ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Гидрометеорология. Геодезия ва картография. Сейсмология /

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 27.09.2021 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.10.2021 й. 2721-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.10.2021 й.

N 2721-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

27.09.2021 й.

N 9


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри давлат

қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва

картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 32-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2721, 2015 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 547-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                        Ф.К. Умаров




Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри давлат

қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва

картография иш турларининг рўйхатини тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарорда:


1) номидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:";


3) 1-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


1) номидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан қуйидаги умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишлар бажарилади:

а) Ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш:

давлат гравиметрик пунктларида оғирлик кучи тезланишининг абсолют (нисбий) қийматларини аниқлаш бўйича гравиметрия ишлари;

геодезия пунктларида кенглик, узунлик ва азимутни астрономик аниқлаш ишлари;

б) график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш:

аэрокосмик суратга олиш асбоблари ёрдамида учиш аппаратларидан жойнинг фотосурат тасвирини олиш бўйича аэросуратга олиш ишлари;

1:10 000, 1:25 000 масштабларда топографик тасвирга олиш жараёнлари;

1:10 000, 1:25 000, 1:50 000, 1:100 000, 1:200 000, 1:500 000, 1:1 000 000 масштабларда давлат топографик хариталарини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даврийлик билан янгилаш ишлари;

турли масштаблардаги давлат рақамли топографик хариталари ва режаларини ишлаб чиқиш ишлари;

турли масштаблардаги давлат рақамли топографик хариталари ва режаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даврийлик билан янгилаш ишлари;

турли масштаблардаги давлат топографик хариталарини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда нашрга тайёрлаш ишлари;

турли масштаблардаги давлат топографик хариталарининг мажбурий тиражини полиграфик ёки бошқа кўпайтириш воситаларидан фойдаланган ҳолда нашр этиш;

в) Давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини яратиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туриш:

референц геодезия пунктларидан, юқори аниқликдаги (0-синф, 1-синф) геодезия пунктларидан ташкил топган давлат йўлдош геодезияси тармоғини ташкил қилиш;

давлат режали геодезия тармоғини 3 ва 4-синфлар, 1 ва 2-разрядлар йўлдош геодезияси тармоқларидан, 4-синф, 1 ва 2-разрядлар полигонометрия тармоғидан ташкил топган геодезия зичлаш тармоқларини тузиш орқали ривожлантириш;

режали ва баландлик давлат геодезия тармоғининг ва зичлаш тармоқларининг пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;

доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғини ташкил қилиш, станцияларда йўлдош сигналларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва мобиль станцияларининг қабул қилувчи қурилмаларига тарқатиш ишлари;

сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;

давлат фундаментал гравиметрик тармоғидан ва 1-синф давлат гравиметрик тармоғидан иборат давлат гравиметрик тармоғини яратиш;

гравиметрик зичлаштириш тармоқларини қуриш йўли билан давлат гравиметрик тармоғини ривожлантириш;

давлат гравиметрик тармоғи пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;

1 ва 2-синф давлат нивелир тармоғи ҳамда 3 ва 4-синф баландлик зичлаштириш тармоқлари пунктларининг баландликларини аниқлаш бўйича нивелирлаш ишлари, шу жумладан аввал ўтказилган нивелирлаш ишларини тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланган даврийликлар билан 1 ва 2-синф такрорий нивелирлаш ишлари;

г) Ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш:

объектларнинг фазовий маълумотларини ер усти, ҳаво ёки аэрокосмик жойлашувдаги суратга олиш асбоблари ёрдамида махсус жиҳозланган станцияларга қабул қилиш, маълумотларни картографик мақсадларда ишлаш, сақлаш ва қўллаш ишлари;

геодинамик ва техноген полигонлар пунктларида юқори аниқликдаги (1-синф) йўлдош ўлчовларини бажариш, ўлчовлар натижалари бўйича Ер қобиғининг ҳозирги горизонтал ва вертикал ҳаракатларини тадқиқ этиш ишлари;

д) Ўзбекистон Республикасининг давлат картография-геодезия фондини шакллантириш ва юритиш:

Ўзбекистон Республикасининг картография-геодезия фонди томонидан геодезия ва картография фаолиятини амалга оширишда олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) ҳисобга олиш, сақлаш ҳамда фойдаланиш учун тақдим этиш ишлари;

картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;

е) Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш:

Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

тармоқлараро, минтақавий географик ахборот тизимларини ташкил этиш ва юритиш;

ж) умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш:

тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик хариталар ва атласларни, ўқув картография қўлланмаларини яратишда таҳрирлаш-тайёрлаш ишлари;

тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик ва ўқув хариталарининг асл нусхаларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тузиш ва расмийлаштириш ишлари;

давлат, минтақавий ва тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик атласларни, ўқув атласларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тузиш ва расмийлаштириш ишлари;

тармоқлараро аҳамиятга молик турли тематик хариталар ва атласларнинг, ўқув хариталарининг нашр этилган асл нусхаларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ишлари;

з) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини (кейинги ўринларда Давлат чегараси деб юритилади) делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия, картография ҳамда гидрографияга доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш:

Давлат чегарасига туташ минтақа учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланадиган масштабларда делимитация, демаркация (редемаркация) хариталар яратиш бўйича топография-геодезия ишлари;

Давлат чегарасига туташ минтақага топографик хариталар (фотопланлар, фотосхемалар) тузиш учун аэросуратга олиш ишлари (Ҳукумат делегациясининг топшириғи бўйича);

Давлат чегараси минтақасида геодезия тармоқ пунктларини текшириш, уларнинг сақланишини ва бўлғуси топография-геодезия ишларини ўтказиш учун улардан фойдаланиш имкониятини текшириш ишлари;

дарёларда (кўлларда, сув омборларида) уларнинг Давлат чегараси чизиғининг ўтишини белгиловчи ўртасини (створини) сув сирти бўйлаб аниқлаш ва белгилар билан маҳкамлаш бўйича гидрография ишлари;

Давлатлараро комиссия томонидан белгиланган конструкциядаги чегара белгиларини тайёрлаш ва чегара белгилари билан Давлат чегараси чизиғини мустаҳкамлаш ишлари;

чегара белгиларининг координаталарини Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланган аниқликда йўлдошли ўлчовлар услуби билан белгилаш ишлари;

чегара белгиларининг координаталари каталогини тузиш;

чегара белгилари протоколларини Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланган намунада тузиш ишлари;

маълумотларни тўплаш ва Давлат чегараси минтақасида жойлашган географик объектларнинг номлари рўйхатини тузиш;

Давлат чегараси чизиғини таърифлаш баённомасини тегишли намунадаги ҳужжатни тўлдириб, Ҳукумат делегацияси томонидан белгиланадиган масштаблар топографик хариталари варақларида Давлат чегарасининг ўтиш чизиғини ҳамда чегара белгилари ўрнашган жойларни тасвирлаб график иловани яратган ҳолда тузиш ишлари;

и) геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлигини ва метрология назоратини таъминлаш:

геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлиги ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш мақсадида илмий-техник ва ташкилий асосларни, техник воситаларни, қоидалар ҳамда нормаларни белгилаш ва қўллаш ишлари;

эталон базисни - геодезия ва картографияга оид ишларнинг бажарилишини метрологик таъминлаш учун узунлик эталонини яратиш ҳамда иш ҳолатида сақлаш;

к) географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш:

географик объект номи, шунингдек уни бериш ёки қайта номлаш жараёнининг ҳамда уларни қўллаш даражасининг ва кейинчалик меъёрлаштириш заруриятининг Ўзбекистон Республикасининг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш ишлари;

географик объектларнинг номларини меъёрлаштириш ишлари;

географик объектларнинг номларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш шаклини тузиш ишлари;

географик объектларнинг номлари тўғрисидаги маълумотларни Географик объектлар номларининг давлат реестри маълумотлар базасига киритиш ишлари;

географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари;

географик объектларнинг меъёрлаштирилган номларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари;

географик объектларнинг номларини ҳисобга олиш ишлари;

Географик объектлар номларининг давлат реестри маълумотларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланувчиларга тақдим этиш;

л) илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни олиб бориш;

м) геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.";


3) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ махсус аҳамиятга молик геодезия ва картография ишлари бажарилиши мумкин.";


4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия ёки хабардор қилиш тартиби орқали геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш бўйича тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам бажарилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 октябрь
































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск