язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона тўловлари/ Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2021 й. ПҚ-5262-сон "Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2021 й.

N ПҚ-5262



РАҚОБАТБАРДОШ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, қўшилган қийматли маҳсулотлар экспорт ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Ў. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 20 октябрдаги

ПҚ-5262-сон қарорига

ИЛОВА



2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи

"ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги

хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

ТИФ ТН коди


Товар номи


1.

1515 30

Кастор ёғи ва унинг фракциялари


2.

2524

Асбест


3.

2815 11 000 0

Натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда


4.

2815 20 000 0

Калий гидроксиди (ўювчи калий)


5.

2815 30 000 0

Натрий ёки калий пероксидлари


6.

2849

Карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ


7.

3203 00

Ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар (хна ва басма)


8.

3204

Кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ синтетик органик бўёвчи моддалар; ушбу гуруҳнинг 3-изоҳида кўрсатилган синтетик органик бўёвчи моддалар асосида тайёрланган препаратлар; оптик оқартиргичлар ёки люминофорлар сифатида фойдаланиладиган кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ синтетик органик маҳсулотлар


9.

3206 11 000 0

Қуруқ модда ҳисобида 80 фоиз ёки ундан кўп титан диоксидини ўз ичига олган пигментлар ва препаратлар


10.

3206 49 700 0

Полипигмент пастаси


11.

3207 20 900 0

Керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар


12.

3211 00 000 0

Октат-кобальт тезлаткичи


13.

3212

Сувсиз муҳитда диспергирланган, суюқ ёки пастасимон, бўёқлар (шу жумладан эмал) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бўёқ моддалари (шу жумладан, металл кукунлари ва парчалари); безак фольгаси; чакана савдо учун муайян шаклда ёки ўрамларда қадоқланган ранглар ва бошқа бўёвчи моддалар


14.

3215 90 000 0

Тўқимачилик бўёғи


15.

3402 (3402 20 900 0

дан ташқари)

Сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари (товар позицияси 3401 бўлган воситалардан ташқари)


16.

3403 (3403 99 000 0

дан ташқари)

Мойлаш материаллари (шу жумладан кесувчи асбоблар учун мойлаш-совитиш эмульсиялари, болт ёки гайкаларни бурашни енгиллаштириш учун воситалар, зангни кетказиш воситалари ёки коррозияга қарши воситалар ва буюмларни қолипдан чиқаришни осонлаштириш учун мой асосида тайёрланадиган препаратлар) ҳамда асосий таркибий қисмларининг 70 фоиз ва ундан кўп қисми нефтдан ёки битумли жинслардан олинган нефть маҳсулотларидан иборат бўлган воситалардан ташқари, тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар


17.

3404 90 000 9

Сунъий мум


18.

3506 91 000 0,

3506 99 000 0


Тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар


19.

3507 90 900 0

Ферментлар, ферментли препаратлар


20.

3707 10 000 0

Тўқимачилик босмаси учун универсал диазотип фотоэмульсия


21.

3806 30 000 0

Мураккаб полиэфирли қатронлар


22.

3806 90 000 0

Канифоль ва қатрон кислоталарининг ҳосилалари; канифоль спирти ва канифоль ёғлари; қайта эритилган қатронлар


23.

3809 91 000 0

Тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар (масалан, ишқорлаш ва ишлов бериш учун моддалар)


24.

3811 (3811 11 100 0

дан ташқари)

Антидетонаторлар, антиоксидантлар, смолани шакллантирувчи ингибиторлар, қуюлтиргичлар, коррозияга қарши моддалар ва нефть маҳсулотлари (шу жумладан бензин)га ёки нефть маҳсулотлари каби мақсадларда фойдаланиладиган баъзи суюқликларга қўшиладиган бошқа тайёр моддалар


25.

3814 00 900 0

Тўқимачилик босмаси учун эритгич


26.

3901 30 000 0

Винил ацетатли этилен сополимерлари


27.

3902 10 000 0

Полипропилен


28.

3904

Винилхлорид ёки бошқа галогенланган олефинларнинг полимерлари, бирламчи шаклларда


29.

3920 62 190 1

Полиэтилентерефталатдан плёнка


30.

3920 73 800 0

Эни 150-220 сантиметр бўлган ацетат плёнкаси


31.

3921 90 550 0

Икки томондан эни 25 миллиметрли пластмасса билан қопланган энсиз матодан нейлонли лента


32.

4007 00 000 0

Тўқимачилик ишлаб чиқариши учун вулканизацияланган резинадан тайёрланган иплар ва пишиқ ип (корд)


33.

4016 99 970 9

Банк латекс резинкаси


34.

4203 40 000 0

Тўқимачилик буюмларини маркировка қилиш учун эни 5-15 сантиметр, узунлиги 1-15 сантиметр бўлган чармли жакронлар (лейбллар)


35.

4302 30 459 0

Бошқа йиғилган яхлит тулки териси, унинг қисмлари ёки қийқими


36.

4304 00 000 0

Сунъий мўйна


37.

4412

Елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материаллар


38.

4823 20

Фильтр қоғоз ва картон


39.

5111 (5111 90

дан ташқари)


Аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар


40.

5112

Тароқда йигирилган жун калава ипидан ёки тароқда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар


41.

5205

Таркибида пахта толаси массаси 85 фоиз ва ундан кўп бўлган, чакана сотиш учун қадоқланмаган пахтадан йигирилган ип (тикув ипларидан ташқари)


42.

5206

Таркибида пахта толаси массаси 85 фоиздан кам бўлган, чакана сотиш учун қадоқланмаган пахтадан йигирилган ип (тикув ипларидан ташқари)


43.

5207

Чакана сотиш учун қадоқланмаган пахтадан йигирилган ип (тикув ипларидан ташқари)


44.

5210 (5210 11 000 0,

5210 19 000 0,

5210 49 000 0,

5210 59 000 0

дан ташқари)


Таркибида пахта толаси 85 фоиздан кам, асосан ёки фақат кимёвий толалар билан қўшилган, сиртқи зичлиги 200 г/кв.мдан ортиқ бўлмаган ип газламалар


45.

5211 (5211 51 000 0,

5211 52 000 0,

5211 59 000 0

дан ташқари)


Таркибида пахта толаси 85 фоиздан кам, асосан ёки фақат кимёвий толалар билан қўшилган, сиртқи зичлиги 200 г/кв.мдан ортиқ бўлган ип газламалар


46.

5309


Зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар


47.

5407 10 001 0

Комплекс синтетик иплардан тўқилган, шу жумладан товар позицияси 5404 бўлган материаллардан тайёрланадиган газламалар (арамиддан тайёрлаган газламалар)


48.

5407 52 000 0

Бўялган, таркибида 85 фоиз ёки ундан ортиқ текстуралаштирилган полиэфир иплари бўлган, комплекс иплардан тўқилган матолар


49.

5407 61

(5407 61 100 0

дан ташқари)


Таркибида текстуралаштирилмаган полиэфир иплари 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган, синтетик комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан товар позицияси 5404 бўлган материаллардан тайёрланган газламалар


50.

5407 72 000 0,

5407 73 000 0,

5407 74 000 0


Таркибида синтетик иплар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган, синтетик комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан товар позицияси 5404 бўлган материаллардан тайёрланган бошқа газламалар


51.

5407 82 000 0,

5407 83 000 0,

5407 84 000 0


Таркибида синтетик иплар 85 фоиздан кам бўлган, асосан ёки фақат пахта толалари билан қўшилган, комплекс синтетик иплардан тўқилган, шу жумладан товар позицияси 5404 бўлган материаллардан тайёрланган бошқа газламалар


52.

5407 92 000 0,

5407 93 000 0


Синтетик комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан товар позицияси 5404 бўлган материаллардан тайёрланган бошқа газламалар


53.

5408 22 900 0,

5408 23 000 0,

5408 24 000 0


Таркибида сунъий ип, текис ёки шунга ўхшаш иплар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган, сунъий комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан товар позицияси 5404 бўлган материаллардан тайёрланган бошқа газламалар


54.

5512 19 900 0

Синтетик толадан тайёрланган, таркибида полиэфир толалар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган бошқа газламалар


55.

5512 99 100 0,

5512 99 900 0


Синтетик толадан тайёрланган, таркибида ушбу толалар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган бошқа газламалар


56.

5513 11 200 0,

5513 21 000 0,

5513 29 000 0,

551339 000 0,

5513 41 000 0,

5513 49 000 0


Таркибида ушбу толалар 85 фоиздан кам бўлган, асосан ёки фақат пахта толалари билан қўшилган, сиртқи зичлиги 170 г/кв.мдан ортиқ бўлмаган синтетик толадан тўқилган газламалар


57.

5514 11 000 0,

5514 21 000 0,

5514 22 000 0,

5514 29 000 0,

5514 30 900 0,

5514 41 000 0,

5514 42 000 0


Таркибида ушбу толалар 85 фоиздан кам бўлган, асосан ёки фақат пахта толалари билан қўшилган, сиртқи зичлиги 170 г/кв.мдан ортиқ бўлган синтетик толадан тўқилган газламалар


58.

5515 11 100 0,

5515 11 900 0,

551512 900 0,

5515 13 190 0,

5515 13 990 0,

551521 900 0,

551522 - 5515 99


Синтетик толалардан тайёрланган бошқа газламалар


59.

5516 11 000 0,

5516 13 000 0,

5516 14 000 0,

5516 22 000 0


Сунъий толалардан тайёрланган газламалар


60.

5602

Кигиз ёки намат, шимдирилган ёки шимдирилмаган, қопламали ёки қопламасиз, астар қўшқаватли ёки қўшқаватсиз


61.

5603 11 - 5603 14

(5603 14 100 дан

ташқари)


Кимёвий иплардан тайёрланган, шимдирилган ёки шимдирилмаган, қопламали ёки қопламасиз, астар қўшқаватли ёки қўшқаватсиз нотўқима газламалар


62.

5801 32 000 0,

5801 37 000 0


Кимёвий иплардан тайёрланган, товар позицияси 5802 ёки 5806 бўлган матолардан ташқари, пахмоқ газламалар ва бахмал ипли газламалар


63.

5804 21 900 0

Кимёвий иплардан тўрлар


64.

5804 29 900 0

Бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар


65.

5806 (5806 39 000 0,

5806 40 000 0 дан

ташқари)


Товар позицияси 5807 бўлган буюмлардан ташқари энсиз газламалар; елимлаб бириктирилган арқоқ ипсиз энсиз газламалар (болдюк)


66.

5808 90 000 0

Каштадўзликсиз пардозлаш материаллари, машина ва қўлда тўқилган трикотажлардан ташқари, гажим (кисточка)лар, попук (помпон)лар ва шу каби маҳсулотлар


67.

5810 92 900 0

Кимёвий иплардан тўқилган кашта


68.

5901

Китоб муқоваларини тайёрлашда ёки шунга ўхшаш мақсадларда фойдаланиладиган, қатронланган ёки крахмалланган тўқимачилик газламалари, калька, рассомчилик учун грунтланган бўз, шляпалар қобирғалари учун бортовка ва шунга ўхшаш қаттиқ тўқимачилик материаллари


69.

5902 10 900 0,

5902 20 900 0


Шиналар учун ўта пишиқ нейлон ёки бошқа полиамид ёки полиэфир иплардан тайёрланган кордли материаллар


70.

5903 10 100 0,

5903 10 900 9,

5903 90


Товар позицияси 5902 бўлган материаллардан ташқари, шимдирилган, қопланган ёки пластмасса билан қўшқават тўқимачилик материаллари


71.

5911 10 000 0,

5911 20 000 0,

5911 90


Ушбу гуруҳнинг 7-изоҳида айтиб ўтилган техник мақсадлар учун тўқимачилик буюмлари ва материаллари


72.

6001 22 000 0,

6001 91 000 0,

6001 92 000 0


Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж пахмоқ матолар, шу жумладан пахмоқ матолар


73.

6003 30

Синтетик иплардан тўқилган, товар позицияси 6001 ёки 6002 бўлган трикотаж матолардан ташқари, машинада ёки қўлда тўқилган, эни 30 сантиметрдан ортиқ бўлмаган трикотаж матолар


74.

6005 36,

6005 37 100 0,

6005 37 900 0,

6005 38 100 0,

6005 38 900 0


Синтетик иплардан тўқилган, товар позицияси 6001 - 6004 бўлган трикотаж матолардан ташқари, асоси тўқилган матолар (шу жумладан, зар уқалар тайёрлаш учун трикотаж машиналарда тўқилган матолар)


75.

7019 19 100 9

Шиша толали эркин бурилган текис ип


76.

7019 12 000 0

Шиша иплар


77.

7019 19 900 1

Шиша толали тасмалар


78.

7019 59 000 0

Шиша толали матолар


79.

7322 19 000 0

Электрсиз иситиладиган марказий иситиш тизимлари учун радиаторларнинг Н-шаклидаги қисмлари (трубкалари)


80.

8506 80 800 0

Бошқа бирламчи элементлар ва бирламчи батареялар


81.

8518 21 000 0

Қобиқ (корпус) ичига жойлашган битталик динамиклар


82.

9613 90 000 0

Ёндиргич қисмлари, шу жумладан механик ёки электрон (тамаки учун, чакмоқ тошли ва пиликлар бундан мустасно)


                 


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь