ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Хорижий валютада берилган кредитлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентинин 27.10.2021 й. ПҚ-5268-сон "Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИН

ҚАРОРИ

27.10.2021 й.

N ПҚ-5268



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ

ВАЛЮТАДАГИ КРЕДИТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ ЮКИНИ КАМАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектларини узоқ муддатли кредит маблағлари билан таъминлаш, уларнинг валюта хатарларини камайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтириш учун 1 миллион АҚШ долларигача миқдорда хорижий валютада ажратилган кредитлар миллий валютага ўтказиб берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда - ХМИ ва ХҲМТ) маблағлари ҳисобидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.


4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ХМИ ва ХҲМТлар иштирокида қайта кредитланадиган лойиҳалар бўйича масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда лойиҳалар доирасида молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича ахборотни ўз расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борсин.

6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул вашахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Ў. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 октябрь













































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск