ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.10.2021 й. 646-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 октябрдаги

646-сон қарорига

1-ИЛОВА



Таълим даражаси юқори бўлмаган

мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан

ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) билан биргаликда шакллантириладиган рўйхатга киритилган умумтаълим мактаблари;


бошқа ҳудудлардан жалб этиладигаи ўқитувчи-педагоглар (кейинги ўринларда - ўқитувчи-педагоглар) - таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга меҳнат шартномаси асосида бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасидаги бошқа туман (шаҳар)дан ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан (бошқа вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри) фаолият юритишлари учун жалб этилган олий ва биринчи тоифали педагоглар;


электрон платформа - таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида маълумотлар ҳамда уларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати акс эттирилган интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имконияти яратилган, Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган электрон тизим.

3. Ушбу Низом талаблари Вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - мактаблар) нисбатан татбиқ этилади.

5. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш мазкур Низомнинг иловасида белгиланган схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЪЛИМ ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ БЎЛМАГАН

МАКТАБЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ


6. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари (кейинги ўринларда - баҳолаш мезонлари) Вазирлик ва Инспекция томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

Бунда:

мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш натижалари - Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (барча таълим шаклларига) талабаларни ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижалари;

мактабнинг рейтинги - Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорида белгиланган тартиб бўйича аниқланган умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги натижалари;

"Замонавий мактаблар"га қўйилган талаблар асосида баҳолаш натижалари инобатга олинади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари ҳар бир ўқув йили учун такомиллаштирилган ҳолда янгидан ишлаб чиқилади.


7. Янги ташкил этилаётган (Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари) мактаблар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар тўғрисида Вазирликка таклиф киритади.


9. Вазирлик ҳар йили 1 мартга қадар Инспекция билан биргаликда таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг рўйхати тасдиқланган кундан бошлаб 10 кун ичида Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАДА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


10. Электрон платформани узлуксиз ишлатиш, молиялаштириш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маълумотларни янгилаб боришни мувофиқлаштириш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳар йили 15 майга қадар электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида қуйидаги маълумотларни киритади:

мактаб жойлашган ҳудуд (туман/шаҳар), унинг манзили, телефон рақами;

мактабнинг қуввати, таълим бериш тили, ўқувчилар ва синфлар сони;

педагоглар сони, сифат таркиби ва мавжуд фанлар бўйича ажратиладиган вакант дарс соатлари.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри киритилиши ҳудудий бошқармалар томонидан назорат қилинади.



4-БОБ. БОШҚА ҲУДУДЛАРДАН

ЎҚИТУВЧИ-ПЕДАГОГЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ


12. Ўқитувчи-педагоглар:

тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

дарс бераётган фани бўйича биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши;

бошқа ҳудудда камида бир йил педагогик фаолият юритган бўлиши;

амалда фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатида мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.


13. Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилади.

14. Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;

доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома - объективка;

олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.

16. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) тузилади.

Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади.

17. Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида Ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади.

Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб ҳар йили 5 августга қадар Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш ва суҳбат натижаларига кўра сараланган ўқитувчи-педагоглар ҳақидаги маълумотларни электрон платформага киритади.

18. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабда дарс бериш учун мурожаат қилган ва саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхати ҳар йили 10 августга қадар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.



5-БОБ. БОШҚА ҲУДУДЛАРДАН ЖАЛБ ЭТИЛГАН

ПЕДАГОГЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ


19. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар ишга қабул қилиш бўйича ҳар йили 25 августга қадар мактаб директорига ёзма ариза билан мурожаат қилади.

Мактаб директори саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагогларни қонунчиликда белгиланган тартибда вакант лавозимга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилади.

25 августга қадар ёзма ариза билан мурожаат қилмаган ўқитувчи-педагоглар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди, вакант жойга мактаб директори томонидан белгиланган тартибда бошқа ходим ишга олинади.


20. Бошқа ҳудуддан келган ўқитувчи-педагогларга тарификация рўйхатини шакллантириш мезонларидан келиб чиққан ҳолда, камида 1 ставка миқдорида дарс соати ва ўқув юкламалари ажратилади. Ўқув режасида умумтаълим фани бўйича ажратилган соатлар 1 ставкадан кам бўлган тақдирда, мазкур фанга ажратилган жами ўқув соатлари ва ўқув юкламалари берилади.


21. Ўқитувчи-педагогларнинг педагогик фаолияти мунтазам равишда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан мувофиқлаштирилади.


22. Ўқитувчи-педагоглар фаолият юритаётган мактаб икки ўқув йили давомида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилмаса, ўқитувчи-педагогларга белгиланган бошқа ҳудудлардан жалб этилганлиги учун тўланадиган махсус устамаларни тўлаш тўхтатилади.



6-БОБ. БОШҚА ҲУДУДЛАРДАН ЖАЛБ ЭТИЛГАН

ЎҚИТУВЧИ-ПЕДАГОГЛАРГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАШ


23. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар белгиланади.

Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан - бошқа вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар тўланади.


24. Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги ўқув йили учун ҳам тўланади.


25. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган мактабнинг Ишчи гуруҳи томонидан ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан белгиланган устама миқдори (фоизи) бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида ушбу мактабнинг Ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.


26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқа ҳудуддан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларга муносиб шароитлар яратиш учун уларни борган ҳудудда уй-жойи бўлмаган тақдирда, тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларн томонидан фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилишини таъминлайди.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Вазирлик таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка таништириб боради.


28. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик хужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА


Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда

таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан

ўқитувчи-педагогларни жалб этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари


Тасдиқланган мезонлар асосида таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига киритиладиган мактаблар юзасидан Халқ таълими вазирлигига таклиф киритади.


Ҳар йили 1 февралга қадар









2-босқич

Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.



Ҳар йили 1 мартга қадар



2. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилади.


Рўйхат тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида







3-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими


Электрон платформага таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар тўғрисида, шу жумладан, улардаги ажратиладиган вакант дарс соатлари ҳақидаги маълумотларни киритади.


Ҳар йили 15 майга қадар









4-босқич

Ўқитувчи-педагоглар


Ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаб, кўрсатилган манзилнинг ахборот маълумотлари асосида мактаб директорига тўғридан-тўғри мурожаат этади.


Ҳар йили 15 майдан 25 июлга қадар









5-босқич

Умумтаълим мактаби


1. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.


Ҳар йили 1 августга қадар


2. Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар билан касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида суҳбат ўтказилади.


3. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар тўғрисида маълумотларни электрон платформага киритади.


Ҳар йили 5 августга қадар







6-босқич

Халқ таълими вазирлиги


Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхатини Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


Ҳар йили 10 августга қадар









7-босқич

Умумтаълим мактаби директори


Саралашдан ўтган ўқитувчи-педагоглар билан янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб ишга қабул қилиш бўйича муддатли меҳнат шартномаси тузади ва қонунчиликда белгиланган тартибда буйруқни расмийлаштиради.


Ҳар йили янги ўқув йилининг биринчи кунига қадар



              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 октябрь












































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск