Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 14.10.2021 й. 12-сон "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.10.2021 й. 3156-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.10.2021 й.

N 3156-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.10.2021 й.

N 12


БУЙРУҒИ



Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари

ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сон қарори (рўйхат рақами 3156, 2019 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 17-сон, 335-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                               Ф.К. Умаров






Буйруққа

ИЛОВА



Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари

ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рўйхатдан ўтказувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар.";


2. 2, 5, 6 ва 8-бандлардаги "ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси" деган сўзлар "ҳудудий бошқарма" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи билан Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркибига Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг комиссия фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари орасидан Апелляция комиссияси раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.".


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 октябрь















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск