язык интерфейса

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 й. 654-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 й. 654-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2021 й.

N 654



АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур банднинг учинчи хатбошиси 2024 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.

1-1. Белгилансинки, пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга уларнинг мобил алоқа воситаларига бепул қисқа СМС хабарлар юбориш орқали қуйидаги интерактив хизматлар кўрсатилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига мувофиқ пенсия ва нафақалар оширилганлиги тўғрисида маълумот юбориш;

пенсия ва нафақа олувчига унинг пенсия ёки нафақаси банк картаси орқали ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

фуқароларга пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар таъминоти тўғрисида маълумот юбориш;

пенсия ва нафақалар миқдори, тўлаш шакли ва тайинлаш муддатлари тўғрисида уларнинг шахсий сўровларига кўра маълум қисқа рақамларга маълумот бериш.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил мартга қадар жисмоний шахсларнинг дала томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилишини ва ушбу маълумотларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этиб борилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁнинг ягона электрон архиви ахборот тизимига ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига судлар томонидан чиқарилган никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборот тизимидан онлайн режимда ушбу қарорлар чиқарилган кунда қабул қилинишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.

Бунда, суднинг қарорларига мувофиқ болаларнинг ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс қарамоғида қолдирилганлиги ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ва болалар тў

...