Внимание!

NB! Мазкур Карор билан тасдикланган Вактинчалик низом 2024 йил 1 январга кадар амал килади


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2021 й. 667-сон "Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2021 й.

N 667




РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДА БЎЛИБ ТУРГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА

ЯНГИ НАМУНАДАГИ МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК

ГУВОҲНОМАЛАРИНИ БЕРИШДА ҚУЛАЙЛИКЛАР

ЯРАТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Россия Федерациясидаги юртдошларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, консуллик хизматларини ҳозирги замон талабларига мос равишда ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги турдаги консуллик хизмати кўрсатишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларига мурожаат қилиш тартиби;

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби, шунингдек, ушбу ҳаракатларни амалга оширганлик учун йиғимлар ва тўловлар миқдори.

Белгилансинки, Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январга қадар амал қилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 25 ноябрга қадар Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш хизматини жорий этиш мақсадида ахборот тизимлари интеграция қилинишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини чоп этиш ускуналари ва пластик карталар билан таъминловчи ташкилот билан ҳамкорликда эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун зарур ускуналар билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М.А. Хайриддинов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 ноябрь
































Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск