ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Маданият вазирининг 29.09.2021 й. 404-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.10.2021 й. 3329-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.10.2021 й.

N 3329




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРИНИНГ

29.09.2021 й.

N 404


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган

давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча

ва ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1040-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув, ижодий ходимлари ва мутахассисларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Маданият вазири                                                                О.А. Назарбеков






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган

давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш


1. 6-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: маъмурий-бошқарув ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари:

фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.".


2. 7-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ:

Ижодий ходимлар ва мутахассисларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейлари, Ўзбекистон давлат санъат музейи, "Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси, "Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси, "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси, И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Фанлар академияси музейларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,17 коэффициентга;

вилоятлардаги тарих ва маданият давлат музейларида базавий лавозим маошлари миқдорлари - 1,08 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга - 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 октябрь
























































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск