ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2021 й. 627-сон "Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2021 й.

N 627




АҲОЛИНИ АСОСИЙ ТУРДАГИ

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН

КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИЧКИ БОЗОРДА

НАРХЛАР БАРҚАРОРЛИГИНИ САҚЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига аҳолининг ортиб бораётган талабини тўлиқ қондириш, нархлар ошиб кетиши ва аҳоли реал даромадлари пасайишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ошишининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 майга қадар муддатда иловага мувофиқ айрим турдаги товарлар, истисно тариқасида, божхона божидан озод қилинсин.


2. Озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлари билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 200 млрд сўм миқдордаги маблағларни тегишли тижорат банкларига уларнинг сўровларига асосан 2022 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштирсин.

Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг фоизсиз депозитлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик 4 фоизлик ставкада ажратилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотларини, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек, уларни реализация қилиш бўйича айланмаларини қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 7 октябрдаги

627-сон қарорига

ИЛОВА



2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 1 майга қадар божхона

божидан озод қилинадиган айрим товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН коди


1.

Бананлар, шу жумладан плантайнлар (янги ёки қуритилган)


0803

2.

Янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния


0804

3.

Янги ёки қуритилган цитрус мевалар


0805

4.

Янги папайя


0807 20 000 0

5.

Янги олма, нок ва беҳи


0808

6.

Киви


0810 50 000 0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 октябрь












































Время: 0.2253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск