ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2021 й. ПФ-6324-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.10.2021 й.

N ПФ-6324



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ҳамда ролини кучайтириш, уларнинг аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб:

a) ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошларини 35 фоизга ошириш;

б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;

в) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш, уларга бухгалтерия хизматини кўрсатиш вазифасини туман (шаҳар) ҳокимликларидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига ўтказиш;

г) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар;

ҳомийлик маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар бериш, мукофотлаш ва ижтимоий ҳимоялаш.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари:

Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши юзасидан доимий назорат олиб борсин;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўзлари фаолият юритаётган бино ва иншоотлар хатловдан ўтказилишини ва бошқа мол-мулклари ўзларида қолдирилишини таъминласин;

туман (шаҳар) ҳокимликларига тегишли бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фойдаланиб келинган бино ҳамда иншоотлар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.


5. Молия вазирлиги:

2021 йилда барча маҳалла фуқаролар йиғинларига зарур канцелярия товарлари хариди учун 9,2 миллиард сўм маблағ ажратилишини ҳамда 2022 йилдан бошлаб ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилишини;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маоши миқдори оширилиши билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2021 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги вакант ўринлар ҳисобига бўшаб қолган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 октябрдаги

ПФ-6324-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сон Фармонида:


а) 11-бандда:

биринчи хатбоши "Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (кейинги ўринларда - "Маҳалла" фонди)," сўзларидан кейин "Молия вазирлиги," сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳалла" фонди маблағлари ҳисобидан "Нуроний" жамғармаси фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига бир йилда бир марта тўланадиган лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"маҳаллий бюджет ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси

ТАРКИБИ*

Т/р

Номланиши


Раис


Раис

ўринбосари


Оила ва

хотин-

қизлар

масалала-

ри бўйича

мутахассис


Ҳарбий

ҳисобни

юритиш

бўйича

ходим


Молиялаш-

тириш манбаси


1.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра лавозим маошига коэффициент қўлланилиши**


1,4 баравар

1,25 баравар

1,2 баравар

1 баравар

Давлат бюджети

2.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари


Посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларида


8

7

6

5

Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинларида


7

6

5

4

3.

Лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)


20 фоиз

4.

Лавозим маошига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳақ


26 фоиз

12 фоиз

5.

Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди


меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида


6.

Моддий ёрдам кўрсатиш


бир ойлик лавозим маоши миқдорида


Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари


        

Изоҳ:

*) Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида"ги 147-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига татбиқ этилмайди;

**) ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ушбу тариф коэффициентлари 1,35 баравар ошириб ҳисобланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5978-сон Фармонининг 17-банди, шунингдек, унга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 октябрь


















































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск