ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2021 й. ПҚ-5273-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2021 й.

N ПҚ-5273



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан замонавий ва самарали назоратни ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 ноябрдаги

ПҚ-5273-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 декабрдаги "Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1671-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 8-банди "Всего*" устунидаги "100" рақами "126" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш" ҳамда "Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3011-сон қарорининг рус тилидаги матни 2-бандидаги "1 ноября 2020 года" сўзлари "1 июля 2022 года" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4545-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика ҳудудида (Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно) автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларини назорат қилиш, шунингдек, автомобиль йўллари бўйлаб оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун йиғимлар ундириш ва рухсатномалар бериш Қўмита томонидан амалга оширилади";


б) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чет давлатлар автотранспорт воситаларининг, шу жумладан республикага кириб келаётган оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ва тўловлар амалга оширилиши, шунингдек, ташувчилар томонидан транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади;

б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи - Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;

10 фоизи - Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи (ҳар бир ўққа тушадиган оғирликни аниқлаш имкониятига эга) махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назоратни ташкил этиш ҳамда ушбу божхона постлари ҳудудидаги ички автомобиль йўлларини тегишли ҳолатда сақлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 ноябрь






































Время: 0.1815
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск