ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.10.2021 й. 655-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 октябрдаги

655-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий ҳарбийлаштирилган таълим

муассасалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг мақсади ва асосий вазифаларини, таълим жараёнини ташкил этиш, шунингдек, таълим тизимини бошқариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) - хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида таълим олувчиларни ихтисослик (мутахассислик) фанларига касбий йўналтириш ҳамда мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини амалга оширадиган олий ихтисослаштирилган таълим муассасалари;


курсант - таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шаклига белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинган шахс;


тингловчи - таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклига ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган шахс;


ходим - Ўзбекистон Республикасида мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар;


олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларини бошқариш ваколатига эга давлат органи (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) - тизимида олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идора;


қўшма таълим дастурлари - таълим муассасалари ва хорижий ҳамкор олий таълим муассасаси ўртасида имзоланган меморандум, баённома, шартнома (келишув)га мувофиқ кадрлар тайёрланадиган ва битирувчиларига икки томоннинг дипломи бериладиган таълим шакли.


3. Таълим муассасалари олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахс бўлиб, мазкур Низом ва ўз устави асосида фаолият юритади.


4. Таълим муассасалари филиалларида таълим жараёни таълим муассасасининг хусусиятларидан келиб чиқиб ташкил этилади. Филиал раҳбари таълим муассасаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.


5. Таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига ёки тўлов-шартнома асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


6. Курсантлар таълим муассасалари хусусиятидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шаклига қабул қилингандан сўнг бир ойдан кам бўлмаган муддатда "Бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари"да иштирок этади ҳамда "Ватанга қасамёд"ни, қоида тариқасида, Мустақиллик байрами арафасида қабул қилади.


7. Курсантлар биринчи босқич таълим муддати якунланганидан сўнг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланади ва уларга таълим муассасаси жойлашган ердаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади.



2-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Таълим олувчиларни мутахассислик фанлари бўйича чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда уларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


9. Қуйидагилар таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ўқитиш сифатини таъминлаш;

таълим тизимида кадрларни мақсадли касбий тайёрлаш ҳамда жанговар ва жисмоний жиҳатдан тайёрлашни чуқурлаштирилган ҳолда амалга ошириш;

ўқув жараёнини (жумладан, амалиёт, стажировка) кадрлар буюртмачиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш;

олий малакали мутахассислар, шунингдек, илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

илм-фан, техника, технологиялар, иқтисодиётнинг замонавий ютуқлари, мамлакатнинг иқтисодиёти ва маданиятининг ижтимоий истиқболини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш усулларини тизимли такомиллаштириш;

таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда юксак маънавий, ахлоқий, инсонпарварлик руҳиятини ва ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, Ватанга, жамиятга, оилага ва атроф муҳитга муҳаббатни сингдириш;

ўқитишнинг интерфаол усулларини, инновацион педагогик ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини, мустақил таълим олиш, масофавий таълим тизимини амалиётга жорий қилиш;

олий таълимда фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;

таълим бериш ва кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш борасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, битирувчиларни касбга йўналтириш ҳамда хизмат фаолияти мониторингини амалга ошириш;

олий таълим соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.



3-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


10. Таълим муассасаларида кадрларни тайёрлаш бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича амалга оширилади.


11. Ваколатли давлат органи Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиқиб бакалавриатнинг янги таълим йўналиши ва магистратуранинг янги мутахассислигини очиш бўйича таклифлар бериш ҳуқуқига эга.


12. Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир.


13. Бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, масофавий ва сиртқи (махсус сиртқи) таълим шаклларида амалга оширилади.


14. Бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклида ўқиш камида уч йил давом этади. Бакалавриатда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда (масофавий), сиртқи таълим жараёнининг давом этиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун камида тўрт йил, олий маълумотга эга ходимлар учун уч йил этиб белгиланади.


15. Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси ва тури, билим, малака ҳамда кўникмасига қўйиладиган талаблар, шунингдек, фан дастурларининг тузилиши ва таркиби, уни амалга ошириш механизмлари ҳамда таълим сифатини назорат қилиш муайян таълим йўналишининг малака талаблари орқали белгиланади.


16. Магистратура тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик бўйича ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълимдир.


17. Магистратура мутахассисликларида ўқитиш кундузги ёки масофавий таълим шаклида амалга оширилади. Таълим муассасалари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида бошқарув соҳасига мутахассис кадрларни мақсадли тайёрлаш учун икки босқичли (икки йиллик) магистратурани ташкил этиши мумкин.


18. Икки босқичли бошқарув магистратурасининг дипломларига эга бўлган битирувчиларига илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳамда мазкур Низомнинг 48-бандида келтирилган лавозимларда ишлаш имконияти берилади.


19. Магистрнинг касбий фаолият соҳаси ва тури, билим, малака ва кўникмасига қўйиладиган талаблар, шунингдек, ўқув дастурларининг тузилиши ва таркиби, уни амалга ошириш механизмлари ва таълим сифатини назорат қилиш муайян магистратура мутахассислигининг малака талаблари орқали белгиланади.


20. Таълим муассасалари битирувчиларига Вазирлар Маҳкамасининг "Олий маълумот тўғрисидаги бакалавр ва магистр дипломларининг давлат намуналарини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 19 июлдаги 607-сон қарори билан тасдиқланган давлат намунасидаги дипломлар берилади.


21. Таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини тамомлаётган битирувчиларига диплом билан бирга ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган намунадаги кўкрак нишони берилади.


22. Таълим муассасаларида белгиланган тартибда факультет, кафедра, марказ, ўқув ва илмий лаборатория, технопарк ҳамда бошқа таркибий бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.


23. Таълим муассасаларининг таълим жараёни билан боғлиқ таркибий бўлинмалари фаолияти ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.


24. Таълим муассасаларини давлат таълим стандартларига ва ўқув дастурларига мувофиқлиги жиҳатидан аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.


25. Олий таълим соҳасидаги таълим хизматлари таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда асосий ўқув дастурларида назарда тутилмаган йўналишлар ва курслар бўйича тўлов-шартнома асосида, асосий ўқув дастурлари бажарилишига тўсқинлик қилинмаган ҳолда олиб борилиши мумкин.



4-БОБ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


26. Таълим жараёнини ташкил этишда кадрларни мақсадли касбий тайёрлашга ҳамда жанговар ва жисмоний жиҳатдан тайёрлашни чуқурлаштирилган ҳолда, шунингдек, касбий тайёрлашда мутахассислик ва юридик фанларнинг ўқитилишига алоҳида эътибор қаратилади.


27. Таълим муассасаларида таълим жараёни давлат таълим стандартлари, шунингдек, тегишли тартибда тасдиқланадиган малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.


28. Таълим муассасаларида ўқув машғулотларининг маъруза, семинар, амалий машғулот, якка тартибдаги ўқув машғулоти, лаборатория иши, коллоквиум, курс иши (лойиҳа), маслаҳат, мустақил таълим, мустақил иш, амалиёт, стажировка, бакалаврлар учун битирув малакавий иши, магистрлар учун магистрлик диссертацияси ва бошқа турлари жорий қилинади.


29. Ўқув жараёни самарадорлигини таъминлайдиган модулли ёки бошқа муқобил шакллар қўлланилиши мумкин ва бу тизим ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


30. Ўқув машғулотлари ўқув режасига мувофиқ бир академик соатдан (45 минут) ёки танаффуссиз икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади.


31. Таълим муассасаларида ўқув йили, одатда, таълим олувчилар ўзлаштиришини назорат қилиш учун ўтказиладиган якуний баҳолаш билан тугайдиган икки семестрга бўлинади.


32. Таълим муассасаларида таълим олувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширилади.


33. Таълим олувчиларни курсдан курсга ўтказиш таълим муассасаси ўқув бўлими (ўқув-методик бошқарма), факультет ёки магистратура бўлими тавсиясига биноан таълим муассасалари бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.


34. Олий таълимнинг ўқув режаси ва дастурларини ўзлаштириш битирувчиларнинг мажбурий якуний давлат аттестацияси билан тугалланади.


35. Амалиёт ва стажировканинг барча турлари тегишли вазирлик ва идораларда, ўқув режаларига ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган таълим муассасалари таълим олувчиларининг амалиёти ва стажировкаси ҳақидаги низомга мувофиқ ўтказилади.


36. Олий таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси ўқув-илмий, ўқув-илмий-ишлаб чиқариш комплексларини яратиш йўли билан, шунингдек, етакчи олимлар ва ишлаб чиқариш мутахассисларини ўқув жараёни ва илмий тадқиқотларга жалб этиш, амалдаги қонунчиликка мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларида, бошқа ташкилотларда олий таълим муассасалари марказлари, лабораториялари ва кафедралари филиалларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.



5-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРИ


37. Таълим муассасаларининг таълим олувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фан, техника ва замонавий технологиялар, иқтисодиёт ва маданият ривожланишининг ҳозирги замон даражасига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув режаси ва дастурларини янада такомиллаштириш юзасидан таълим муассасаси раҳбариятига таклиф бериш;

таълим муассасалари фаолияти бўйича муҳим масалалар муҳокамасида қатнашиш;

ахборот-ресурс маркази, ўқув, илмий, даволаш ва бошқа бўлинмалар хизматидан таълим муассасаси уставида белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;

илмий-тадқиқот ишларида, анжуманларда, симпозиумларда иштирок этиш;

илмий-тадқиқот йўналишида тайёрлаган ишларини нашрга тақдим этиш;

белгиланган тартибда илмий ва ижодий тўгаракларда қўшимча таълим олиш.


38. Таълим олувчилар таълим дастурларида белгиланган билимларни олишлари, ўқув режасида тавсия этилган асосий ва қўшимча фанлар ҳамда танлов фанларини ўзлаштириши, ўқув режасида назарда тутилган барча турдаги машғулотларда берилган топшириқларни белгиланган муддатда бажаришлари, таълим муассасаси уставига, ички тартиб ва таълим олувчилар турар жойлари қоидаларига риоя қилишлари шарт.


39. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган таълим олувчилар олий ихтисослаштирилган таълим муассасаларини бошқариш ваколатига эга давлат органлари томонидан уларнинг тегишли тоифалари учун назарда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.


40. Давлат стипендияларига сазовор бўлган таълим олувчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат стипендияларини олишга ҳақли.


41. Таълим олиш даврида ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш билан боғлиқ таътил учун таълим олувчиларга қонунчилик ҳужжатларига асосан академик таътил берилади.


42. Курсант ва тингловчиларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш ҳамда ўқув режаси талабларини бажара олмаган таълим олувчиларга академик қарздорликларни бартараф этиш имконини бериш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.


43. Таълим муассасасининг устави, ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларини бузган таълим олувчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган интизомий чоралар кўрилади.


44. Академик таътил берилган таълим олувчилар таътил даврида таълим олувчилар сафидан четлаштирилиши мумкин эмас.


45. Хизматдан ажралмаган ҳолда сиртқи таълим шаклида таълим олаётган тингловчиларга уларнинг асосий хизмат жойидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар берилади.



6-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИ ВА ХОДИМЛАРИ


46. Таълим муассасаларида раҳбарлар, илмий-педагог ходимлар (профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар), техник-муҳандислик, маъмурий-хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи ва бошқа тоифадаги ходимлар фаолият олиб боради.


47. Таълим муассасасида педагогик фаолиятни амалга оширувчиларга кафедра бошлиғи, кафедра бошлиғининг ўринбосари, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи ва ўқитувчи-методист (катта ўқитувчи-методист) лавозимида ишлаётган шахслар киради.


48. Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Магистратурани тамомлаган шахсларга ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг ихтисослаштирилган кафедралари профессор-ўқитувчилар лавозимларига тегишли соҳада камида 3 йиллик амалий хизмат стажига ёхуд тегишли мутахассислик бўйича илмий даражага эга шахслар тайинланади.

Тегишли соҳаларда илмий, педагогик ёки амалий тажрибага эга бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи таркиби лавозимларига тайинланишлари мумкин.


49. Суд қарорига мувофиқ бундай ҳуқуқдан маҳрум қилинганларга олий таълим муассасасида педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилмайди.


50. Таълим муассасалари тегишли тармоқларнинг, фан ва ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳаларнинг етакчи мутахассисларини педагогик фаолиятга жалб этиши мумкин.


51. Педагог ходимларни таълим муассасаларига ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


52. Педагог кадрларнинг ўқув юкламаси эгаллаб турган лавозимига кўра кўрсатилган иш турларини бажариш заруратидан келиб чиқиб, факультет (кафедра) бошлиғи берган таклифга асосан, таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланади.


53. Таълим муассасаси педагог ходимларининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-методик, илмий-тадқиқот, "Устоз-шогирд" ишларини белгилаш қоидалари ваколатли давлат органи ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


54. Таълим муассасалари педагог ходимлар таркиби лавозимларига қўйиладиган талаблар ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.


55. Таълим муассасаларининг педагог ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда меҳнат ҳақи ва моддий рағбатлантириш тўловларини олиш;

таълим муассасаси кенгашларига сайлаш ва сайланиш;

таълим муассасаси фаолиятига тааллуқли масалалар муҳокамасида ва қарор қабул қилишда иштирок этиш;

ахборот-ресурс марказлари, ўқув ва илмий бўлинмалар, шунингдек, ижтимоий-маиший, даволаш ва бошқа бўлинмалар хизматидан таълим муассасаси уставига ҳамда жамоа шартномасига мувофиқ бепул фойдаланиш;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқ шакллантиришда иштирок этиш;

индивидуаллик хусусиятларига тўлақонли жавоб берадиган ва юқори сифатли ўқув-тарбиявий жараённи таъминлайдиган ўқитишнинг усул ва воситаларини танлаш;

таълим муассасаси раҳбарияти буйруқлари ва қарорларидан норози бўлганда, қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят аризасини (билдиргисини) бериш;

ўз касбий фаолиятининг ташкилий ва моддий-техник жиҳатдан таъминланишини талаб этиш.

Педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


56. Таълим муассасалари педагог ходимларининг мажбуриятлари:

дарс бераётган фанлари орқали таълим олувчиларда танлаган йўналиши (мутахассислиги) бўйича тайёргарликнинг профессионал сифатларини шакллантириш;

таълим олувчиларда юксак маънавият ва маданиятни, Ватанга, табиатга ва ўз касбига муҳаббатни, ватанпарварликни фуқаролик нуқтаи назарини шакллантириш;

ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларининг юқори самарадорлигини таъминлаш;

таълим муассасаси уставига қатъий риоя қилиш;

таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик ва ижодий қобилиятни ривожлантириш.

Педагог ходимларнинг зиммасида қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, таълим олувчи ва таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


57. Таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари касбий билими, педагогик маҳорати ва кўникмаларини ошириш мақсадида республика ёки хорижий таълим муассасаларида белгиланган тартибда стажировка ўташи ва малака ошириш курсларида қатнашиши мумкин.


58. Таълим муассасаси илмий ходимлари илмий тадқиқот ўтказишнинг хавфсизлик чораларига жавоб берадиган, уларнинг индивидуал қобилиятларига мос ва илмий тадқиқот жараёнининг юқори сифатини таъминлайдиган усуллар ва воситаларни танлашга ҳақли.


59. Юқори малакали илмий-педагог ходимларни тайёрлаш олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таянч докторантура ва докторантура шаклида амалга оширилади.


60. Таълим муассасасининг раҳбарлари, маъмурий-хўжалик, техник-муҳандислик, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ


61. Таълим муассасасининг бевосита бошқаруви таълим муассасаси бошлиғи томонидан амалга оширилади. Таълим муассасасининг бошлиғи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


62. Таълим муассасасининг иш натижалари учун тўлиқ жавобгарлик таълим муассасаси бошлиғи зиммасига юкланади. У қонунчилик ҳужжатларига ва таълим муассасасининг уставига мувофиқ таълим муассасаси номидан фаолият юритади, белгиланган тартибда мол-мулкка эгалик қилади, шартномалар тузади, ишончномаларни тақдим этади, банкда таълим муассасасининг ҳисоб варағини очади.


63. Таълим муассасасининг бошлиғи қуйидаги ваколатларга эга:

ўринбосарлари, бошқарма, факультет ва бошқа бўлинмаларнинг аниқ вазифалари, мажбуриятларини ва масъулиятини белгилаш;

таълим муассасаси ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва таълим олувчилар бажариши мажбурий бўлган буйруқ, фармойиш чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

ўз ваколатлари доирасида ишчи ва хизматчилар ҳамда илмий-педагог ходимларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;

таълим муассасаси таркибига кирувчи илмий-тадқиқот, тажриба-экспериментал ва бошқа ташкилотлар ҳамда бўлимларнинг ваколатларини аниқлаб бериш ва улар тўғрисидаги низом (йўриқнома)ларни тасдиқлаш;

таълим муассасаси ходимларини ўз ваколатлари доирасида рағбатлантириш;

касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда ички тартиб-қоидаларини тасдиқлаш.

Таълим муассасасининг бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.


64. Таълим муассасаси фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Таълим муассасасининг кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) ташкил қилинади.


65. Кенгашнинг таркиби, ваколатлари, уни шакллантириш тартиби ва фаолияти ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.


66. Таълим муассасаси бошлиғи ўринбосарлари (филиали бошлиғи) таълим муассасаси бошлиғининг тавсиясига асосан ваколатли давлат органи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


67. Таълим муассасасида жамоатчилик бошқарув органи бўлган Васийлик кенгаши ташкил этилиши мумкин. Бунда, қоида тариқасида, унинг таркибига муассис(лар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, соҳа вазирлик ва идоралари, муассаса ва ташкилотлар, бошқа таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари, фондлар ва ҳомийларнинг вакиллари киритилади.


68. Таълим муассасалари уни бошқариш ваколатига эга давлат органи тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат, ҳарбий ва идоравий академик лицейларнинг фаолиятига ўқув-методик раҳбарлик қилади.


69. Таълим муассасаси уставига мувофиқ ўзида илмий даражалар берувчи илмий, методик, илмий-техник, фахрийлар, хотин-қизлар, ёш олимлар кенгашлари ва бошқа кенгашларни ташкил қилиши мумкин.



8-БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МУЛКИ


70. Таълим муассасаларининг мулки давлат мулки ҳисобланади.

Таълим муассасасининг мулки асосий фондлар ва айланма маблағларни, шунингдек, ўз уставида белгиланган фаолиятни таъминлаш учун зарур бўлган бошқа асосий воситаларни ўз ичига олади.


71. Таълим муассасаси ҳомийлик хайриялари тарзида ўтказилган пул маблағлари ва мулкдан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ халқаро ташкилотлар, молиявий муассасалар ҳамда тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад, шу билан бирга, хўжалик ҳисобидаги мулкидан фойдаланишдан тушган маблағларни мустақил тасарруф қилиш ҳуқуқига эга.



9-БОБ. МАБЛАҒ АЖРАТИШ, ҲИСОБ-КИТОБ

ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ


72. Таълим муассасалари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомга мувофиқ тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан фаолиятини амалга оширади.

Шартнома асосида олинган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мақсадларга мувофиқ фойдаланилади.


73. Таълим муассасаси белгиланган тартибда хўжалик-молиявий фаолиятининг статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритиб боради.


74. Таълим муассасасида бюджет ва молиявий интизом устидан назорат бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



10-БОБ. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК


75. Таълим муассасалари хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузилган икки ва кўп томонлама шартномалар асосида қуйидаги йўналишларда халқаро ҳамкорликни амалга оширади:

таълим олувчилар, таянч докторантлар, докторантлар, педагог ҳамда илмий ходимларни алмашиш дастурларини амалга ошириш;

қўшма фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш, конгресслар, анжуманлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;

олий таълимни такомиллаштириш бўйича халқаро дастурларда иштирок этиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қўшма олий таълим муассасаларини ташкил этиш.


76. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасида ўқитиш, стажировка ва малакасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларда педагогик ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш давлатлараро ва идоралараро тузилган шартномалар доирасида, таълим муассасаси томонидан имзоланган шартномалар асосида амалга оширилади.


77. Хорижий олий таълим муассасаларида қисқа муддатли (бир ҳафтадан олти ойгача) ўқишга, стажировкага бориб келган таълим олувчиларнинг ўқишни давом эттириши (фарқларни топшириши) тартиби таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларида белгиланади ва таълим муассасаси бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.



11-БОБ. ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА

ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ


78. Қўшма таълим дастурлари асосида таълим олувчиларни ўқитишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаси ва хорижий турдош олий таълим муассасаси ўртасида имзоланган меморандум (баённома, келишув), шунингдек, мазкур меморандум асосида қўшма таълим дастурини ташкил этиш бўйича шартнома (келишув)га мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.


79. Қўшма таълим дастурлари бўйича ўқишга қабул қилиш шартлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тасдиқлаш хорижий турдош ҳамкор олий таълим муассасалари, ваколатли давлат органи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


80. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


81. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 октябрь



























































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск