ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Тиббий кўриклар /Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.10.2021 й. 31-сон "Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.11.2021 й. 3330-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.11.2021 й.
N 3330
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
19.10.2021 й.
N 31
БУЙРУҒИ
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган
ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш
хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат
этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Мажбурий тиббий кўриқдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 4 февралдаги 38-сон "Мажбурий тиббий кўриқдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2566, 2014 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 114-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев
ИЛОВА
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд
атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи
мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши
рухсат этилмайдиган ишлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар |
Рухсат этилмайдиган ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар |
Машғулотларнинг Халқаро Стандарт Классификацияси (МХСК-08) бўйича коди |
1. |
Даволаш-профилактика муассасаларида (туғруқхоналар, туғруқ, чақалоқлар патологияси ва чала туғилган чақалоқлар бўлимларида) чақалоқлар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар |
акушерка |
3222 |
барча номдаги тиббиёт ҳамширалари |
3221 |
||
барча мутахассисликдаги врачлар |
2212 |
||
беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира |
5321 |
||
санитаркалар |
5321 |
||
болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази |
5120 |
||
буфетчи |
5132 |
||
2. |
Болаларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган барча даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан болаларга мўлжалланган соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, сиҳатгоҳ ва реабилитация масканларида, профилакторияларда болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар |
тарбиячилар |
2342 |
барча номдаги тиббиёт ҳамширалари |
3221 |
||
барча мутахассисликдаги врачлар |
2212 |
||
беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира |
5321 |
||
санитаркалар |
5321 |
||
болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази |
5120 |
||
буфетчи |
5132 |
||
3. |
Мактабгача таълим ташкилотлари ва болалар уйларида болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар |
тарбиячилар |
2342 |
барча номдаги тиббиёт ҳамширалари |
3221 |
||
барча мутахассисликдаги врачлар |
2212 |
||
беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира |
5321 |
||
санитаркалар |
5321 |
||
болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази |
5120 |
||
буфетчи |
5132 |
||
4. |
Мактабгача ёшдаги болаларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган таълим ва спорт муассасаларида, шунингдек ушбу мақсадларда ташкил этилган тўгаракларда болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар |
тарбиячилар |
2342 |
барча номдаги тиббиёт ҳамширалари |
3221 |
||
барча мутахассисликдаги врачлар |
2212 |
||
беморга қараш бўйича кичик тиббиёт хамшира |
5321 |
||
санитаркалар |
5321 |
||
болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази |
5120 |
||
буфетчи |
5132 |
||
тўгарак раҳбари |
2359 |
||
ўқитувчилар |
2351 |
||
логопед |
2352 |
||
ўқитувчи-логопед |
2352 |
Изоҳ: мазкур Рўйхатда назарда тутилган ишларда ишловчи шахслар, белгиланган муддатларда мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт бўлиб, улар тиббий кўрик натажаларига кўра сил касаллигига чалинмаган деб топилган тақдирдагина, бундай ишларга қўйилади.
Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 2 ноябрь