ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2021 й. 662-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2021 й.

N 662




НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ЛИНГВИСТИК ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг қарорига кўра лингвистик экспертизадан ўтказилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (кейинги ўринларда - лойиҳа) лингвистик экспертизадан ўтказишнинг мақсади ва асосий вазифалари;

лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказиш талаби;

лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш тартиби;

лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказувчи маслаҳатчи ёхуд мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


3. Белгилансинки:

2023 йил 1 январдан бошлаб лойиҳани ишлаб чиқувчининг ташаббуси билан ёхуд топшириққа асосан вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лойиҳа матни давлат тили қоида ва талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида лингвистик экспертизадан ўтказилади;

лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (кейинги ўринларда - маслаҳатчи) томонидан амалга оширилади;

лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказиш жараёнида ишлаб чиқувчининг ташаббуси билан давлат органларининг илмий ва таълим ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар, шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - Марказ) ҳам шартнома асосида жалб қилиниши мумкин;

лингвистик экспертизани ўтказиш харажатлари бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида лойиҳани лингвистик экспертизадан ўтказиш бўйича амалий семинарларни мунтазам ташкил этсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 октябрдаги

662-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 20 январдаги 34-сон қарорида:


а) 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш";


б) илованинг 4-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 мартдаги 117-сон қарори 3-бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 октябрь
















































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск