ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2021 й. ПҚ-5277-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2021 й.

N ПҚ-5277



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида:


1. 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Битим) тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори - Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.А. Вафаев Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасининг кенгаши аъзолари ҳисобланади;

Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасининг устав капиталида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши, истисно тариқасида, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига босқичма-босқич ажратиладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

4. Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз томонига Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани юборсин.


5. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ жорий йилда Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасига ўзбек томонидан ажратиладиган маблағ юзасидан Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 ноябрь








































Время: 0.0103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск