ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона режимлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 й. 652-сон "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, шунингдек, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2021 й.

N 652




"UZBEKISTAN AIRWAYS TECHNICS" МЧЖ

ЭРКИН БОЖХОНА ЗОНАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАРНИ

ОЛИБ КИРИШ, ОЛИБ ЧИҚИШ, ҲАВО КЕМАЛАРИНИ

ТАЪМИРЛАШДА ФОЙДАЛАНИШ, УЛАРНИ ТЕГИШЛИ

РЕЖИМЛАРГА РАСМИЙЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК,

УШБУ ТОВАРЛАР ВА ХИЗМАТЛАР УЧУН ВАЛЮТА

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ томонидан кўрсатилаётган хизматлар экспорти ҳажмини янада ошириш ҳамда ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорининг 9-бандида Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Учувчилар шаҳарчасида жойлашган "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ ҳудудида (майдони 39 га) эркин божхона зонасини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, шунингдек, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ эркин божхона зонаси (кейинги ўринларда - эркин божхона зонаси) ҳудудида божхона назоратини таъминлаш талаблари ва шартлари;

эркин божхона зонаси ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, тегишли божхона режимларига расмийлаштириш ва ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш тартиби;

эркин божхона зонаси ҳудудига олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси эркин божхона зонаси фаолиятини доимий мониторинг қилиб борсин.


4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь
















































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск