язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Машинасозлик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2004 й. 542-сон "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2004 й.

N 542



"ЎЗБЕКТЎҚИМАЧИМАШ"

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ

ТУГАТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасининг молиявий аҳволи узоқ вақтдан буён қониқарсиз аҳволдалиги, кредиторлик қарзларининг катта миқдордалиги, корхонани иқтисодий ночор аҳволдан чиқаришнинг стратегик режаси йўқлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитасининг "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси давлат корхонасини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

3. Тугатиш комиссияси:

"Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасини тугатиш, шу жумладан экология жиҳатидан зарарли ишлаб чиқаришларни, биринчи навбатда чўян қуйиш билан боғлиқ ишлаб чиқаришларни демонтаж қилиш бўйича чора-тадбирлар комплексини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширсин;

корхона мол-мулки хатловдан ўтказилишини ва қўриқланишини таъминлаш, шунингдек тугатиш комиссиясининг ташкилотлар, меҳнат жамоаси, дебиторлар ва кредиторлар олдидаги манфаатларини ифодалаш учун тугатиш бошқарувчисини тайинласин;

кредиторларни аниқласин ва тугатиш вақтидаги вужудга келган кредиторлик қарзларнинг қайтарилишини таъминласин;

оралиқ тугатиш балансини тасдиқласин, унда тугатилаётган корхона мол-мулкининг таркиби, кредиторлар томонидан қўйилган талаблар рўйхати, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирсин;

сотиладиган мол-мулк ва объектлар рўйхатини аниқласин;

енгил саноат корхоналари учун эҳтиёт қисмлар, узеллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек тайёр тикувчилик ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган объектлар (бинолар ва иншоотлар) рўйхатини аниқласин. Белгилансинки, ушбу объектлар "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси балансига бепул ўтказилади ва даромад солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;

юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатга кирмаган объектлар (бинолар ва иншоотлар) негизида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича экология жиҳатидан тоза бўлган бир қатор корхоналар ташкил этиш юзасидан уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

тўқимачилик асбоб-ускуналари ва машиналари ишлаб чиқарувчи, республика енгил саноати корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашда қатнашувчи етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳозирги вақтда импорт бўйича сотиб олинаётган эҳтиёт қисмлар, узеллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналар ташкил этиш;

республика енгил саноати учун асбоб-ускуналарни таъмирлаш бўйича ўқув ва сервис марказлари ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.


5. Ҳозирги вақтда "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси эгаллаб турган ҳудудларнинг бир қисми келгусида соғломлаштириш-санитария зонаси ташкил этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда тугатилаётган "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудининг бир қисми белгилангандан ва берилгандан кейин уч ой муддатда бино ва иншоотларнинг бузилишини таъминласин ҳамда соғломлаштириш ва санитария зонасини ташкил этсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасининг мол-мулкини сотиш фақат тугатиш комиссияси қарорига биноан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

асбоб-ускуналар, инвентарлар, хом ашё ва материаллар, тайёр маҳсулотлар захиралари ҳамда бошқа моддий бойликлар кўчмас мулк биржаси орқали, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади;

бино ва иншоотлар тендер асосида потенциал инвесторларга, тугатиш комиссияси томонидан белгиланган таркибий ўзгартириш режасига мувофиқ сотилади.


8. Белгилансинки, тугатилаётган "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасининг мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар тугатиш ишлари бўйича харажатларни қоплашга ҳамда корхонанинг кредиторлик қарзларини банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича тўлашга йўналтирилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тугатиш комиссияси билан биргаликда "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмасининг тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


10. "Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Машинасозлик тармоғини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 5 майдаги 208-сон қарорига 2-иловадан чиқариб ташлансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 471-модда.