ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирлигининг 08.10.2021 й. 60-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 05.10.2021 й. 2021-38-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01.10.2021 й. 01-02/8-46-сон "Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.11.2021 й. 2771-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.11.2021 й.

N 2771-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.10.2021 й.

N 60


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.10.2021 й.

N 2021-38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.10.2021 й.

N 01-02/8-46


ҚАРОРИ



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага қўшимча

ва ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор 2021 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

          





Қарорга

ИЛОВА



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

қўшимча ва ўзгартириш


1. Қуйидаги мазмундаги 31-2-банд билан тўлдирилсин:

"31-2. Давлат хизматлари марказлари, "Лицензия" ахборот тизими ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Ариза берувчига қайтарилган тўловлар Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан (муддат бир нечта давлат органи ва ташкилоти томонидан кечиктирилганда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг уларга ўтказилган улушларидан келиб чиқиб ҳисобланган миқдорларда) ёки тегишли давлат хизмати учун очилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағига жорий тушумларнинг давлат органи ва ташкилотига тегишли қисми ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундирилади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан пул маблағларини қайтариш тўғрисида қўйилган талабномадаги маблағни қайтариш учун етарли маблағи бўлмаганда, ваколатли органнинг бюджетдан ташқари ва бошқа жамғармасига маблағ келиб тушганда биринчи навбатда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ечиб олинади.

Маблағларни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш:

шахсий ғазна ҳисобварақларидан "ЎРМВ" АТда шакллантирилган электрон тўлов ҳужжатлари орқали;

ваколатли давлат органи ва ташкилотларининг тижорат банкларидаги ҳисобварақларидан Давлат хизматлари агентлиги томонидан қўйиладиган акцептсиз тўлов талабномалари орқали амалга оширилади.".


2. 37-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги тахрирда баён этилсин:

"Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловларни, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимларни (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда), шунингдек, Давлат хизматлари марказлари, "Лицензия" ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқаликўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизини қайтаришга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат тадбиқ этилмайди".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 ноябрь





























































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск