ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, талабалари ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва уларни ўқишга тиклаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.10.2021 й. 3328-сон билан рўйхатга олинган Миллий гвардия қўмондонининг 07.09.2021 й. 232-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 21 октябрда 3328-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондонининг

2021 йил 7 сентябрдаги

232-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари,

талабалари ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш

ва уларни ўқишга тиклаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети (кейинги ўринларда - Университет) курсантлари, талабалари ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва уларни ўқишга тиклаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


курсант - ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган ва Университетнинг олий ҳарбий таълим йўналишида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


талаба - Университетда умумфуқаровий асосда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


тингловчи - Университетнинг магистратурасида ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган контракт бўйича ҳарбий хизматни (хизматни) ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки ходим.


2. Ўқишдан четлаштирилган курсантлар, талабалар ва тингловчиларнинг ўқишини қайта тиклаш ёзги таътил даврида ўқув машғулотлари бошлангунга қадар амалга оширилади.


3. Ўқишдан четлаштирилган собиқ биринчи босқич курсантлари, шунингдек собиқ тингловчилар Университетга номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш танловларида қатнашишлари мумкин.


4. Ўқишдан четлаштирилган собиқ курсантлар ва талабалар фақат аввал ўқиган таълим йўналишларига (мутахассисликларига) қайта тикланиши мумкин.


5. Қуйидагилар Университетда ўқишга қайта тикланмайди:

бакалавриат дастури бўйича ўқишнинг биринчи босқичида ўқишдан четлаштирилган курсантлар;

мазкур Низомнинг 6-банди "а", "б", "г" ва "д" кичик бандларида назарда тутилган бир ёки бир нечта асосга кўра ўқишдан четлаштирилган курсантлар;

бакалавриат дастури бўйича ўқишнинг сиртқи таълим шаклида ўқишдан четлаштирилган собиқ тингловчилар;

магистратурада ўқишдан четлаштирилган собиқ тингловчилар;

мазкур Низомнинг 41-банди "в" кичик бандига асосан ўқишдан четлаштирилган талабалар;

суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда ўқишдан четлаштирилган талабалар;

бошқа олий таълим муассасаларининг (ташкилотларининг) собиқ талабалари.



2-БОБ. КУРСАНТЛАРНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ


1-§. Умумий қоидалар


6. Курсантлар қуйидаги асосларга кўра ўқишдан четлаштирилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари талабларини бузганда (бундан буён матнда интизомсизлик деб юритилади);

б) ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида шахсий ташаббус билдирганда;

в) фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганда (академик қарздорлик мавжуд бўлганда);

г) курсант суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;

д) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганда;

е) ҳарбий тиббий комиссия томонидан ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилганда.


7. Курсантларни ўқишдан четлаштириш Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.



2-§. Курсантни ўқишдан четлаштириш бўйича мурожаат қилиш


8. Мазкур Низомнинг 6-банди "а" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда факультет бошлиғи курсант томонидан интизомсизлик содир этилган кундан бошлаб 10 кун ичида барча ҳолатларни асослаган ҳолда Университет бошлиғига билдирги билан мурожаат қилади.


9. Мазкур Низомнинг 6-банди "б" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда курсант қўмондонлик поғонаси бўйича факултет бошлиғига ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида билдирги тақдим этади.


10. Мазкур Низомнинг 6-банди "в" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи курсантнинг фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганлиги (академик қарздорлиги) тўғрисида факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.


11. Мазкур Низомнинг 6-банди "г" ёки "д" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Кадрлар бўлими бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.


12. Мазкур Низомнинг 6-банди "е" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Тиббий таъминот хизмати бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.


13. Мазкур Низомнинг 6-банди "б" - "е" кичик бандларида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда ёки улар бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда факультет бошлиғи 2 иш кунидан кечиктирмасдан қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига ҳолат тўғрисида билдирги билан мурожаат қилади.



3-§. Ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш


14. Курсантни мазкур Низомнинг 6-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгаши томонидан кўриб чиқилади.


15. Курсантни ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 6-бандининг "а" кичик банди асос қилиб кўрсатилган ҳолларда Университет бошлиғи томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланади.


16. Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, курсантни интизомсизлиги сабабли ўқишдан четлаштириш таклиф этилган тақдирда, ушбу масала Университет бошлиғи томонидан Университет кенгашига киритилади.


17. Курсантни ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 6-банди "б" ва "в" кичик бандларининг бири асос қилиб кўрсатилган ҳолларда курсантни ўқишдан четлаштириш масаласи кўриб чиқиш учун Университет бошлиғи томонидан Университет кенгашига киритилади.


18. Курсантни ўқишдан четлаштирилиши масаласи Университет бошлиғи томонидан киритилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади.


19. Факультет бошлиғи томонидан курсантни ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича, шунингдек курсантнинг хизмат интизомига риоя қилиши, ҳарбий бурчига содиқлиги, жамоатчилик ишларидаги иштироки, ўқув дастурларини ўзлаштириши, шахсий фазилатлари ҳақида Кенгаш аъзоларига ахборот берилади.


20. Университет кенгаши аъзолари томонидан курсантни ўқишдан четлаштириш билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида курсантнинг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.


21. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали курсантни ўқишдан четлаштириш ёки курсантни ўқишдан четлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Курсант Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиш мумкин.


22. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.



4-§. Ўқишдан четлаштиришни расмийлаштириш


23. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси курсантни ўқишдан четлаштириш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


24. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг курсантни ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.


25. Курсантни мазкур Низомнинг 6-банди "г" ёки "д" ёхуд "е" кичик бандида назарда тутилган асосга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгашида кўриб чиқилмайди. Бунда, курсантни ўқишдан четлаштириш тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.



3-БОБ. СОБИҚ КУРСАНТНИ ЎҚИШГА ҚАЙТА ТИКЛАШ


1-§. Ўқишга қайта тиклаш бўйича мурожаат қилиш


26. Собиқ курсантлар ўқишга қайта тиклаш бўйича Университетга ёзма шаклда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризалар ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар қабул қилинади.


27. Собиқ курсантнинг аризаси асосида Университетнинг Кадрлар бўлими томонидан унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ўрганиб чиқилади. Бунда, собиқ курсант ўқишдан четлаштирилишнинг сабаби аниқланади.


28. Собиқ курсант мазкур Низомнинг 6-банди "а", "б", "г" ва "д" кичик бандларида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтасига кўра ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, уни ўқишга қайта тиклаш рад этилади ва бу ҳақда ариза муаллифига ёзма равишда хабар берилади.


29. Собиқ курсант мазкур Низомнинг 6-банди "в" кичик бандига асосан ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, Кадрлар бўлими томонидан Ўқув-услубий бошқарманинг собиқ курсантни ўзлаштирмаган фан (фанлар) дастури бўйича тақдим этган ёзма шаклдаги ахбороти ҳамда тегишли ҳужжатлар уни ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш учун Университет кенгашига тақдим этилади.


30. Собиқ курсант мазкур Низомнинг 6-банди "е" кичик бандига асосан ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, собиқ курсантга ҳарбий тиббий комиссияда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.


31. Собиқ курсант 10 иш кунидан кечиктирмасдан ҳарбий тиббий комиссияда тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Собиқ курсантнинг тиббий кўрик натижаси бўйича хулосани ҳарбий тиббий комиссиядан сўраб олиш учун Университетнинг Кадрлар бўлими масъул ҳисобланади.


32. Ҳарбий тиббий комиссиянинг хулосасига асосан собиқ курсант ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилганда, уни ўқишга қайта тиклаш рад этилади ва бу ҳақда ариза муаллифига ёзма равишда хабар берилади.


33. Ҳарбий тиббий комиссиянинг хулосасига асосан собиқ курсант ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқли деб топилганда, Кадрлар бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар уни ўқишга қайта тиклаш учун Университет бошлиғига тақдим этилади.



2-§. Ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш


34. Собиқ курсантни ўқишга қайта тиклаш масаласи Кадрлар бўлими томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, Кадрлар бўлими бошлиғи томонидан собиқ курсантни ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича кенгаш аъзоларига ахборот берилади.


35. Университет кенгаши аъзолари томонидан собиқ курсантни ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилади ва уни ўқишга қайта тиклашнинг мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида собиқ курсант иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.


36. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали собиқ курсантни ўқишга қайта тиклаш ёки собиқ курсантни ўқишга қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Собиқ курсант Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиш мумкин.


37. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.



3-§. Ўқишга қайта тиклашни расмийлаштириш


38. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси курсантни ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


39. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг собиқ курсантни ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.


40. Ўқишга қайта тиклаш масаласи Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилмаган собиқ курсантни тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қайта тиклашга йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ


1-§. Умумий қоидалар


41. Талабалар қуйидаги асосларга кўра ўқишдан четлаштирилади:

а) ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида шахсий ташаббус билдирганда;

б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

в) Университетнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;

г) ўқув интизоми қоидаларини бузиш, шу жумладан бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

д) ўқиш учун белгиланган тўлов-контракт пули ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли;

е) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

ж) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;

з) вафот этганлиги сабабли.


42. Талабаларни ўқишдан четлаштириш Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.


43. Мазкур Низомнинг 41-бандида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтаси ("а" ёки "б" кичик бандлар бундан мустасно) мавжуд бўлганда ёки улар бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда факультет бошлиғи 2 иш кунидан кечиктирмасдан қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига ҳолат тўғрисида билдирги билан мурожаат қилади.



2-§. Ўқишдан четлаштириш бўйича мурожаат қилиш


44. Мазкур Низомнинг 41-банди "а" ёки "б" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда талаба тегишлича ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслиги ва уни ўқишдан четлаштиришни ёки ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириши муносабати билан уни ўқишдан четлаштиришни сўраб Университет бошлиғига ариза билан мурожаат қилади.


45. Мазкур Низомнинг 41-банди "в" - "з" кичик бандларида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтасига кўра ўқишдан четлаштиришда факультет бошлиғи барча ҳолатларни тўлиқ асослаган ҳолда талабани ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш учун қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига билдирги билан мурожаат қилади.



3-§. Ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш


46. Мазкур Низомнинг 41-банди "а" ёки "б" кичик бандида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш бўйича талаба томонидан тақдим этилган ариза Университет бошлиғи томонидан ҳолатни ўрганиб чиқиш ва ахборот бериш учун факультет бошлиғига йўналтирилади.


47. Факультет бошлиғи томонидан 3 иш кунидан кечиктирмасдан ўқишдан четлаштиришни сўраб ариза берган талаба билан якка тартибда суҳбат ўтказилади ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади.


48. Факультет бошлиғи ариза берган талабанинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ва якка тартибда ўтказилган суҳбат далолатномасини илова қилган ҳолда Университет бошлиғига билдирги тақдим этади.


49. Талабани мазкур Низомнинг 41-бандида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгаши томонидан кўриб чиқилади.


50. Факультет бошлиғининг билдиргиси Университет бошлиғи томонидан талабани ўқишдан челаштириш масаласини ҳал этиш учун Университет кенгашига киритилади.


51. Талабани ўқишдан четлаштириш масаласи Университет бошлиғи томонидан тақдим этилган вақтдан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, факультет бошлиғи талабани ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар ҳақида кенгаш аъзоларига ахборот беради.


52. Университет кегаши аъзолари томонидан талабани ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида талабанинг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.


53. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали талабани ўқишдан четлаштириш ёки талабани ўқишдан четлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Талаба Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиш мумкин.


54. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.



4-§. Ўқишдан четлаштиришни расмийлаштириш


55. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси талабани ўқишдан четлаштириш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


56. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг талабани ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.


57. Ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилмаган талабани тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан ўқишдан четлаштиришга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. СОБИҚ ТАЛАБАНИ ЎҚИШГА ҚАЙТА ТИКЛАШ


1-§. Ўқишга қайта тиклаш бўйича мурожаат қилиш


58. Собиқ талабалар ўқишга қайта тиклаш бўйича Университетга ёзма шаклда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризалар ҳар йили 1 июлдан 20 июлга қадар қабул қилинади.


59. Собиқ талабанинг аризаси асосида тегишли факультет бошлиғи томонидан унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди ўрганиб чиқилади. Бунда, собиқ талабанинг Университетда ўқишдан четлаштирилишнинг сабаби аниқланади.


60. Собиқ талабанинг мазкур Низомнинг 41-банди "в", "е" ва "ж" кичик бандларининг бири ёки бир нечтасига асосан ўқишдан четлаштирилганлиги аниқланганда, уни ўқишга қайта тиклаш рад этилади ва бу ҳақда ариза муаллифига ёзма равишда хабар берилади. Бунда, собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш масаласи Университет кенгашида кўриб чиқилмайди.


61. Факультет бошлиғи томонидан тегишли ҳужжатлар собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш учун Университет кенгашига тақдим этилади.



2-§. Ўқишга қайта тиклаш масаласини кўриб чиқиш


62. Собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш масаласи тегишли ҳужжатлар факультет бошлиғи томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 5 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, факультет бошлиғи томонидан собиқ талабани ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича кенгаш аъзоларига ахборот берилади.


63. Университет кенгаши аъзолари томонидан собиқ талабани ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилади ва уни ўқишга қайта тиклашнинг мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида талабанинг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.


64. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш ёки собиқ талабани ўқишга қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Собиқ талаба Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиш мумкин.


65. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.



3-§. Ўқишга қайта тиклашни расмийлаштириш


66. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси талабани ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


67. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг собиқ талабани ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.


68. Ўқишга қайта тиклаш масаласи Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилмаган собиқ талабани тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қайта тиклашга йўл қўйилмайди.



6-БОБ. ТИНГЛОВЧИНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ


1-§. Умумий қоидалар


69. Тингловчилар қуйидаги асосларга кўра ўқишдан четлаштирилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари талабларини бузганда (бундан буён матнда интизомсизлик деб юритилади);

б) ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида шахсий ташаббус билдирганда;

в) фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганда (академик қарздорлик мавжуд бўлганда);

г) тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;

д) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганда;

е) ҳарбий тиббий комиссия томонидан ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга яроқсиз деб топилганда.


70. Тингловчини ўқишдан четлаштириш Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.


71. Мазкур Низомнинг 69-бандида назарда тутилган асослардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда ёки улар бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғи ёки махсус факультет бошлиғи 2 иш кунидан кечиктирмасдан қўмондонлик поғонаси бўйича Университет бошлиғига ҳолат тўғрисида билдирги билан мурожаат қилади.



2-§. Ўқишдан четлаштириш бўйича мурожаат қилиш


72. Мазкур Низомнинг 69-банди "а" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғи ёки махсус факультет бошлиғи тингловчининг интизомсизлиги тўғрисида барча ҳолатларни асослаган ҳолда Унверситет бошлиғига билдирги билан мурожаат қилади.


73. Мазкур Низомнинг 69-банди "б" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда тингловчи қўмондонлик поғонаси ва тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғига ёки махсус факультет бошлиғига ўз хоҳиши билан ўқишни давом эттирмаслик тўғрисида билдирги тақдим этади.


74. Мазкур Низомнинг 69-банди "в" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи тингловчининг фан (фанлар) дастурини белгиланган муддатларда ўзлаштирмаганлиги (академик қарздорлиги) тўғрисида тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғини ёки махсус факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.


75. Мазкур Низомнинг 69-банди "г" ёки "д" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Кадрлар бўлими бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғини ёки махсус факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.


76. Мазкур Низомнинг 69-банди "е" кичик бандида назарда тутилган асос билан ўқишдан четлаштиришда Тиббий таъминот хизмати бошлиғи асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғини ёки махсус факультет бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.



3-§. Ўқишдан четлаштириш масаласини кўриб чиқиш


77. Тингловчини мазкур Низомнинг 69-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган асосларга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгаши томонидан кўриб чиқилади.


78. Тингловчини ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 69-бандининг "а" кичик банди асос қилиб кўрсатилган ҳолатларда Университет бошлиғи томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланади.


79. Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, тингловчини интизомсизлиги сабабли ўқишдан четлаштириш таклиф этилган тақдирда, ушбу масала Университет кенгашига киритилади.


80. Тингловчини ўқишдан четлаштириш бўйича Университет бошлиғига тақдим қилинган билдиргида мазкур Низом 69-банди "б" ва "в" кичик бандларининг бири асос қилиб кўрсатилган ҳолатларда тингловчини ўқишдан четлаштириш масаласи кўриб чиқиш учун Университет бошлиғи томонидан Университет кегашига киритилади.


81. Тингловчини ўқишдан четлаштириш масаласи Университет бошлиғи томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан Университет кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади. Бунда, тегишлилиги бўйича магистратура бошлиғи ёки махсус факультет бошлиғи томонидан тингловчини ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар ва тегишли ҳужжатлар бўйича, шунингдек тингловчининг хизмат интизомига риоя қилиши, ҳарбий бурчига содиқлиги, жамоатчилик ишларидаги иштироки, ўқув дастурларини ўзлаштириши, шахсий фазиларлари ҳақида кенгаш аъзоларига ахборот берилади.


82. Университет кегаши аъзолари томонидан тингловчини ўқишдан четлаштирилиши билан боғлиқ ҳолат ва тегишли ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилади ҳамда муҳокама қилинади. Кенгаш йиғилишида тингловчининг иштирок этиш ҳуқуқи таъминланади.


83. Университет кенгаши муҳокама натижаларидан келиб чиқиб, кенгаш йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали тингловчини ўқишдан четлаштириш ёки тингловчини ўқишдан четлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тингловчи Университет кенгашининг қароридан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ёки судга мурожаат қилиш мумкин.


84. Университет кенгаши йиғилишининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва кенгаш раиси томонидан тасдиқланади. Баённоманинг расмийлаштирилиши учун кенгаш котиби масъул ҳисобланади.



4-§. Ўқишдан четлаштиришни расмийлаштириш


85. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тингловчини ўқишдан четлаштириш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


86. Университет кенгашининг йиғилиш баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб 1 кундан кечиктирмасдан Университет бошлиғининг тингловчини ўқишдан четлаштириш ҳақидаги буйруғи қабул қилинади.


87. Тингловчини мазкур Низомнинг 69-банди "г" ёки "д" ёхуд "е" кичик бандида назарда тутилган асосга кўра ўқишдан четлаштириш масаласи Университет кенгашида кўриб чиқилмайди.

Бунда, тингловчини ўқишдан четлаштириш тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда тўғридан-тўғри Университет бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


88. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь

























































Время: 0.0095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск