ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2021 й. ПҚ-5265-сон "Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2021 й.

N ПҚ-5265



СУҒУРТА БОЗОРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ҲАЁТ

СУҒУРТАСИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Миллий суғурта бозорининг жадал ривожланишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади;

барча суғурта турлари бўйича суғурта полислари Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси билан биргаликда юритадиган ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади;

б) 2023 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади;

2022 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.

4. Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими негизида барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - Ягона ахборот тизими) жорий этилишини таъминласин.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси:

2022 йил 1 апрелга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда суғурта сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда Ягона ахборот тизимини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2022 йил 1 майга қадар Ягона ахборот тизимининг манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан суғурта соҳасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйсин.


5. Белгилансинки:

Ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу тизим ишлаши учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишлар Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади;

Суғурта шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали расмийлаштириш суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


6. Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари томонидан ихтиёрий пенсия суғуртаси ҳамда узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларга йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқсин.

Бунда, Молия вазирлигининг 2022 йил 1 июлдан бошлаб инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳаёт суғуртаси соҳасини ҳамда шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Молия вазирлиги ҳаёт суғуртаси соҳасидаги миллий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда халқаро тажрибани республикада жорий этиш юзасидан Япониянинг The Foundation For The Advancement Of Life & Insurance Around The World (FALIA), Oriental Life Insurance Cultural Development Center (OLICD) ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг халқаро ҳаёт суғуртаси жамғармалари (уюшмалари) билан тажриба алмашинуви амалиётини йўлга қўйсин.


9. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришларни ташкил этсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 октябрдаги

ПҚ-5265-сон қарорига

ИЛОВА



2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг

ҳаёт суғуртаси соҳасини ҳамда шахсий суғурта

турларини ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

шакли


Ижро этиш

муддати


Ижро учун масъуллар


1.

Суғурта фаолияти классификаторига қуйидагиларни қўшиш орқали уни кенгайтириш:

а) ҳаётни суғурта қилиш тармоғига - мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш, узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси, капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш;

б) умумий суғурта тармоғига - тиббий суғурта.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2022 йил

май


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

2.

Аҳолига ажратилаётган кредитлар бўйича ҳаётни суғурта қилиш тармоғидаги суғурталовчилар томонидан кредит олувчиларнинг ҳаётини суғурта қилиш полислари қўшимча таъминот сифатида қабул қилиниши ҳамда ушбу таъминот бўйича кредит ажратиш тизимини кенг жорий қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

январь


Молия вазирлиги, Марказий банк, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


3.

Жамиятда суғурта маданиятини ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга, шунингдек, ҳаёт ва шахсий суғуртани оммалаштириш ҳамда республика ҳудудларида унинг салоҳиятини кенгайтиришга йўналтирилган реклама-маърифий ишларни ташкил қилиш, шу жумладан:

Медиа режа

Ишлаб чиқиш:

2022 йил

июль


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси

учрашувлар, брифинглар, конференциялар ҳамда амалий семинарлар ўтказиш;

махсус таълим ва ахборот телекўрсатувлари тайёрлаш;

реклама, шу жумладан ижтимоий-йўналтирилган реклама кампаниясини ўтказиш.


Амалга

ошириш:

2022-2023

йиллар


4.

Ижтимоий сўровномалар ўтказиш орқали ҳаёт ва шахсий суғурта бозорини мониторинг қилиб, суғурта маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


Таҳлилий ахборот

Ишлаб чиқиш:

2022 йил

май

Амалга

ошириш:

2022-2023

йиллар


Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Таклифлар ва тавсияларни ўз вақтида кўриб чиқиш учун - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

5.

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртасининг янги турлари ва механизмларини жорий этиш йўли билан фуқароларнинг пенсия таъминоти даражасини ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2023

йиллар


Ташкиллаштириш учун -

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;

Ижро учун -

ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотлари


6.

Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ҳаёт ва шахсий суғуртанинг афзалликлари, замонавий суғурта хизматлари ҳақидаги маълумотларни, суғурта шартномаларини тузиш ва суғурта қопламаларини (суғурта тўловлари) тўлаш тартибини, шунингдек, суғурта хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кенг ёритишни ташкиллаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022-2023

йиллар


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси

7.

Миллий суғурта бозорининг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳаёт суғуртаси тармоғида мутахассисларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан биргаликда ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Ўқитишнинг

махсус дастурлари


2022-2023

йиллар


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси


8.

Ҳаёт суғуртаси тармоғида мутахассислик бўйича профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва мутахассислар малакасини баҳолашнинг мустақил тизимини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

март


Ишлаб чиқиш учун - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

Методик жиҳатдан кўмаклашиш учун - Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси


9.

Ҳаёт суғуртаси ташкилотлари томонидан халқаро рейтингларни олиш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

Комплекс

чора-тадбирлар

Ишлаб чиқиш:

2022 йил

июль

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

ҳаёт суғуртаси ташкилотларининг ишончлилиги ва молиявий барқарорлигини аниқлаш мақсадида уларни рейтинг баҳолашдан ўтказиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;

миллий ва халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳаёт суғуртаси ташкилотлари ўртасида рейтингларни олиш борасида тушунтириш ишларини олиб бориш.


Амалга

ошириш:

2022-2023

йиллар

10.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш.


Вазирлар

Маҳкамаси қарори

лойиҳаси


2022 йил

январь


Молия вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси


11.

Фуқароларнинг пенсия таъминотидан хабардорлик даражасини ошириш учун учрашувлар, брифинглар, шунингдек, амалий семинарлар ўтказиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2023

йиллар


Ташкиллаштириш учун -

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;

Ижро учун -

ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотлари


12.

Янги ва замонавий сотув инструментларини жорий этиш орқали ҳаёт ва шахсий суғурта маҳсулотларини сотиш каналларини кенгайтириш, жумладан:

"Cashback" тизимига эга бўлган мобил иловасини қўллаш ва бонуслар бериш;

суғурта агентларини жалб қилган ҳолда, суғурта полисларини чакана сотиш ва тармоқ маркетинг тизими учун онлайн-платформа яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022-2023

йиллар


Ташкил этиш учун -

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

Амалга ошириш учун -

ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотлари


13.

Янги таҳрирдаги Суғурта агентлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни инобатга олиш:

суғурта агентлари фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишнинг замонавий методларини жорий қилиш;

суғурталовчилар ва суғурта агентлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини жорий қилиш;

суғурта агенти воситачалигида тузилган суғурта шартномалари бўйича воситачилик тақдирлаш тўловларини табақалаштириш;

сертификатланган суғурта маслаҳатчилари ва фирма суғурта агентлари институтларини ташкил қилиш.


Вазирлар

Маҳкамаси қарори

лойиҳаси


2022 йил

июль


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


15.

Мажбурий суғуртанинг янги турларини, шу жумладан давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулк ва қишлоқ хўжалиги хавфларини суғурталаш турларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022-2023

йиллар


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


16.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими негизида барча суғурта турларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 июнь


Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


17.

Ягона ахборот тизимининг манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан суғурта соҳасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 май


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


18.

Суғурта ташкилотлари томонидан ихтиёрий пенсия суғуртаси ҳамда узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида уларни инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларига йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 июнь


Молия вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


19.

Инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларини чиқариш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 июль


Молия вазирлиги


20.

Суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда сотиш ва расмийлаштириш қоидаларини, шунингдек, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш механизмлариниўз ичига олган Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар

Маҳкамаси қарори

лойиҳаси


2022 йил

июнь


Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 октябрь






















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск