ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Чиқиндиларни қайта ишлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 й. 647-сон "Ўзбекистон Республикасида заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус объектлар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2021 й.

N 647




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЗАҲАРЛИ КИМЁВИЙ ВА БОШҚА ТОКСИК МОДДАЛАР

КЎМИЛГАН ҲАМДА САҚЛАНАЁТГАН МАХСУС

ОБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Заҳарли кимёвий моддаларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш, жойлардаги заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус объектларнинг хавфсиз ҳолатда сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармонига мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилганлиги;

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларни тугатиш бўйича республика комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилганлиги;

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларни тугатиш бўйича республика комиссиясига "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖлар мол-мулклари ҳамда асосий воситаларини хатловдан ўтказиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ўтказиш ёки хусусийлаштириш чораларини кўриш, шунингдек, мол-мулк ва техникалар талон-тарож қилинишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб бориш вазифалари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларни тугатиш бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1-иловага мувофиқ заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва полигонларни (кейинги ўринларда - махсус объектлар) ҳудудий жойлашувига кўра Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларни тугатиш бўйича республика комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари махсус объектларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига белгиланган тартибда бериш чораларини кўрсин.


4. Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг:

Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони манзилида жойлашган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар сақланаётган омборни консервация қилиш;

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қоракамар массиви манзилида жойлашган омборда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни Ғузор туманида жойлашган махсус полигонга кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


5. Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони ҳамда Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани, Қоракамар массиви манзилларида жойлашган омборларда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни зарарсизлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Яккатут қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида кўмилган маргимуш чиқиндиларини (кейинги ўринларда - маргимуш чиқиндилари) кўчириб кўмиладиган янги жойи юзасидан асослантирилган таклифларни, шунингдек, мазкур тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Белгилансинки:

махсус объектларни консервация ва реконструкция қилиш, маргимуш чиқиндиларини бошқа жойга кўчириб кўмиш, шу жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатларини (ишчи лойиҳаларини) ишлаб чиқиш билан боғлиқ чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

махсус объектларни жорий сақлаш харажатлари Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

маргимуш чиқиндилари кўчириб кўмиладиган янги жойни жорий сақлаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


8. Давлат экология қўмитаси:

махсус объектларда олиб бориладиган рекультивация ва ободонлаштириш ишларининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда амалга оширилишини;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда ҳар чоракда махсус объектлар атрофида заҳарли моддаларнинг тарқалишини аниқлаш бўйича тупроқ ва ер ости сувлари таркиби кимёвий таҳлилдан ўтказиб борилишини;

махсус объектларнинг санитария-муҳофаза зонаси координаталари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этиб борилишини;

махсус объектлар атрофидаги экологик мувозанатни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни билан ахборот киритиб борилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги келгусида махсус объектларнинг санитария-муҳофаза зонасида аҳоли ва ижтимоий объектлар қурилиши ва коммуникация тармоқларининг жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин.


10. Барча махсус объектларга ўз вақтида ўта хавфли заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилганлигини инобатга олиб, уларнинг бугунги кундаги хавфсизлигини таъминлашга Давлат экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.


11. Давлат экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 октябрдаги

647-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни

муҳофаза қилиш давлат қўмитасинииг ҳудудий бўлинмаларига

оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган заҳарли

кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда

сақланаётган махсус омбор ва полигонлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Махсус объект жойлашуви


Махсус

объект номи


Махсус объект

майдони

(га)


Жорий ҳолати


1

Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани


"Қораўзак"


10,0

Консервация қилинган (2018 йил)


2

Андижон вилояти, Хўжаобод тумани


"Заурак"

3,96

Консервация ишлари якунига етказилмаган


3

Бухоро вилояти, Бухоро тумани


"Кунжиқала"

2,0

Консервация қилинган (2020 йил)


4

Жиззах вилояти, Фориш тумани


"Эгиз булоқ" ("Богдон")


12,0

Реконструкция қилинган (2018 йил)


5

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани


"Пачкамар"


3,35

Консервация ишлари бошланмаган


6

Навоий вилояти, Қизилтепа тумани


"Маликчўл"

1,0

Консервация қилинган (2019 йил)


7

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани


"Боғибаланд"

11,4

Консервация қилинган (2015 йил)


8

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани


"Сазағон"

2,0

Консервация ишлари якунига етказилмаган


9

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани


"Наврўз"

5,0

Консервация қилинган (2020 йил)


10

Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани


"Янгиер"

1,5

Консервация қилинган (2014 йил)


11

Фарғона вилояти, Қува тумани


"Акбаробод"

0,8

Консервация қилинган (2013 йил)


12

Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани


"Янгиариқ"

4,5

Консервация қилинган (2015 йил)


13

Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани


"Ҳазорасп"

10,0

Реконструкция ишлари якунига етказилмаган


14

Сирдарё вилояти, Ховос тумани


"Фарҳод-5"

Омборнинг заҳарли кимёвий моддалар сақланаётган қисми


Жойида консервация қилиш талаб этилади


       

Изоҳ. Махсус объектларда олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномаларга мувофиқ ушбу объектларда тугалланмаган ишлар бўйича иш ҳажмлари аниқланади ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 октябрдаги

647-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони

ва Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани, Қоракамар

массиви манзилларида жойлашган омборларда

сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик

моддаларни зарарсизлантириш бўйича

амалга ошириладиган ишлар

РЕЖАСИ


I. Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Фарҳод-5 қўрғони

манзилида жойлашган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик

моддалар сақланаётган омборни консервация қилиш

II. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қоракамар массиви

манзилида жойлашган омборда сақланаётган заҳарли кимёвий

ва токсик моддаларни ушбу туманда жойлашган махсус полигонга

кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар


Ижро муддати


Масъул ташкилотлар


I. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ, ХОВОС ТУМАНИ, ФАРҲОД-5 ҚЎРҒОНИ МАНЗИЛИДА

ЖОЙЛАШГАН ЗАҲАРЛИ КИМЁВИЙ ВА БОШҚА ТОКСИК МОДДАЛАР

САҚЛАНАЁТГАН ОМБОРНИ КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ

1

Омбор жойлашуви бўйича кадастр ҳужжатларини белгиланган тартибда Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси буюртмаси асосида расмийлаштириш.


Белгиланган

муддатда


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат экология қўмитаси


2

Омбор ҳудудида муҳандислик-геологик ва гидрогеологик тадқиқотларни ўтказиш.


2021 йил

ноябрь


Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси


3

Омборни жойида консервация қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртма асосида ишлаб чиқишни таъминлаш.


2021 йил

декабрь


Давлат экология қўмитаси


4

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг санитария, экология ва қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

январь


Давлат экология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


5

Объектни консервация қилишни молиялаштириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш.


2022 йил

февраль


Давлат экология қўмитаси


6

Бош пудрат ташкилотини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


2022 йил

апрель


Давлат экология қўмитаси


II. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ, ҒУЗОР ТУМАНИ, ҚОРАКАМАР

МАССИВИ МАНЗИЛИДА ЖОЙЛАШГАН ОМБОРДА САҚЛАНАЁТГАН

ЗАҲАРЛИ КИМЁВИЙ ВА ТОКСИК МОДДАЛАРНИ УШБУ ТУМАНДА

ЖОЙЛАШГАН МАХСУС ПОЛИГОНГА КЎЧИРИШ ВА МАХСУС

ПОЛИГОННИ КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ

7

Омборда сақланаётган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни махсус полигонга кўчириш ва махсус полигонни консервация қилиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжати буюртма асосида қайта ишлаб чиқилишини таъминлаш.


2021 йил

декабрь


Давлат экология қўмитаси


8

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг санитария, экология ва қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

январь


Давлат экология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

9

Объектни консервация қилишни молиялаштириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш.


2022 йил

февраль


Давлат экология қўмитаси


10

Бош пудрат ташкилотини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда қурилиш монтаж ишларини бошлаш.

2022 йил

апрель


Давлат экология қўмитаси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 октябрь



















































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск