ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Бош прокуратуранинг 29.08.2021 й. 60-ҚҚ-сон, Олий суднинг 25.08.2021 й. 16/707-21-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 23.08.2021 й. 35/5211-сон, Ички ишлар вазирлигининг 29.08.2021 й. 55ққ-сон, Мудофаа вазирлигининг 19.08.2021 й. 32-сон, Давлат божхона қўмитасининг 21.08.2021 й. 01-02/22-40-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 29.08.2021 й. 2021-35-сон "Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.10.2021 й. 2174-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.10.2021 й.

N 2174-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

29.08.2021 й.

N 60-ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

25.08.2021 й.

N 16/707-21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

23.08.2021 й.

N 35/5211


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.08.2021 й.

N 55ққ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.08.2021 й.

N 32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

21.08.2021 й.

N 01-02/22-40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.08.2021 й.

N 2021-35


ҚАРОРИ



Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси

давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар

ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш),

ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ

қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон "Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2174, 2010 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

Н. Йўлдошев

Олий суди раиси

К. Камилов

Давлат хавфсизлик хизмати

раиси ўринбосари


Б. Рашидов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

        





Қарорга

ИЛОВА



"Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси

давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва

бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга

олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорда:


1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида";


2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


2. Йўриқномада:


1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома";


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш ва йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.";


3) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Терговга қадар текширув ва жиноят ишларини юритишда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд қуйидагиларни олиб қўйишга ҳақли:";


4) 2-бандда:

биринчи хатбоши "201-моддаларига" деган сўзлардан кейин ", терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси эса, 329-моддасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "қабул қилиб олади" деган сўзлардан кейин "ва қонун ҳужжатлари талаблари асосида топширилишини таъминлайди" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5) 3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Радиоактив материалларни олиб қўйиш мутахассис иштирокида амалга оширилади.";


6) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси "олиб қўйиш имкони бўлмаса," деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 5-бандда:

биринчи хатбоши "тақдим этилганлиги тўғрисида" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар рўйхатини, уларнинг миқдори кўплиги сабабли, шу жойнинг ўзидаёқ тузиш имконияти бўлмаса, улар ўрамга солиниб муҳрланади ва нарсалари олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, судья томонидан ёзувлар ва имзолар билан тасдиқланган ёрлиқлар билан таъминланади. Бундай ҳолатларда, олиб қўйилаётган, тақдим этилаётган нарсаларнинг рўйхати терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда холислар иштирокида тузилади ва бу ҳақда баённомада нарсалар солинган ўрамдаги муҳрлар ва имзолар бутунлиги кўрсатилади.";


8) 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Зарур ҳолларда нарсаларни олиб қўйиш, тақдим қилиш чоғида фотосуратга ёки видеоёзувга туширилади, шунингдек ЖПКнинг 91-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар мажбурий тарзда видеоёзув орқали қайд этилади. Бунда, фотосуратлар, видеоёзув баённомага илова қилинади ва процессуал ҳаракатнинг номланиши, санаси, жойини изоҳловчи ёзувлар билан расмийлаштирилади.";

иккинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ҳар бир олиб қўйилган, тақдим этилган нарса холисларга ва процессуал ҳаракатининг амалга оширилишида иштирок этаётган шахсларга танишиш ва кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Шундан сўнг, шикастланишига йўл қўймайдиган ва ундаги изларнинг (микроизлар) бутунлигини таъминлайдиган ўрамга жойлаштирилади (фуқаровий даъвони таъминлаш учун ёки гаров тариқасида тақдим этилаётган пул ёки бошқа мол-мулк, катта ҳажмли нарсалар, катта оғирликдаги ёки ҳажмдаги моддалардан ташқари) ва нарсаси олиб қўйилган ёхуд қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки судьянинг имзолари ва тасдиқловчи ёзувлари бўлган ёрлиқ билан таъминланади, тегишли орган муҳри билан муҳрланиб, бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилади.";


10) 8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Баённома нарсани олиб қўйган ёхуд қабул қилган шахс, холислар, мутахассислар (агар улар процессуал ҳаракатни амалга оширилишида қатнашган бўлсалар), шунингдек нарсаси олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, агарда у йўқ бўлса, унинг вояга етган оила аъзоси ёки тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан имзоланади.";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар сақланиши учун жавобгар шахсга (нарса сақлаш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд органида махсус ажратилган хонага ёхуд корхона, муассаса, ташкилотга топширилганда);";


11) 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаровий даъвони таъминлаш ёхуд гаров тариқасида олиб қўйилган ёки қабул қилинган пулларни суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суднинг депозит ҳисоб рақамига топшириш масаласи алоҳида қарор (ажрим) чиқариш орқали дарҳол ҳал этилиши шарт.";


12) 12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ашёвий далиллар" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширув материали ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агарда, нарса ўзининг алоҳида хусусиятлари ёки сифатлари сабабли махсус сақлаш шароитларида сақланиши лозим бўлса (маълум ҳарорат, намлик ва ҳ. к.), терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, суд уни шу шароитларига эга муассаса ёки ташкилотга сақлаш учун топширади. Олинган (қабул қилинган) нарсалар мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда (олиб қўйилган мол-мулк сақлаш учун савдо ташкилотларига берилади) ҳам сақланиши мумкин.";


13) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сақлаш хонасига топширилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг бутлиги учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг ёки суд раисининг буйруғига асосан масъул этиб тайинланган шахс жавобгар ҳисобланади. Бунда, қоида тариқасида, сақлаш учун масъул бўлган шахс терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки судья бўлмаслиги лозим.";


14) 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Сақлаш хонасига фақат ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланиши учун жавобгар шахс (кейинги ўринларда жавобгар шахс деб юритилади) иштирокида кириш мумкин. Агар у ёки унинг ўрнини босувчи шахс бўлмаса, сақлаш хонасига кириш тегишли прокурорнинг, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органи раҳбарининг, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда ДХХ деб юритилади), ички ишлар органи (кейинги ўринларда ИИО деб юритилади) тергов тармоғи бошлиғининг, суд раисининг (судьянинг) ёзма рухсати ва уларнинг бевосита иштирокида амалга оширилади, ушбу шахсларда сақлаш хонасига кириш эшигининг дубликат калити бўлиши шарт.";


15) 17-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган ёхуд тақдим қилинган ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, эксперт-криминалистика бўлинмаларида текширувдан ўтказилганидан кейин фақат Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади), ДХХ органларида ёки Мудофаа вазирлигининг ҳарбий (хўжалик) муассасаларида сақланади.";

учинчи хатбошидаги "агар бу" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширув," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Радиоактив материаллар экспертизадан ўтказилади ва сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институтига ёки белгиланган лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотга топширилади.";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


16) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Сойли стволли ўқ отар қуролларни қўллаш билан боғлиқ барча ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар олиб қўйиш (қабул қилиш), кўздан кечириш ва тегишли текширишлар ўтказилганидан сўнг, қурол изи бўлган ўқлар, гильзалар ва патронларни, шунингдек сойли стволли ўқ отар қуролни ИИВнинг Давлат ўқ  гильзотекасига юборишлари шарт.

Сойли стволли ўқ отар қуролни Давлат ўқ - гильзотекада текширувдан ўтказиш билан бир вақтда, у Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг йўқолган ва аниқланган қуролларнинг оператив ҳисоби бўйича ҳам текширилади.

Сойли стволли ўқ отар қуролларни қўллаш билан боғлиқ ишлар тамомлангач, кўрсатилган қуроллар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўқолган ва аниқланган сойли стволли ўқ отар қуроллар бўйича ягона маълумотлар базасига ҳисобга қўйилиши шарт.";


17) 19-банддаги "оператив" деган сўз "тезкор" деган сўз билан алмаштирилсин;


18) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Олиб қўйилган (тақдим этилган) давлат мукофотлари ва уларга тааллуқли ҳужжатлар икки нусхада тузилган олиб қўйиш баённомаси ва нарсалар рўйхати билан бирга олиб қўйилганидан (тақдим этилганидан) кейин бир сутка муддат ичида терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов ўтказаётган орган бухгалтериясининг кассасига топширилади ёки махсус алоқа хизмати орқали юборилади (уларни ўрганиш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно). Баённоманинг иккинчи нусхасига кассир мукофотлар ва уларга тааллуқли ҳужжатларни қабул қилганлиги ҳақида имзо қўйиб беради ва у ишга қўшиб қўйилади. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада олиб қўйилган, тақдим этилган давлат мукофотлари, уларга тааллуқли ҳужжатлар ва уларнинг сақланиш жойи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Агар давлат мукофотлари ва уларга тааллуқли ҳужжатлар ашёвий далил ҳисобланса ёки улар бўйича экспертиза тайинланса, улар зарур процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органида, судда қолиши мумкин.";


19) 21-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ашёвий далил тариқасида олинган ёки жиноят содир этиш қуроли сифатида фойдаланилган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт, шу жумладан, сузувчи воситаларни, шунингдек хатланган транспорт воситалари, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган транспорт воситаларини алмаштириш ёки эксплуатация қилишга имкон бермаслик учун транспорт воситасининг спидометри (электрон спидометрдан ташқари), двигатели, руль бошқаруви, бошқа қисмлари ва деталлари олдиндан муҳрланган ва пломбаланган ҳолда (агарда улар эгасига, унинг қариндошларига ёки бошқа шахсларга, шунингдек ташкилотларга сақлашга топширилиши мумкин бўлмаса) сақлаш учун ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб юритилади), Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХнинг хўжалик бошқармаларига (бўлимларига) топширилади ва ушбу бошқарма (бўлим) раҳбарларидан сақлашга қабул қилинганлиги ҳақида тилхат олиниб, ишга қўшиб қўйилади. Тилхатда сақлаш учун қабул қилинган транспорт воситаси бутлиги учун шахсан ким жавобгар эканлиги кўрсатилади.";

иккинчи хатбошидаги "ДЙҲХХ" деган қисқартма "ЙҲХБ" деган қисқартма билан алмаштирилсин;


20) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб қўйиш, тақдим этиш, экспертизадан ўтказиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.";


21) 23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўйича экспертиза тайинлангунга ҳамда экспертиза хулосаси олингунга қадар муҳрланган ҳолда тегишлича ИИВ, ДХХ органи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сақлаш хонасида ёки жазони ижро этиш муассасасида яшаш ва ишлаб чиқариш зоналаридан ташқарида жойлашган оператив қисмнинг сейфида сақланиши шарт.";

иккинчи хатбошидаги "МХХ" деган қисқартма "ДХХ" деган қисқартма билан алмаштирилсин;


22) 24-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қамоқда сақланаётган айбланувчиларнинг (судланувчиларнинг) паспортлари" деган сўзлар "Қамоқда сақланаётган айбланувчининг (судланувчининг) паспорти ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 25-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига (кейинги ўринларда Қимматбаҳо металлар агентлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматига (кейинги ўринларда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 26-банддаги "Қимматбаҳо металлар агентлигига" деган сўзлар "Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 27-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)" деган сўзлар "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир Йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун банк кирим кассасига топширилганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилига 004-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги квитанция расмийлаштириб берилади. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилига қайтариб бериш учун, уни топширган орган раҳбарининг имзоси қўйилиб, думалоқ муҳри билан тасдиқланган ёзма сўровномасининг асл нусхасига 004-шаклдаги квитанциянинг асл нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши керак. Банкка сақлаш учун қабул қилинган қимматликларнинг қисман қайтарилишига йўл қўйилмайди. Қимматликларнинг бир қисмини олиш зарур бўлса, банк қимматликлар солинган жўнатмани тўлиғича уларни топширган органга қайтариб беради. Банк пул омборига сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланиши бўйича банкнинг моддий жавобгар шахслари, уларни топширган орган олдида қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади. Банк пул омборида сақлаш учун қабул қилинган нақд пул ва бошқа қимматликларга зарар етказилган тақдирда, унинг эгасига етказилган зарарни қоплаш, қимматликни ҳақиқий баҳоси доирасида лекин, сақлаш учун қабул қилинган вақтда баҳоланган баҳосидан ошмаган миқдорда амалга оширилади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун топширган давлат органи ходими 004-шаклдаги квитанцияни йўқотган ҳолларда ёки бошқа сабабларга кўра уни банкка тақдим этишни имконияти мавжуд бўлмаса, бундай ҳолларда сақлашга топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни банк кассасидан қайтариб олиш учун ушбу давлат органининг республика миқёсидаги юқори турувчи ташкилоти (вазирлиги, қўмитаси ва ҳоказо) томонидан чиқарилган бўйруқ асос бўлиши мумкин. Ушбу буйруқда банк кассасига сақлаш учун топширилган қимматликларни қайтариб олиш ваколатига эга бўлган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда олинадиган қимматликларнинг тўлиқ ва батафсил рўйхати қайд этилган бўлиши лозим.";


26) 29-банднинг биринчи хатбшисидаги "тергов органининг қарори" деган сўзлар "дастлабки тергов органининг қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ишга қўшилган корреспонденциянинг мазкур иш бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд муҳокамасини юритишга дахлдор бўлмаган шахслардан сир сақланишини таъминлаши шарт.";


28) 34-банднинг иккинчи хатбошиси "биологик объектлар" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширув, суриштирув," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


29) 35-банднинг учинчи хатбошисидаги "санитария-эпидемиология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) 37 ва 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Ашёвий далил тариқасида эътироф этилган иш ва уй ҳайвонлари, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари, суд томонидан қарор чиқарилгунга қадар, тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда, сақлаш учун жабрланувчи шахслар ёки ташкилотларга, улар бўлмаганда эса, ҳудудийлик бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органи, ширкат ёки фермер хўжаликларига топширилади.

38. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига илова қилинадиган маълумотномада иш бўйича олиб қўйилган, тақдим этилган нарсалар қаерда сақланаётганлиги, баҳоланганлиги ва улар топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тикилган иш варағи кўрсатилади.";


31) 39-банднинг биринчи хатбошисидаги "хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига, ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" Республика бирлашмасининг тармоқларига," деган сўзлар "уй-жой мулкдорлари ширкатига, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари (улар ваколати доирасида)," деган сўзлар билан алмаштирилсин;


32) 40-банднинг тўртинчи хатбошиси "терговчи," деган сўздан кейин "суриштирувчи," деган сўз билан тўлдирилсин;


33) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Ашёвий далилларни, шу жумладан ўқ отар қурол ва терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят ишлари бўйича олиб қўйилган, ашёвий далил бўлиб ҳисобланмаган бошқа нарсаларни қайд этиш учун ҳар бир терговга қадар текширув (олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари бундан мустасно), суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ ҳисобга олиш китоблари юритилиб, улар ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни сақлаш ва ҳисобга олиш учун жавобгар шахсда туради. Ушбу китобларни юритиш қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни юритиш қоидалари бўйича амалга оширилади. Китобнинг ҳар бир варағи рақамланади, ип билан тикилади ва муҳрланади ҳамда тегишлича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов бўлинмалари раҳбари, прокурор, суд раисининг имзоси билан тасдиқланади.";


34) 44-бандда:

иккинчи хатбоши "Агар ашёвий далиллар" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширув материалида ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "ҳисобга олиш китобидан ташқари," деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширув," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


35) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Терговга қадар текширув материалида ёки жиноят иши билан сақланаётган ашёвий далиллар иш бир терговга қадар текширув органидан бошқасига ёки суриштирув, дастлабки тергов органига ёки бир суриштирув органидан бошқа суриштирув ёҳуд дастлабки тергов органига ёки бир терговчидан бошқа терговчига, шунингдек прокурор ёки судга юборилганда ёхуд бир суддан бошқа судга ўтказилганда иш билан бирга топширилади. Бу ҳақда ҳар бир топширилаётган нарса бўйича ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобида тегишли ёзув киритилади. Белгиланган тартибда ашёвий далил деб эътироф этилмаган нарсалар жиноят иши билан бирга топширилишига йўл қўйилмайди.";


36) 47 ва 48-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Сақлаш хоналарига жойлаштирилган, шунингдек иш билан бирга бўлмаган ашёвий далиллар ва фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида хатланган нарсалар терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят иши топширилаётган орган ҳисобида туради, бу ҳақда ашёвий далиллар сақланаётган жойга хабарнома юборилади ҳамда ҳисобга олиш дафтари ва терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят иши бўйича маълумот варағида улар кимда сақланаётганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят ишини ўтказишда, у билан бирга йўлланадиган ашёвий далиллар илова хатда ёки унга илова қилинаётган рўйхатда бирма-бир санаб ўтилади. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосасига илова қилинган маълумотномада ишга доир барча ашёвий далиллар, ҳар бирининг сақланаётган жойи кўрсатилиб, бирма-бир санаб ўтилиши лозим.

Ашёвий далиллар почта ёки чопар орқали етказиб берилганда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки судья холислар иштирокида, зарур бўлганда эса, шунингдек эксперт ёхуд мутахассислар иштирокида олинган далилларни кўздан кечириб, уларни алоқа хати ёки рўйхат билан солиштиради. Кўздан кечириш жараёни ва натижаси ҳақида баённома тузилади.

48. Ашёвий далиллар билан бирга терговга қадар текширув материаллари ёки жиноят иши юборилаётган органнинг девонхона ходими, суднинг масъул ходими, ушбу нарсаларни қабул қилаётганда ўрамнинг ва ундаги муҳрларнинг бутунлиги (сақланганлиги)ни текширади.

Ўрам ва муҳр бузилган ҳолда суд котиби суд раиси (судья, суднинг масъул ходими) ҳозирлигида, терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг девонхона ходими унинг раҳбари ёки ўринбосари, шунингдек иш ва ашёвий далилларни етказиб берган шахс ҳозирлигида ўрамни очади ҳамда унда мавжуд бўлган нарсаларни рўйхатдаги (хатдаги), айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг маълумотномасидаги ашёвий далиллар тўғрисидаги ёзув ва ашёвий далилларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги қарор билан солиштиради.";


37) 49-бандда:

биринчи хатбоши "Агар мавжуд ашёвий далиллар" деган сўзлардан кейин "рўйхатдаги (хатдаги), айблов далолатномаси ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "ҳақиқатда мавжуд ашёвий далиллар" деган сўзлардан кейин "рўйхатдаги (хатдаги), айблов далолатномаси ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "прокурор," деган сўздан кейин "терговга қадар текширув," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


38) 50-банд "айбланувчининг" деган сўздан кейин "(судланувчининг)" деган сўз билан тўлдирилсин;


39) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Жиноятга оид иш бир терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчидан айнан шу терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органида ишловчи бошқа терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс, суриштирувчи ёки терговчига топширилганида, биринчиси топшириши, иккинчиси эса иш бўйича олиб қўйилган барча нарсаларнинг борлигини текшириб қабул қилиб олиши, ашёвий далилларни сақлашга жавобгар шахс иштирокида ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобига уларни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиши шарт.";


40) 53-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"53. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органининг қарори, суднинг ҳукми ёки ажримида ашёвий далиллар тақдири масаласи ҳал этилиши керак, бунда:

гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади.

Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади;";


41) 54-банд "қабул қилиш вақтида суд котиби ишда" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


42) 56-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарилаётганида унда тўхтатилаётган иш бўйича олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларнинг сақланаётган жойи белгиланади. Ушбу объектлар, махсус сақлашга топширилиши лозим бўлмаса, тўхтатилган жиноят иши суриштирув ёки дастлабки тергов органида сақлаб турилган вақт давомида суриштирув ёки дастлабки тергов юритилган жойда сақланади ва иш бошқа суриштирув ёки дастлабки тергов органига топширилаётган вақтда иш билан бирга топширилади.";


43) 59-бандда:

"МХХ" деган қисқартма "ДХХ" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Радиоактив материаллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ядро физикаси институти ёки лицензияга эга бўлган бошқа ташкилот томонидан йўқ қилинади.";


44) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Эгаларига қайтарилиши лозим бўлган ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар уларга тилхат асосида натура шаклида берилади, тилхат жиноят ишига тикиб қўйилади ва унинг навбатдаги варағи сифатида рақамланади. Бир вақтнинг ўзида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни олиб бораётган органнинг бухгалтерия ҳисоби бўлими ашёвий далиллар ва бошқа нарсалар қайтарилганлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилинади.

Манфаатдор шахслар улардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариб олишлари мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади, хабарноманинг нусхаси терговга қадар текширув материали ёки жиноят ишига тикиб қўйилади. Тилхатда олувчи ўз паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатдаги маълумотларни ва яшаш жойини кўрсатади.

Нарсаларнинг эгаси шахсан кела олмайдиган ҳолатда, уларни унинг ишончномаси бўйича бошқа шахс олиши мумкин, унинг тилхати ҳам ишга тикиб қўйилади. Агар нарсаларнинг эгаси муассаса, ташкилот бўлса, нарсалар уларнинг вакилларига ишончнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлганида тилхат орқали топширилади.";


45) 63-бандда:

иккинчи хатбоши "жиноят иши бўйича" деган сўзлардан кейин "суриштирув ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нарса топширилаётганида камида 2 нафар холис иштирок этиши ёки ушбу жараён видеоёзув орқали қайд этилиши шарт.";


46) 66-банд "Алоҳида ҳолларда" деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширув," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


47) 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Терговга қадар текширув босқичида жиноят иши қўзғатиш рад қилинган, шунингдек суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида иши тугатилган шахсларга улардан олиб қўйилган нарсаларни қайтариш мазкур Йўриқноманинг 60-бандига мувофиқ амалга оширилади.

Қабул қилинган қарор ҳақида жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган шахсга дарҳол ёзма хабарнома юборилади.";


48) 68-банд "Жиноят ишини" деган сўзлардан кейин "қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


49) 69-банд "жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли" деган сўзлардан кейин "жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


50) 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"70. Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматига топширилган нарсалар белгиланган ҳолларда эгаларига натура шаклида қайтариб берилади, натурада қайтариш йўл қўйилмайдиган ҳолатларда эса қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг қиймати қопланади.";


51) 72-бандда:

биринчи хатбошидаги "Дастлабки тергов органи" деган сўзлар "Суриштирув ёки дастлабки тергов органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирув ёки дастлабки тергов органи 3 суткадан кечиктирмасдан депозит ҳисоб рақамига гаров тариқасида қўйилган гаров суммасининг қайтарилиши кўрсатилган, гаров тариқасида эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш (агар бекор қилиш ёки ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитларини бузиш билан боғлиқ бўлмаса) ёхуд жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорнинг (кейинги ўринларда суриштирув ёки дастлабки тергов органининг қарори деб юритилади) гербли муҳр билан тасдиқланган нусхасини, гаров суммаси қабул қилинганлиги ҳақидаги банк квитанцияси нусхаси билан бирга Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига юборади. Агар гаров суммаси уни қайтариш тўғрисида бевосита қарор қабул қилган суриштирув ёки дастлабки тергов органининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 75-бандида кўрсатилган қоидалар қўлланилади.";


52) 73-бандда:

биринчи хатбошидаги "3 суткадан кечиктирмасдан" деган сўзлар "бир иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "орган ҳисоб рақамига" деган сўзлар "органнинг асосий ҳисоб рақамига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


53) 74-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"74. Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи ҳисоб рақамига гаров суммаси келиб тушгач, давлат ижрочиси бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 22-1-моддасига асосан гаров суммасини олувчи шахсни хабардор қилади. Ижро ҳужжатида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили давлат ижрочисига гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни давлат ижрочиси томонидан унинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) гаров суммаси ўтказиб берилади.

Гаров суммаси аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) ўтказиб берилгач, давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинади ва унинг нусхаси ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга жиноят ишига қўшиб қўйиш учун юборилади. Ижро ҳужжати ва гаров суммаси аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси ижро иши материалларига тикилади.";


54) 75-бандда:

биринчи хатбошидаги "дастлабки тергов органининг" деган сўзлар "суриштирув ёки дастлабки тергов органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "дастлабки тергов органи" деган сўзлар "суриштирув ёки дастлабки тергов органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирув ёки дастлабки тергов органининг қарорида гаров суммасини олувчи сифатида кўрсатилган шахс ёки унинг қонуний вакили гаров суммасини қайтариш тўғрисида талаб қўйган куни молия тармоғининг масъул ходими томонидан унинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) гаров суммаси ўтказиб берилади. Гаров суммаси аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига (банк картасига) ўтказиб берилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси жиноят ишига қўшиб қўйилади.";

тўртинчи хатбошидаги "Агар дастлабки тергов органининг" деган сўзлар "Агар суриштирув ёки дастлабки тергов органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "дастлабки тергов органи" деган сўзлар "суриштирув ёки дастлабки тергов органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


55) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш ҳақидаги қарор, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор тасдиқланганида, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимоснома билан терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят иши судга юборилганида, шунингдек иш бошқа терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов органига юборилганида, прокурор, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органининг раҳбари, суд раиси (суднинг масъул ходими) иш бўйича олиб қўйилган ашёвий далиллар ва бошқа нарсаларни жойлашган жойи кўрсатилган ҳужжатларнинг ишда мавжудлигини текшириши, уларни ашёвий далилларни ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар билан солиштириши шарт.";


56) 77-банддаги "Суриштирув органи бошлиғи, тергов тармоғининг бошлиғи," деган сўзлар "Терговга қадар текширув, суриштирув, тергов раҳбари," деган сўзлар билан алмаштирилсин;


57) 79-банд "тегишли прокурор," деган сўзлардан кейин "терговга қадар текширув," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


58) 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки

тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар,

моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб

қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш,

сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



Ашёвий далил ва бошқа нарсаларни ҳисобга олиш

КИТОБИ

Т/р

Сақлаш-

га келиб

тушган

сана


Терговга

қадар

текширув

материали,

жиноят иши

рақами, ўзига

нисбатан

терговга қадар

текширув

ўтказилаётган

шахс, гумон

қилинувчи,

айбланув-

чининг

Ф.И.О.


Олиб

қўйилган,

тақдим

этилган

нарса-

ларнинг

номла-

ниши,

алоҳида

белгилари,

рақамлари


Миқдори,

суммаси


Келиб

тушган

нарсалар

қачон,

қаерда ким

томони-

дан олиб

қўйилган

(қабул

қилинган)


Сақлаш

жойи.

Сақлаш

учун ма-

съулнинг

лавозими

ва фами-

лияси


Ашёвий

далиллар,

бошқа

нарсалар

қаерга

ва қандай

асосларга

кўра юбо-

рилган


Ашёвий

далиллар,

бошқа

нарсалар

қабул

қилиб

олган

шахснинг

лавози-

ми ва

фами-

лияси


Қабул

қилиш

санаси

ва имзо,

муас-

саса

штампи


Нарсалари

қайтарилган

шахснинг

Ф.И.О.,

паспорт ёки

иденти-

фикация

ID карта

рақами, сана

ва имзо


1.












2.












3.












...












        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки

тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар,

моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб

қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш,

сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



Ашёвий далил ва бошқа нарсаларни келиб

тушишини ва берилишини ҳисобга олиш

КИТОБИ

Т/р

Сақлаш

учун

келиб

тушган

сана


Ашёвий

далиллар,

бошқа

нарса-

ларнинг

номла-

ниши


Миқдори,

суммаси


Терговга

қадар

текширув

материали,

жиноят иши

рақами, ўзига

нисбатан

терговга қадар

текширув олиб

борилаётган

шахс, гумон-

ланувчи,

айбланувчи,

судланув-

чининг

Ф.И.О.


Сақланиши


Суднинг

ашёвий

далил-

лар юза-

сидан

қарори


Ижроси


Изоҳ


Масъул

шахснинг

фами-

лияси

кўрса-

тилган

ҳақиқий

сақлаш

жойи


Қачон,

кимга

кўздан

кечириш

учун

берилган

ва қачон

қайта-

рилган


Ҳужжат-

лар ижро

қилиш

учун

кимга

юборил-

ган (бе-

рилган)


Ашёвий

далиллар

ижро

қилиш

учун

кимга

юборил-

ган (бе-

рилган)


Сана

кўрса-

тилган

ҳолда

ижро

этил-

ганлиги

тўғриси-

даги

қайд

ёзув


1.













2.













3.













...













             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 21 октябрь





















































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск