Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2021 год / Октябрь, 2021 г. /

Малакани баҳолаш маркази тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 30.09.2021 й. 616-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 сентябрдаги

616-сон қарорига

4-ИЛОВА



Малакани баҳолаш маркази тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом Малакани баҳолаш марказига қўйиладиган намунавий талабларни, малакани баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартибини, уларнинг мақсад ва вазифаларни, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда малакани баҳолаш марказларининг намунавий тузилмасини белгилайди.

Малакани баҳолаш маркази ўз фаолиятини ушбу намунавий низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига асосан амалга оширади.


2. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


баҳолаш воситалари - касбий имтиҳонни ўтказишда Малакани баҳолаш маркази томонидан қўлланиладиган топшириқлар ва баҳолаш мезонлари мажмуи;


малакани баҳолаш маркази - талабгорлар малакаларини холис баҳолаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс (ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси);


малака - ходим ёки ишга (касбга) талабгор билими, маҳорати ва кўникмаларининг тегишли касб ва мутахассислик бўйича аниқ меҳнат функцияларни сифатли бажаришга тайёргарлик даражаси, унинг маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжат билан тасдиқланадиган билим, маҳорат ва кўникмалар савияси;


малака даражаси (малакавий даража) - ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг тайёргарлиги ва кўникмалари даражаси бўйича меҳнат функцияларининг мураккаблиги, уларни мустақил бажариш ва натижалар учун масъулият параметрлари бўйича белгиланадиган тоифаланган талаблар мажмуаси;


малака паспорти - малакани баҳолаш маркази томонидан бериладиган, ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касб стандартида (ёки малака талабида) назарда тутилган тегишли малака даражасининг берилгани ва компетенциянинг ижобий баҳоланганини тасдиқловчи, миллий малакалар доираси даражаларига мувофиқ

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск