ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2021 й. ПҚ-5260-сон "Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2021 й.

N ПҚ-5260



ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ

ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда Тошкент метрополитени инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қўшимча ер ости ва ер усти метро йўналишлари ҳамда метрополитен бекатлари барпо этиб келинмоқда.

Метрополитен ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида тўққизта янги тўрт вагонли метро поездлари харид қилинди ҳамда 23 та тўрт вагондан иборат метро поездлари капитал таъмирланди.

Юнусобод йўналишида узунлиги 2,9 км бўлган ер ости метрополитен линияси ҳамда "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатлари барпо этилди, ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг I босқич - 11,7 км узунликдаги 7 та бекатдан иборат бўлган қисми ҳамда 6,2 км узунликдаги Сергели ер усти метрополитен линиясининг 5 та бекати фойдаланишга топширилди.

2016-2021 йилларда амалга оширилган ишлар натижасида метрополитен линиясининг умумий узунлиги 38 км дан 59 км га, бекатлар сони 29 тадан 43 тага етказилди, Тошкент метрополитенида йўловчилар ташиш қуввати 2016 йилга нисбатан 2 баробарга ошиб, кунлик йўловчи ташиш 160 минг йўловчидан 360 минг йўловчига етказилди.

Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг II босқич - 13 км узунликдаги 7 та бекатдан иборат "Қўйлиқ-Қипчоқ" участкасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, йўловчилар ташишни бошқаришда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, метрополитен инфратузилмасини сақлаш ва ундан фойдаланиш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда Тошкент метрополитени фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Тошкент метрополитени" УКни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибидан 2021 йил 1 октябрь ҳолатига бўлган давлат улушини камайтириш ҳисобига баланс қийматида Транспорт вазирлиги тизимига ўтказиш ҳамда "Тошкент метрополитени" УК ташкилий-ҳуқуқий шаклини давлат унитар корхонасига ўзгартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Метрополитен фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

илғор хорижий тажриба асосида замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш;

инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш;

замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жараёнларни рақамли бошқариш тизимини жорий этиш;

метрополитенда хавфсизлик тизимини такомиллаштириш орқали йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлиги даражасини ошириш;

метрополитен оммабоплигини ошириш мақсадида ер усти йўловчилар ташиш транспорти йўналишлари тармоғини метрополитен тармоғи билан интеграция қилиш;

хавфсизлик, шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талаблари доирасида метрополитен ҳудудида хизмат кўрсатиш, савдо ва реклама фаолияти тизимини жорий этиш;

замонавий билимга эга профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш орқали соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

2021-2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

2023-2025 йилларда Тошкент метрополитени фаолиятини янада такомиллаштириш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

"Тошкент метрополитени" ДУК бошлиғи ва бошлиғи ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари ҳамда "Тошкент метрополитени" ДУК ўртасида беғараз тарзда кўрсатиладиган мол-мулк ва ҳомийлик кўринишидаги ёрдамлар солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга олинмайди;

қайта ташкил этилаётган "Тошкент метрополитени" ДУК "Тошкент метрополитени" УКнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Тошкент шаҳрида ер усти метрополитени қурилиши ишларининг якунланган қисмлари давлат қабул комиссиясининг далолатномасига асосан "Тошкент метрополитени" ДУК томонидан қабул қилиб олинади.


5. "Тошкент метрополитени" ДУКга 2024 йил 1 январга қадар метро вагонлари, метрополитен эксплуатация эҳтиёжлари учун зарур бўладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ҳақидаги импорт шартномаларини "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилсин.


6. "Тошкент метрополитени" ДУК 2024 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


7. Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда "Тошкент метрополитени" ДУКнинг мавжуд асосий воситаларини хатловдан ўтказсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев) Транспорт вазирлиги (Махкамов) билан биргаликда метрополитен оммабоплигини ошириш мақсадида:

2022 йил 1 июлга қадар 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламаларини;

2022 йил 1 октябрга қадар Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспорт воситалари учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилишини таъминласин.


9. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда "Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖ да замонавий метро вагонлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда:

метро вагонларини харид қилиш учун жалб қилинган кредитларни ўрнатилган тартибда "Тошкент метрополитени" ДУКга қарз олувчи сифатида қайта расмийлаштирсин. Бунда, Молия вазирлиги кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин;

Тошкент метрополитени ер усти ва ер ости линиялари қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан жалб этилган кредитларнинг ва улар бўйича берилган давлат кафолатларининг "Тошкент метрополитени" ДУКга қарз олувчи сифатида қайта расмийлаштирилиши бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Транспорт вазирлиги "Тошкент метрополитени" ДУК билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар метрополитен йўналишларида дифференциал тўлов тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Транспорт вазирлиги:

а) қуйидагилар бўйича:

бир ой муддатда "Тошкент метрополитени" ДУК бошлиғининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимига юқори малакали хорижий мутахассисни жалб қилиш;

уч ой муддатда "Тошкент метрополитени" ДУК фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун илғор хорижий тажрибага эга консультантларни жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

б) икки ой муддатда:

"Тошкент метрополитени" ДУКнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитени фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни;

метрополитендан фойдаланишда йўловчилар ва метрополитен ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Тошкент метрополитенидан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.


13. Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК билан биргаликда 2022 йил 1 январдан бошлаб метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар), бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари), поездлар ҳаракати жадвали, электрон тўлов ҳамда бошқа маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил иловани ишга туширсин.


14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 1 апрелга қадар ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яратсин.


15. Транспорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар метрополитен бекатлари архитектура қиёфаси ҳолатини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар ой муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 октябрдаги

ПҚ-5260-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2023 йилларда Тошкент метрополитенида

йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини

таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


Умумий

қиймати,

(минг долл.)*


Молиялаштириш

манбалари


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. 2021 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1

Метро вагонларининг аравачалари рамаларини алмаштириш.


дона

60

3 400,0

Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

15 ноябрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


2

Бирлашган нимстанциялар учун аккумулятор батареяларини нисбатан тежамкор турига алмаштириш.


комплект

15

842,0

Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

20 декабрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


3

Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган фойдаланиш муддати (24 йил) тугаганлиги сабабли ДТМ-0,17-1000 русумидаги дроссель- трансформаторни алмаштириш.


дона

104

520,0

Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

15 ноябрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


4

Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги ғилдирак жуфтликларини сотиб олиш.


дона

300

300,0

Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

20 декабрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


5

Метро вагонлари мотор- компрессорларининг ДК-410 русумли электродвигателларини алмаштириш.


дона

15

1 500,0

Давлат бюджети маблағлари


2021 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


6

Метро вагонларининг ЭК-4Б русумли мотор-компрессорини алмаштириш.


дона

50

200,0

Давлат бюджети маблағлари

2021 йил

1 ноябрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


Жами




6 762,0




II. 2022 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

7

Метро вагонларининг аравачалари рамаларини алмаштириш.


дона

60

3 400,0

Давлат бюджети маблағлари


2022 йил

15 ноябрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


8

Метро вагонларининг ДК-410 русумли электродвигатель мотор-компрессорини алмаштириш.


дона

15

1 500,0

Давлат бюджети маблағлари


2022 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


9

Ҳаракат таркибидаги радиоалоқа воситасини (диспетчер-машинист) алмаштириш.


дона

15

340,0

Давлат бюджети маблағлари


2022 йил

20 декабрь

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


10

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда поездлар ҳаракати оралиқ вақтини қисқартириш учун янги ҳаракат таркибларини (56 та вагон) харид қилиш.


тўрт вагондан иборат ҳаракат таркиб


14

88 200,0

Хорижий молия институтлари маблағлари


2022 йил

1 декабрь

Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


11

Тунги вақтдаги технологик ишларни бажариш учун замонавий мотодрезиналар харид қилиш.


дона

2

800,0

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари


2022 йил

1 август

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


12

Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Чилонзор йўналишида релели диспетчерлик марказлаштириш тизимини модернизация қилиш орқали 5 та пунктда микропроцессорлик марказлаштириш тизимини (МПЦ) ташкил этиш.


дона

5

8 200,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


2022 йил

1 сентябрь

Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


13

Хизмат муддатини ўтаб бўлган СП-6 БМ, СП-6М русумли стрелкали электр ўтказгичларини алмаштириш


дона

44

44,0

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари


2022 йил

1 июль

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


14

Метро вагони ғилдиракларини чархлаш учун ТС912Ф3 русумли токарлик дастгоҳини харид қилиш.


дона

1

650,0

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари


2022 йил

1 апрель

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


Жами




103 134,0




III. 2023 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

15

Хизмат муддатини ўтаб бўлган эскалаторларни алмаштириш


дона

6

900,0

Давлат бюджети маблағлари


2023 йил

1 август

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


16

Хизмат муддатини ўтаб бўлган 1/9 русумли Р-50 типидаги стрелка ўтказгичларни алмаштириш.


комплект

16

280,0

Давлат бюджети маблағлари


2023 йил

1 июль

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


17

Юнусобод йўналишининг нимстанцияларида телебошқарув тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш.


дона

6

297,0

Давлат бюджети маблағлари

2023 йил

1 июль

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


18

Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган фойдаланиш муддати (24 йил) тугаганлиги сабабли ДТМ-0,17-1000 русумидаги дроссель- трансформаторини алмаштириш.


дона

96

480,0

Давлат бюджети маблағлари

2023 йил

10 февраль

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК


Жами




1 957,0





Ҳаммаси




111 853,0





        

*) Ушбу кўрсаткичларга лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра ўзгартириш киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 октябрдаги

ПҚ-5260-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини

ошириш ва ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш

муддати


Масъуллар

I. МЕТРОПОЛИТЕН ҲАРАКАТ ТАРКИБИНИ ЯНГИЛАШ

1

Хизмат муддатини ўтаб бўлган 10 та ҳаракат таркибини (40 та вагон) модернизация қилиш.


1. "Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖ билан музокаралар ўтказиш.


2021 йил

октябрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Хасилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов)


2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.


2021 йил

ноябрь


3. Республика инвестиция дастурига киритиш.


2021 йил

декабрь


4. Молиялаштириб бориш.


2022 йил

февраль


5. Метро вагонларини модернизация қилиш ва фойдаланишга топшириш.


2022 йил

ноябрь


2

Ҳаракат таркиби учун 10 та янги оралиқ вагонларни ишлаб чиқариш.


1. "Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖ билан музокаралар ўтказиш.


2021 йил

октябрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Хасилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов)


2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.


2021 йил

ноябрь


3. Республика Инвестиция дастурига киритиш.


2021 йил

декабрь


4. Молиялаштириб бориш.


2022 йил

февраль


5. Янги метро вагонларини ишлаб чиқариш ва фойдаланишга топшириш.


2022 йил

давомида

босқичма-

босқич


II. МЕТРОПОЛИТЕН ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНГИЛАШ

3

Тошкент метрополитенининг 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламаларини ташкил этиш


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2. Қуриш ишларини олиб бориш.


3. Фойдаланишга топшириш.


2021-2022 йй.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ (Джураев)


4

Тошкент вилоятидан кириб келувчи йўловчи транспорт воситалари учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этиш.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2. Қуриш ишларини олиб бориш.


3. Фойдаланишга топшириш.


2021-2022 йй.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ (Джураев)


5

Метрополитен бекатларида йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча янги 80 та турникет ўрнатиш.


1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.


2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.


3. Янги турникетларни харид қилиш ва ўрнатиш.


2021 йил

декабрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов)


6

Метро бекатларига йўл кўрсаткичларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич алмаштириш.


1. Метро бекатларига йўл кўрсаткичларни алмаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Тегишли ишларни амалга ошириш ва молиялаштириш.


2021 йил

декабрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов)


7

Метрополитенда хизматлар сифатини такомиллаштириш.


1. Янги қурилган 12 та ер усти бекатида Wi-Fi тизимини ишга тушириш.


2. Ер ости бекатларида бошқа мобил операторлар хизматларини ташкил этиш.


2021 йил

декабрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов)


III. "ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ" ДУК ХАВФСИЗЛИК ТИЗИМЛАРИНИ ЯНГИЛАШ

8

Ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг II босқичи эстакада ости ва бекатларини видеокузатув камералари билан жиҳозлаш.


1. Видеокузатув камералари ўрнатиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.


2021 йил

октябрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Хасилов), "Боштранслойиҳа" АЖ (Рузиев), пудрат ташкилотлари, Молия вазирлиги (Ишметов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)


2. Видеокузатув жиҳозларини ўрнатилган тартибда харид қилиш.


2022 йил

февраль


3. Видеокузатув камералари ўрнатиш.


2022 йил

ноябрь


9

Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган "Ситуацион марказ"га янги қурилган метрополитен линияларидан (ер усти ҳалқа линияси, Сергели, Юнусобод йўли II босқич) оптик толали алоқани ўтказиш.


1. Оптик толали алоқани ўтказиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.


2021 йил

октябрь


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Хасилов), "Боштранслойиҳа" АЖ (Рузиев), пудрат ташкилотлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов)


2. Оптик толали алоқа жиҳозларини ўрнатилган тартибда харид қилиш.


2022 йил

февраль


3. Оптик толали алоқани ўтказиш.


2022 йил

ноябрь


10

Ер усти ҳалқа ва Сергели метрополитен линиялари оралиқларини махсус эвакуацион нарвонлар билан жиҳозлаш.


1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2021 йил

октябрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Хасилов), "Боштранслойиҳа" АЖ (Рузиев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)


2. Эвакуацион нарвонларни ўрнатилган тартибда харид қилиш.


2022 йил

февраль


3. Ер усти ҳалқа ва Сергели метрополитен линиялари оралиқларини эвакуацион нарвонлар билан жиҳозлаш.


2022 йил

ноябрь


11

Метрополитеннинг кириш-чиқиш ва ўтиш йўлларида замонавий видеокузатув мосламаларини ўрнатиш.


1. Видеокузатув мосламаларини ўрнатилган тартибда харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ҳамда ишларни ташкиллаштириш.


2021 йил

ноябрь


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), "Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов)


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан видеокузатув мосламалари харид қилинишини ўрнатилган тартибда молиялаштириш.


2022 йил

апрель


3. Видеокузатув мосламаларини босқичма-босқич ўрнатиш.


2022 йил

ноябрь


IV. МЕТРОПОЛИТЕН ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

12

"Тошкент метрополитени" ДУК ҳисобидан доимий равишда ишчи ходимларнинг Тошкент давлат транспорт университетида сиртқи таълим шаклида таҳсил олишларини ташкил этиш.


1. "Тошкент метрополитени" ДУК томонидан ижобий тавсифнома асосида ишчи ходимларнинг рўйхатини шакллантириш.


2. Тошкент давлат транспорт университети билан ўрнатилган тартибда шартнома тузиш.


Доимий

равишда


Транспорт вазирлиги (Махкамов), Транспорт университети (Абдурахмонов), "Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов)


V. "ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ" ДУК МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

13

Тошкент метрополитени даромадларини йўловчи ташиш, реклама, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти орқали ошириб бориш.


1. Йўловчи ташиш хизматлари ҳажмини ошириб бориш чораларини кўриш.


2. Реклама, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш.


2021-2022 йй.


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов)


VI. "ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ" ДУК ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

14

Метрополитен бекатларида транспорт карталари ва бир марталик QR кодли чипталарни сотишга мўлжалланган 40 та инфокиоскларни ўрнатиш.


1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.


2021 йил

ноябрь


"Тошкент метрополитени" ДУК (Усмонов)

2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.


2022 йил

январь


3. Инфокиоскларни метро бекатларида ўрнатиш.


2022 йил

март


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 октябрдаги

ПҚ-5260-сон қарорига

3-ИЛОВА



2023-2025 йилларда Тошкент метрополитени

фаолиятини янада такомиллаштириш

ДАСТУРИ

Т/р

Номи

Ўлчов

бирлиги


сони


Қиймати,

минг долл


шу жумладан, йиллар

кесимида (та)


ҳар

бирининг

нархи


жами


2023 йил

2024 йил

2025 йил

I. АСОСИЙ УЗЕЛЛАР, АГРЕГАТЛАР, ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР,

МЕТРОПОЛИТЕН ВАГОНЛАРИНИ КАПИТАЛ ҲАМДА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ

УЧУН ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ

1.1.

Метрополитенда тунги вақтда хўжалик ишларини бажарувчи ва юк тортувчи АГМ русумидаги дрезина


дона

4

550,0

2 200,0

2

2


1.2.

Метро вагонига ўрнатиладиган ДК-410 русумли мотор-компрессор электродвигателининг якори


дона

30

0,07

2,1

10

10

10

1.3.

Метро вагонидаги эшик ҳаво тақсимлагичи (085 русумли)


дона

48

0,02

1,0

16

16

16

1.4.

Метро вагонидаги тўхтатувчи йиғма ҳаво тақсимлаш қурилмаси (337 русумли)


дона

36

0,30

10,8

12

12

12

1.5.

Метро вагонини ўзаро боғлайдиган механизм


дона

75

0,02

1,5

25

25

25

1.6.

Метро вагонини ёритиш тизими учун 52НК80 русумидаги аккумулятор батареялари


дона

12 000

0,15

1 800,0

4 000

4 000

4 000

1.7.

Машинист томонидан поездни тўхтатадиган 013 русумли мослама


дона

12

0,25

3,0

4

4

4

Жами





4 018,4





II. СИГНАЛЛАШТИРИШ, АЛОҚА ХИЗМАТИ ҚУРИЛМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА БАРҚАРОР ИШЛАШИ УЧУН ЖИҲОЗЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ

2.1.

Метро вагони ғилдиракларининг нуқсонини аниқловчи назорат тизимидаги (Понаб диск русумли) қурилма


комплект

4

51,67

206,7

2

2


2.2.

Ҳаракат таркибининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган ДТМ-0,17-1000 русумли дроссель-трансформатор


дона

300

4,25

1 275,0

100

100

100

Жами





1 481,7





III. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ХИЗМАТИ ҚУРИЛМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА

БАРҚАРОР ИШЛАШИ УЧУН ЖИҲОЗЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ

3.1.

Чилонзор йўналишидаги нимстанциялар учун юқори токни ўчириб-ёқадиган ВЭМ-10Э русумли қурилма


дона

70

7,28

509,6

28

28

14

3.2.

Чилонзор йўналишидаги аккумулятор батареялари учун ЗПУ-2 русумидаги зарядловчи қурилма


дона

10

20,0

200,0

4

3

3

3.3.

Чилонзор йўналишидаги ўзгармас токли тезкор автоматик ўчириб ёқувчи ВАБ-42 6300/10 русумли қурилма


дона

5

18,0

90,0

2

2

1

3.4.

Чилонзор йўналишидаги тезкор автоматик тарзда ўчириб-ёқувчи ВАБ-43 русумли қурилма


дона

10

18,0

180,0

4

3

3

3.5.

Метро бекатидаги авария ҳолатларида вақтинчалик энергия таъминоти учун аккумулятор батареялари (OPZs-530 русумли)


дона

32

0,938

30,016

32



Жами





1 009,6




IV. ЭСКАЛАТОРЛАРНИНГ БАРҚАРОР ИШЛАШИ УЧУН

ЖИҲОЗЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ

4.1.

Эскалаторларни капитал таъмирлаш


дона

5

210,0

1 050,0


2

3

Жами





1 050,0




V. ЙЎЛ ХИЗМАТИ ҚУРИЛМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА БАРҚАРОР

ИШЛАШИ УЧУН ЖИҲОЗЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ

5.1.

Р-50 русумли рельслар


тн

2 500

0,95

2 375,0

1 000

1 000

500

5.2.

Р-50 русумли рельсларни ўзаро боғлайдиган мослама


дона

1 800

0,04

72,0

600

600

600

5.3.

Рельсларни шпалларга маҳкамлаш учун бураб қотирадиган асбоб


дона

3

1,8

5,4

2

1


5.4.

1/9 маркали Р-50 русумдаги крестовина


дона

30

2,6

78,0

10

10

10

5.5.

1/9 маркали Р-50 русумдаги рельслар (ўнг эгри остряк)


дона

30

1,39

41,6

10

10

10

5.6.

1/9 маркали Р-50 русумдаги рельслар (чап эгри остряк)


дона

30

1,39

41,6

10

10

10

5.7.

Шпаллар тагидаги тошларни жойлаштирадиган ЭШП-9 русумли электр қурилмани харид қилиш


дона

40

0,52

20,8

15

15

10

Жами





2 634,4




VI. ҲАРАКАТ ТАРКИБИНИ ЯНГИЛАШ ВА МУДДАТИ

ЎТГАН ВАГОНЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

6.1.

Ҳаракат таркибини (вагон) харид қилиш


дона

104

1 575,0

163 800,0

56

48


6.2.

Метро вагонини модернизация қилиш


дона

24

450,0

10 800,0

24



Жами





174 600,0





Метрополитен бўйича жами





184 794,0





           

*) Ушбу кўрсаткичларга лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижасига кўра ўзгартириш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 октябрь





















































Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск