ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2021 й. ПҚ-5274-сон "Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2021 й.

N ПҚ-5274



МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР

ТОМОНИДАН СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШНИ

КЕЧИКТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Республикамизда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, маҳаллий ва хорижий инвесторларга қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилсин.

Бунда, кечиктирилган солиқлар суммаси давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари, бино ва иншоотлар қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқлар миқдорида белгиланади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ҳуқуқий нормалар доирасида:

солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади. Бунда, солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳисобланади;

ер участкаси ва (ёки) бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида реализация қилинган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.


3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган солиқларни тўлашни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг, тадбиркорлик субъектларига солиқларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.


4. Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. Д. Кудбиев белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 ноябрь




































Время: 0.0163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск