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган мижозлар) позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Низом талаблари шошилинч тиббий ёрдам, тез тиббий ёрдам ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш тартибига (ҳолатларига) нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. БЕМОРЛАРНИ ПОЗИТРОН-ЭМИССИОН

ТОМОГРАФИЯ ТЕКШИРУВИДАН БЕПУЛ

ЎТИШГА ЙЎНАЛТИРИШ ТАРТИБИ


3. Позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича махсус йўлланма (кейинги ўринларда - махсус йўлланма) республика бош тиббиёт ташкилотлари томонидан тегишлилиги бўйича даволаниш учун белгиланган тартибда имтиёзли йўлланма асосида келган беморларга берилади.


4. Махсус йўлланма бериладиган касалликлар рўйхати (кейинги ўринларда - касалликлар рўйхати) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.


5. Махсус йўлланма республика бош тиббиёт ташкилотлари томонидан касалликлар рўйхатига мувофиқ беморни дастлабки тиббий текширувдан ўтказишда позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш лозимлиги тўғрисида хулоса бўлганда беморга ушбу Низомга иловада келтирилган шаклда берилади.


6. Махсус йўлланма Марказ раҳбари томонидан бир иш куни ичида расмийлаштирилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ ТИББИЁТ

ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ПОЗИТРОН-ЭМИССИОН

ТОМОГРАФИЯ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


7. Республика бош тиббиёт ташкилотлари:

давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўтказилган позитрон-эмиссион томография текшируви учун Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган прейскурант бўйича тўловларни амалга оширади;

нодавлат тиббиёт ташкилотларига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида махсус йўлланмалар бўйича кўрсатилган хизмат ҳажмига мутаносиб равишда тўловларни амалга оширади.


8. Махсус йўлланма асосида имтиёзли тоифага кирувчи беморларни позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли йўналиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.


9. Махсус йўлланма асосида имтиёзли тоифага кирувчи беморларнинг позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлар нодавлат тиббиёт ташкилотларида кўрсатилганда белгиланган тартибда солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизи ҳисобидан қопланиши мумкин.


10. Нодавлат тиббиёт ташкилотларида белгиланган тартибда солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизи ҳисобидан позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтувчи беморлар сони Вазирлик томонидан тегишли нодавлат тиббиёт ташкилоти билан келишган ҳолда белгиланади ва ушбу маълумотлар ҳар чоракда республика бош тиббиёт ташкилотларига тақдим этилади.


11. Давлат тиббиёт ташкилотларида позитрон-эмиссион томография текширувини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар махсус йўлланма берган тиббиёт ёки текширувни ўтказган тиббиёт ташкилоти, шунингдек, республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли йўналиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланиши Вазирлик томонидан белгиланади.


12. Ўтказилган позитрон-эмиссион томография текшируви натижасида юзага келган асоратлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишлилиги бўйича позитрон-эмиссион томография текширувини ўтказган ташкилот ҳисобидан қопланади.


13. Агар бемор позитрон-эмиссион томография текшируви учун тегишли махсус йўлланмасиз давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотига бевосита ўзи мурожаат этса, текширув белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Позитрон-эмиссион томография текшируви учун давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотига берилган махсус йўлланма қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади, берилган махсус йўланма бўйича ҳисобот шакли Вазирлик томонидан тасдиқланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Республика бош тиббиёт ташкилотлари раҳбарлари махсус йўлланмаларнинг мақсадли берилиши ва тасдиқланган тиббий ёрдам сифати стандартларига ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш учун _____ - сонли

Махсус йўлланма

(Беморни даволашга

юбораётган соғлиқни

сақлаш идорасида

ҳисобот учун олиб

қолинади)

Текширишга қабул қилувчи муассаса номи

Раҳбар имзоси                муҳр ўрни

________________________________

Ф.И.Ш. _________________________

Йўлланма берилган сана


20__ йил "___" ________________________

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш муассасаси


Беморнинг Ф.И.О.


Касаллик диагнози


Имтиёз тури


Беморнинг яшаш манзили


_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

Позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш учун _____ - сонли

Махсус йўлланма

(Бемор даволанган

муассасада ҳисобот учун

олиб қолинади)

Текширишга қабул қилувчи муассаса номи

Раҳбар имзоси                муҳр ўрни

__________________________________

Ф.И.Ш. ___________________________

Йўлланма берилган сана


20__ йил "___" ______________________

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш муассасаси


Беморнинг Ф.И.О.


Касаллик диагнози


Имтиёз тури


Беморнинг яшаш манзили


Беморнинг муассасада бўлган кунлари

20__ йил "___" __________ дан

20__ йил "___" __________ гача

Ўтказилган текширишлар (муолажалар) номи


Беморни текшириш харажатлари (сўмда)


_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

Позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиш учун _____ - сонли

Махсус йўлланма

(Бемор даволанган

муассасада ҳисобот учун

олиб қолинади)

Йўлланма берувчи соғлиқни сақлаш муассасаси


Беморнинг Ф.И.О.

Касаллик диагнози


Беморнинг яшаш манзили


Беморнинг муассасада бўлган кунлари

20__ йил "___" __________ дан

20__ йил "___" __________ гача

Ўтказилган текширишлар (муолажалар) номи


Беморни текшириш харажатлари (сўмда)


Текширишга қабул қилган муассаса номи

Раҳбар имзоси                             Муҳр ўрни

Ф.И.Ш. ______________________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 октябрь









































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск