ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Тиббий кўриклар /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.10.2021 й. 31-сон "Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.11.2021 й. 3330-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.11.2021 й.

N 3330




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

19.10.2021 й.

N 31


БУЙРУҒИ



Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган

ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш

хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат

этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Мажбурий тиббий кўриқдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 4 февралдаги 38-сон "Мажбурий тиббий кўриқдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2566, 2014 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 114-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири                                                            А. Хаджибаев






Буйруққа

ИЛОВА



Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд

атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи

мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши

рухсат этилмайдиган ишлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган

ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини

юқтириш хавфи мавжуд бўлган

шахсларнинг бажариши рухсат

этилмайдиган ишлар


Рухсат этилмайдиган

ишларни бажаришни

назарда тутувчи касблар


Машғулотларнинг

Халқаро Стандарт

Классификацияси

(МХСК-08) бўйича

коди


1.

Даволаш-профилактика муассасаларида (туғруқхоналар, туғруқ, чақалоқлар патологияси ва чала туғилган чақалоқлар бўлимларида) чақалоқлар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар


акушерка


3222

барча номдаги тиббиёт ҳамширалари


3221

барча мутахассисликдаги врачлар


2212

беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира


5321

санитаркалар


5321

болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази


5120

буфетчи


5132

2.

Болаларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган барча даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан болаларга мўлжалланган соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, сиҳатгоҳ ва реабилитация масканларида, профилакторияларда болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар


тарбиячилар


2342

барча номдаги тиббиёт ҳамширалари


3221

барча мутахассисликдаги врачлар


2212

беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира


5321

санитаркалар


5321

болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази


5120

буфетчи


5132

3.

Мактабгача таълим ташкилотлари ва болалар уйларида болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар


тарбиячилар


2342

барча номдаги тиббиёт ҳамширалари


3221

барча мутахассисликдаги врачлар


2212

беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира


5321

санитаркалар


5321

болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази


5120

буфетчи


5132

4.

Мактабгача ёшдаги болаларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган таълим ва спорт муассасаларида, шунингдек ушбу мақсадларда ташкил этилган тўгаракларда болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар


тарбиячилар


2342

барча номдаги тиббиёт ҳамширалари


3221

барча мутахассисликдаги врачлар


2212

беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира


5321

санитаркалар


5321

болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази


5120

буфетчи


5132

тўгарак раҳбари


2359

ўқитувчилар


2351

логопед


2352

ўқитувчи-логопед


2352

                 

Изоҳ: мазкур Рўйхатда назарда тутилган ишларда ишловчи шахслар, белгиланган муддатларда мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт бўлиб, улар тиббий кўрик натажаларига кўра сил касаллигига чалинмаган деб топилган тақдирдагина, бундай ишларга қўйилади.


Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 ноябрь









































Время: 0.2238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск