Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2021 год / Октябрь, 2021 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 й. 654-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2021 й.

N 654



АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур банднинг учинчи хатбошиси 2024 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил мартга қадар жисмоний шахсларнинг дала томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилишини ва ушбу маълумотларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига тақдим этиб борилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизимига ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига судлар томонидан чиқарилган никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлик тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборот тизимидан онлайн режимда ушбу қарорлар чиқарилган кунда қабул қилинишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.

Бунда, суднинг қарорларига мувофиқ болаларнинг ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс қарамоғида қолдирилганлиги ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ва болалар тўғрисидаги маълумотлар бўйича ўзаро электрон ахборот алмашинуви таъминлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни автоматик тарзда, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишнинг янги тартибига асосан нафақа миқдори ошиши назарда тутилган фуқаролардан қўшимча ариза ва ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, кам таъминланган оилаларга

...
Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск