язык интерфейса

Нормативно-правовые акты

Нормативно-правовые акты/ Социальное обеспечение/ Социальные пособия/ Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.10.2021 й. 654-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 октябрдаги

654-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий

ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали

аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар

болалари учун нафақа ва моддий ёрдам

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) орқали аниқлаш ҳамда уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа (кейинги ўринларда - болалар нафақаси) ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни (кейинги ўринларда - моддий ёрдам) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - оиланинг 18 ёшга тўлган ва фарзанди бор 18 ёшга тўлмаган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлганчет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими - идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;


маълумотнома - "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиладиган, QR-кодга эга бўлган маълумотнома.

4. Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.

Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади.


5. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар "Ягона реестр" АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.


6. Туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



2-БОБ. ОИЛАНИ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ДЕБ

ЭЪТИРОФ ЭТИШ ВА УЛАРГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ

ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


7. Оила:

2021 йилнинг 1 сентябридан - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;

2022 йилдан бошлаб - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Бунда оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги томонидан расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади.

8. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.


9. "Ягона реестр" АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.

10. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ва тўланади.


11. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

Оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) боласи ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкин.


12. Ҳар бир оила томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун ариза топшириш ва "Ягона реестр" АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади. Такрорий мурожаатлар умумий белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



3-БОБ. БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


13. Кам таъминланган деб эътироф этилганоилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.


14. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.


15. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси бўлими) бошлиғининг номига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади;

Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари, аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари, ижарасидан ёки бошқа фаолиятдан олинган даромад ушбу оилага келиб тушадиган нотурар жойлари тўғрисида ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумот;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан "Ягона реестр" АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ушбу Низомга 3б-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза.

Бунда бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзоларининг ҳақиқийлиги учун ариза берувчи жавобгар бўлади. Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши шарт.


16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини ҳамда улар аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.

Ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумот фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган зарур ҳужжатларни ҳамда оиланинг таркиби тўғрисидаги ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилади.


17. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар "Ягона реестр" АТга киритилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар 1 йил давомида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.


4-БОБ. БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ

ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


18. Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар "Ягона реестр" АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.


19. Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш "Ягона реестр" АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.


20. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда;

б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлганда.

Ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ олинган маълумотлар бўйича ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган бир ва ундан ортиқ даромад олиб келувчи нотурар жойлари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки ушбу Низомга 3а-иловадаги шакл бўйича маълумотномага мувофиқ ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ,

...