Умная подшивка

2021 й. / НМ, 44 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



БЛОГЕРНИНГ МУРОЖААТИ УЧ НАФАР ҲОКИМНИНГ

НОҚОНУНИЙ ҚАРОРЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНИШИГА

ОМИЛ БЎЛДИ


Яна бир ҳокимнинг кўп квартирали уй-жой фондини бошқарувчи компаниянинг хизмат кўрсатишига топширилиши тўғрисидаги ноқонуний қарори ҳудудий адлия ва прокуратура органларининг ҳуқуқий баҳосини олди. Бу сафар Тошкент вилояти адлия бошқармасининг Тақдимномаси ҳамда Янгийўл туман прокуратурасининг Протести асосида бекор қилинган Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимининг қарори хусусида сўз юритилмоқда. Бу шунга ўхшаш содир бўлган учинчи воқеликдир. Худди шундай қарорлар қабул қилингач, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри ва пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимлари амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини бузувчи ҳужжат сифатида уларни бекор қилишга мажбур бўлишган эди.



Худди нусха кўчиргандек


Ҳар учала қарорнинг моҳияти деярли бир хил эди: барча УМШлар ёпилади, уларнинг ҳисобрақамлари тўхтатилади, кўп квартирали уйлар БК хизматига ўтказилади. Янгийўл туманидаги ҳолатда битта ўзига хос жиҳати бор - уйларни бошқа муқобил вариантларни истисно қилган ҳолда фақатгина битта бошқарувчи компанияга топшириш режалаштирилган эди. Ҳокимнинг қарори мулкдорларнинг БКга ўтишга олдиндан розилиги олинмасдан, умумий йиғилишлар ўтказилмасдан, бошқарувчи компанияни танлов асосида танламаган ҳолда қабул қилинган. Уй-жой кодекси ва "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонун нормаларига кўра, бундай хатти-ҳаракат мулкдорлар томонидан қарорлар қабул қилишнинг белгиланган тартиб-таомилларини бузиш ҳисобланади, мулкдорларнинг бошқарув усулини эркин танлаш бўйича ҳуқуқини чеклаш, қолаверса, хусусий мулкдорлик ҳуқуқини поймол қилишдир. Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига биноан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг ККУ бошқарув органларининг фаолиятига аралашувига йўл қўймайди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ҳокимларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузишига олиб келган барча учала ҳолат бўйича улар қабул қилган қарорлар бекор қилинишига фейcбукдаги "УМШ ва у билан қандай яшалади?" ("ТЧСЖ и как с ним жить?") гуруҳининг маъмури Максим Черниковнинг Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага қилган мурожаатлари туртки бўлган. Унинг аризаларида маҳаллий ижроия ҳокимият маъмуриятлари

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск