ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.10.2021 й. 3326-сон билан рўйхатга олинган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 18.10.2021 й. 38-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 13.10.2021 й. 33-2021-сон, Молия вазирлигининг 16.10.2021 й. 65-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 19 октябрда 3326-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлигининг 2021 йил

18 октябрдаги 38-сон, Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлигининг

2021 йил 13 октябрдаги 33-2021-сон,

Молия вазирлигининг 2021 йил

16 октябрдаги 65-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий

олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда

нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси

параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон "2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда - давлат буюртмаси) параметрларини шакллантириштартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


давлат буюртмаси - вазирлик, идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш ҳаражатлари тўлиқ қоплаб бериладиган олий маълумотли кадрларга бўлган буюртмалар портфели;

таълим ташкилоти - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим ташкилотлари реестрига киритилган, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари;


талабгор - таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган талаба;


кадрлар буюртмачилари - олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлашга буюртмалар берувчи ва келгусида ушбу кадрларни иш билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


2-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ШАРТНОМА ТУЗИШ


2. Кадрлар буюртмачилари ўзларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили 15 январга қадар ўз тизимлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмаларни таълим ташкилотлари ва йўналишлари кесимида шакллантиради ҳамда 20 январга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.


3. Тақдим этилган буюртмалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан таҳлил қилиниб, умумлаштирилади ҳамда кадрлар буюртмачилари, таълим ташкилотлари ва йўналишлари кесимида тақсимлаган ҳолда давлат буюртмаси шакллантирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шакллантирилган давлат буюртмаси параметрларини 30 майга қадар ўрганиб чиқиш ва келгусида тасдиқланиши учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритади.


5. Таълим ташкилоти кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан кейин 20 кун муддатда тасдиқланган давлат буюртмаси доирасида кадрлар тайёрлаш учун кадрлар буюртмачиларига талабгорларни саралаш ва шартнома тузиш ҳақида ёзма хабар беради.


6. Таълим ташкилоти Кадрлар буюртмачилари томонидан тақдим этилган буюртма доирасида кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаганларга ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш шарти билан ўқитиш ҳаражатларини қоплаб берилишини таклиф қилади. Бунда, энг юқори балл тўрлаган шахс томонидан ушбу таклиф рад этилган тақдирда, таклиф рўйхат бўйича кейинги ўриндаги шахсга берилади.

Абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида тўплаган баллари рейтинг бўйича эълон қилинмайдиган таълим ташкилотларида талабгорларни саралаш таълим ташкилотининг тавсиясига кўра амалга оширилади. Бунда, талабгорни саралаш билан боғлиқ жараён учун таълим ташкилоти масъул ҳисобланади.


7. Таклифга розилик билдирган талабгорлар ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти томонидан кадрлар буюртмачисига тақдим этилади.


8. Кадрлар буюртмачиси талабгорлар рўйхатини ўрганиб чиқиб, улар билан суҳбат ўтказиши мумкин.


9. Ўқишни тамомлагандан сўнг 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган талабгор билан кадрлар буюртмачиси, талабгор ва таълим ташкилоти ўртасида уч томонлама шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилади.


10. Шартномада кадрлар буюртмачиси, таълим ташкилоти ва талабгорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда томонлар учун жавобгарлик назарда тутилиши лозим.



3-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


11. Талабгорларни ўқитиш харажатлари учун маблағлар кадрлар буюртмачиларига ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан кадрлар буюртмачисига давлат буюртмаси асосида ажратилган маблағлар Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шаҳсий ҳисоб варағида кўзда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан кадрлар буюртмачисига давлат буюртмаси асосида ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, кадрлар буюртмачилари этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган тақдирда ушбу буюртмаларни қоплаш харажатларини молиялаштириш тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ТАЛАБГОРНИНГ КАДРЛАР БУЮРТМАЧИСИ

ТИЗИМИДА ИШЛАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Таълим ташкилоти талабгорнинг ўқиши тамомлаган кундан бошлаб 10 кундан кўп бўлмаган муддатда унинг ўқишни тамомлаганлиги тўғрисида кадрлар буюртмачисига ёзма шаклда хабар беради.


13. Кадрлар буюртмачисининг ёзма розилиги асосида талабгор ўз ҳисобидан ўқишни магистратура босқичида давом эттириши мумкин. Бунда, талабгорнинг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш мажбурияти, у магистратура босқичи тамомлаганидан кейин юзага келади.


14. Кадрлар буюртмачиси томонидан талабгорнинг иш ҳақидан уни ўқитиш учун сарфланган харажатларни қоплаш учун маблағлар ушлаб қолишга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 октябрь






















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск