ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2021 й. 675-сон "Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2021 й.

N 675



ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИДА КАМИДА БЕШ

ЙИЛ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ

СИРТҚИ ВА КЕЧКИ ТАЪЛИМ ШАКЛИГА СУҲБАТ

НАТИЖАЛАРИГА КЎРА ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН

ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШГА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида" 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-coн қарори ижросини таъминлаш ҳамда вазирликлар, идоралар ва йирик хўжалик бирлашмаларида олий маълумотли кадрлар улушини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киритилсин:

камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда тасдиқлаш;

тегишли тавсияномага эга бўлган фуқароларни ҳар йили 20 июлдан 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказиш;

олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси буйруғи билан ташкил этиладиган алоҳида суҳбат комиссияси томонидан ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш;

суҳбат натижаларига кўра 100 баллик баҳолаш мезони бўйича 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни олий таълим муассасаси ректорининг (директорининг) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 ноябрь






























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск