ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Турли соҳалар ва ташкилотларда хисобларнинг ўзига хос хусусиятлари / Бошқа ташкилотларда ҳисоб /

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида яроқсиз ҳолатга келган (хизмат муддати тугаган) ёки йўқотилган моддий ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш, моддий маблағлар ҳисоби ва улар бўйича ҳисобот юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.07.2006 й. 1592-сон билан рўйхатга олинган 12.05.2006 й. Мудофаа вазирининг 7-сон, Ички ишлар вазирининг 12-сон, Фавқулотда вазиятлар вазирининг 1/4-529-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 46-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 5 июлда 1592-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири,

Фавқулотда вазиятлар вазири,

Миллий хавфсизлик хизматининг

2006 йил 12 майдаги

7-сон, 12-сон, 1/4-529-сон,

46-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида яроқсиз

ҳолатга келган (хизмат муддати тугаган) ёки йўқотилган

моддий ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш, моддий

маблағлар ҳисоби ва улар бўйича ҳисобот юритиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига қарашли ҳарбий қисмлар, ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа муассасалар, корхона ва ташкилотлардаги (кейинги ўринларда ҳарбий қисмлар деб юритилади) яроқсиз ҳолатга келган (муддат тугаган) ёки йўқотилган қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, космик воситалар, ёнилғи, ёқилғи, озиқ-овқат, тиббий, ҳарбий ашё ва бошқа мулкларни, ёнғинга қарши ва техник жиҳозлар, асбоблар, материаллар ва махсус суюқликлар, бинолар, иншоотлар, казарма-турар жой фонди ва коммунал иншоотлар, ахборотлаштириш техник воситалари, маданий-ҳордиқ мулклари, пул маблағлари ва қимматбаҳо қоғозлар, сарфланадиган ва фойдаланиладиган предметларни (кейинги ўринларда моддий воситалар ва пул маблағлари деб юритилади) ҳисобдан чиқариш тартиби ўрнатилади ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатномаларни тасдиқлаш, шунингдек инспекторларнинг гувоҳномалари тарқатиш ҳуқуқи берилган мансабдор шахсларнинг рўйхати белгиланади.

Қурол-аслаҳаларга ракета комплекслари, танк, самолёт, тўп, миномёт, автомат ва пистолетлар ҳамда жонли куч, техника ва бошқа объектларга шикаст етказиш учун мўлжалланган бошқа техник воситалар киради.

Ҳарбий техникаларга жанговар ҳаракатларнинг жанговар, техник ва фронт орти таъминоти, қўшинларни (кучларни) ўқитиш ва қурол-аслаҳаларни синовдан ўтказиш учун мўлжалланган техник воситалар киради.

Сарфланадиган ва фойдаланиладиган материалларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни тозалаш ва мойлаш учун мўлжалланган мулклар, ҳарбий техникани сақлашга қўйишда ишлатиладиган материаллар (лок-бўёқ материаллари, картон, қоғоз, паронит, ТТ газламаси), тамғалар, пластилин, иплар,ёрдамчи материал ва ашёлар (фурнитура), елим, михлар, каноп иплар, катрон ва мум, нафталин, пойабзал креми, ғилдирак ва анжом мази, арқонлар, ювиниш совуни, атирсовун, санитария-гигиена эҳтиёжлари учун қўлланадиган совун, кийим ва пойабзал чўткаси, хавфсиз устаралар пискалари, дастрўмолчалар, ичёқалар, ёзги, пахмоқ мато ва мовутдан тайёрланган пайтавалар, ип-газлама ва кирза пайпоқлар, брезент ва камбинацияланган матодан тайёрланган қўлқоплар, фуражкаларнинг ғилофлари, погонлар, петлицалар (нашифкалар) ва фарқловчи нишонлар, плакатлар, жанговар варақалар, фахрий ёрлиқ, миннатдорчилик хатларининг бланкалари, портретлар, сиёсий хариталар, ўқувчилик формулярлари, вкладишлар, дафтарлар, канцелярия буюмлари, кўмирли электр буюмлар, сақлагичлар, ГИЧ кўмирлар, қувват (батарея) элементлари, қимматбаҳо металларга эга бўлмаган кинорадиолампалар, торлар, электр лампочкалар, ўт ўчиргичларнинг зарядлари ва бошқа ўт ўчирувчи воситалар (хладон, кўмир кислотаси, бромэтил, кўпик ҳосил қилгич, порошоклар ва шу кабилар), тиббий-шифокорлик, тиббий-ветеринария, дорихона ва лаборатория материаллари, идиш-товоқлар ҳамда хизмат муддати бир йилдан кам бўлмаган бир донасининг нархи энг кам ойлик иш ҳақигача бўлган бошқа предметлар киради.


2. Ҳарбий қисмлар ҳисобида турувчи яроқсиз (чегара) ҳолатга келган ёки йўқотилган моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш мазкур Низом билан белгиланган тартибда, баланс ҳисобида турганларини эса Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Техник ресурснинг ишлатиш учун белгиланган кийиш ва яроқлилик муддатлари (кейинги ўринларда хизмат муддатлари деб юритилади) тугагандан сўнг яроқсиз ҳолатга келган (моддий тугаган) моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш рақамлари ва техник ҳолатига кўра ҳисобга олинадиган моддий воситаларни техник ҳолати далолатномалари, қолган моддий воситалар сифат ҳолатининг ўзгариши тўғрисидаги далолатномалар, бўйича амалга оширилади, муддатдан аввал яроқсиз ҳолатга келган (муддати тугаган) ёки йўқотилган моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш эса назоратчиларнинг (инспекторларнинг) гувоҳномалар бўйича амалга оширилади.


4. Моддий воситаларнинг белгиланган хизмат муддатларини тугаши уларни ҳисобдан чиқаришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас, агар моддий воситалар ўзининг техник ҳолати ёки таъмирлашдан сўнг вазифаси бўйича қўллашга яроқли ҳамда белгиланган хизмат муддатлари тугагандан сўнг улардан фойдаланиш имкониятлари тегишли қўлланма, низом, йўриқнома ва бошқа ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган бўлса.


5. Ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган моддий воситаларни (ракета, ўқ-дори ва уларни бутловчи элементлари бундан мустасно) тасдиқланган далолатнома ёки инспектор гувоҳномасини олингунга қадар йўқ қилиш, эҳтиёт қисмларига ажратиш ёки улардан таълим воситаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас.

Уларни йўқ қилишга тасдиқланган далолатномалар (инспектор гувоҳномалари) олинган моддий воситалар қисмларга ажратилиши (тугатилиши, йўқ қилиниши), кўзда тутилган алоҳида ҳолатларда эса - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириб юборилиши керак. Моддий воситаларни қисмларга ажратилиши (нимталаниши, йўқ қилиниши) далолатномалар билан расмийлаштирилади.

Кутубхоналарнинг фондлари ҳисобидан чиқарилган китобларнинг эскирган ва қадимий нашрлари, архив материаллари белгиланган тартибда маҳаллий қоғозни қайта ишлаш органларига топширилиб, топширганлиги тўғрисидаги квитанциялар далолатномаларга илова қилинади.

Уни ҳисобдан чиқариш учун тасдиқланган далолатномалар (инспектор гувоҳномалари) олинган автомобиль техникаси бўйсунувчи таъмирлаш ҳарбий қисмларида (бўлинмаларида) қисмларга ажратилиши керак, бунда унинг агрегатлари қисмларга ажратилмайди. Қисмларга ажратиш вақтида автомобиль техникасидан ечиб олинган, таъмирлашлар оралиғидаги ресурсни ишлаб тугатган ва муддати тугаган агрегатлар таъмирлаш учун белгиланган тартибда бўйсунувчи автомобиль таъмирлаш корхоналарига юборилади. Автомобиль техникасини қисмларга ажратиш бўйсунувчи автомобиль таъмирлаш корхоналарида амалга оширилади. Автомобиль техникасини қисмларга ажратиш орқали олинган, қўшинларга кераксиз асосий агрегат, узел ва деталлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилинади.

Далолатномаларни ўз вақтида тузилиши ҳамда моддий воситаларни қисмларга ажратилиши (тугатишни, йўқ қилиниши)ни амалга ошириш устидан назоратни ташкиллаштириш далолатномани тасдиқлаган ёки ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномасини берган мансабдор шахс зиммасига юклатилади.

Моддий воситаларни қисмларга ажратиш (тугатиш, йўқ қилиш) командир (бошлиқ) томонидан тайинланадиган ҳамда ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган моддий воситаларнинг ҳолати ва сақланишига жавобгар бўлган тегишли мутахассислар, мансабдор шахслардан иборат бўлган таъмирлаш-техник органлари ёки хизматларининг комиссиялари иштирокида, моддий-техник таъминот бошқармалари (хизматлари) бошлиқларининг назорати остида техника хавфсизлиги ва махфийлик режимига қатъий риоя қилган ҳолда имкон қадар кўпроқ яроқли агрегат, узел, асбоб, деталь ва материалларни олиш мақсадида амалга оширилади. Бунда таркибида қимматбаҳо (рангли) металл ва тошлар бўлган деталларни йиғиш ва сақланишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Махфий турдаги моддий воситалар ва уларнинг бутловчи элементларини қисмларга ажратиш (тугатиш, йўқ қилиш) таркибига махфийлик режими бўйича ходимлар киритилган комиссиялар томонидан амалга оширилади.

ҲҲК ва ҲҲМ Қўшинларининг қурол-аслаҳалари номенклатурасидаги жанговар ракеталар ва уларнинг элементлари, ракета аслаҳаларининг жанговар тўпламлари, учиш аппаратларининг элементлари, қуруқликдаги парвоз таъминоти воситаларининг махсус жиҳозлари, зенит-ракета қурол-аслаҳалари, радиолокацион станцияларни қисмларга ажратиш (нимталаш, йўқ қилиш) назарда тутилмайди, агар бу масалада марказий таъминот органининг махсус кўрсатмаси бўлмаса.

Юқори турувчи қўмондонлик комиссиясининг қарорига мувофиқ ҲҲК ва ҲҲМ Қўшинларининг номенклатурасидаги портлаш хавфи бўлган ракеталар, ўқ-дорилар ва уларнинг бутловчи элементлари, учиш аппаратларининг элементлари, зенит-ракета қурол-аслаҳалари, радиолокацион станциялари, авиация двигателлари ва жиҳозлари, учиш аппаратларининг радиоэлектрон жиҳозлари, авиация-техника воситалари, авиация қурол-аслаҳаларининг агрегат ва блоклари уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар тасдиқлангунга қадар ҲҲК ва ҲҲМ Қўшинларининг қисмларнинг устахоналарида яроқли-яроқсизга ажратилиши мумкин.

Моддий воситаларни ҳисобдан чиқаришнинг ҳисобини юритиш китобларидаги (карточкаларидаги) ёзувлар тасдиқланган далолатномаларга (инспектор гувоҳномаларига) асосан, ҳисобдан чиқарилган моддий воситаларни қисмларга ажратишдан ҳосил бўлган агрегат, узел, асбоб, материал, металл парчалари ва бошқалар кирим қилингач ҳамда улар тегишли бошқармаларнинг (хизматларнинг) нарядлари бўйича қисмларга ажратиш учун юборилгандан сўнг амалга оширилади.


6. Қисмларга ажратилган (тугатилган) моддий воситаларнинг фойдаланишга яроқли, шу жумладан таъмирталаб агрегат, узел ва асбоблари техникаларни таъмирлаш ёки ўқув мақсадлар учун таъмирлаш бўлинмалари (ҳарбий қисмлар) томонидан фойдаланиши мумкин.

Уларни ҳисобдан чиқариш учун тасдиқланган далолатномалар ёки инспектор гувоҳномалари олинган моддий воситаларни қисмларга ажратишдан (тугатишдан) ҳосил бўлиб, таъмирлаш ва ўқув мақсадлари учун яроқсиз бўлган агрегат, узел, асбоб, деталь ва материаллар металл парчалари, эски-туски ва бошқа мулк сифатида ҳисобга олиш китоблари (карточкалари) бўйича кирим қилинади ҳамда белгиланган тартибда топшириб юборилади.

Металл парчалари сифатида топширилаётган моддий воситалар махфий элементларининг шакли шундай ҳисоб билан ўзгартириладики, бунда уларга қараб моддий воситаларнинг қандай мақсадда қўлланиши, конструкцияси ва ишлаб чиқарувчи заводни аниқлаб бўлмайди.


7. Мазкур Низомга мувофиқ моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш учун ҳарбий қисм, қўшилма ва бирлашмаларнинг командирлари, қўшинлар қўмондонларига берилган ҳуқуқларга нисбатан, қуйидаги мансабдор шахслар уларга тенглаштирилади:

а) ҳарбий қисм командирига: алоҳида ҳарбий қисмларнинг командирлари, ҳарбий-таълим муассасаларининг бошлиқлари, шунингдек улар учун штатлар бўйича полковникка қадар ҳарбий унвон назарда тутилган ҳамда алоҳида ҳарбий қисм ҳуқуқларида ҳарбий хўжалик юритадиган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг бошқа муассаса, корхона ва ташкилотлари бошлиқлари;

б) қўшилма, бирлашма командирига: ҳарбий қисм командирлари, ҳарбий таълим муассасалари ҳамда улар учун штатлар бўйича генерал-майорга қадар ҳарбий унвон назарда тутилган бошқа муассаса, корхона ва ташкилотларнинг бошлиқлари;

в) қўшинлар қўмондонига: улар учун штатлар бўйича генерал-лейтенантга қадар ҳарбий унвон назарда тутилган қўшинлар қўмондонлари, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири ва миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосарлари.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мазкур бандда лавозимлари кўрсатилмаган бошқа мансабдор шахслари бевосита ўзларига бўйсундирилган ҳарбий қисм, ҳарбий таълим муассасалари ҳамда бошқа муассаса, корхона ва ташкилотларга нисбатан моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқаришда эгаллаб турган лавозимлари бўйича штатларда белгиланган ҳарбий унвондан келиб чиқиб "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.


8. Моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тасдиқлаш ёки инспектор гувоҳномаларини бериш ҳуқуқига эга юқори турувчи бошқарув органларининг мансабдор шахслари қуйи турувчи бошқарув органларининг тегишли мансабдор шахсларига берилган моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланадилар.


9. Белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий ашёни яроқли-яроқсизга ажратиш ҳамда ундан келгусида фойдаланиш тинчлик давридаги таъминотда белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Ҳарбий қисмлар, моддий-техник таъминот органларининг (хизматларининг) молиявий ва хўжалик фаолиятини тафтиш ва текширувдан ўтказиш вақтида далолатномалар ва инспектор гувоҳномалари бўйича моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқаришнинг тўғрилиги ва қонунийлиги текширилиши шарт.

Командирларга (бошлиқларга) зарур ҳолларда уларга бўйсунувчи мансабдор шахсларнинг моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги нотўғри қарорларни, берилган инспектор гувоҳномаларини бекор қилиш ва қайтадан текширув ўтказиш ҳуқуқи берилади.



II. ТЕХНИК ҲОЛАТ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИ

БЎЙИЧА МОДДИЙ ВОСИТАЛАРНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


11. Техник ҳолат далолатномалари бўйича ҳисобга қўйилган моддий воситалар (автомобиль техникасининг асосий агрегатлари бундан мустасно) ҳисобдан чиқарилади, улар яроқсиз ҳолатга келган (муддати тугаган) бўлса:

белгиланган хизмат муддатлари тугагач;

қўмондонликнинг режалари бўйича ўтказилган тажриба ёки синов ишлари жараёнида;

сақлаш, янгилаш ва техник хизмат кўрсатишнинг белгиланган шартларига риоя қилган ҳолда захирада (резервда) сақлашнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг, агар уларни техник ҳолатига кўра таъмирлаш (тиклаш) ва бевосита вазифаси бўйича қўллаш мумкин бўлмаса.

Техник ҳолат далолатномалари бўйича меъёрий фойдаланиш жараёнида яроқсиз ҳолатга келган (муддати тугаган) фойдаланиш муддати белгиланмаган моддий воситалар ҳисобдан чиқарилади, агар уларни техник ҳолатига кўра таъмирлаш (тиклаш) ва бевосита вазифаси бўйича қўллаш мумкин бўлмаса.

Сифат ҳолатининг ўзгариши тўғрисидаги далолатномалар бўйича назорат-таҳлил лабораториясининг хулосасига асосан белгиланган яроқлилик муддатлари тугагандан сўнг дори воситалари (шу жумладан асосан уруш даврида қўлланиладиган дори воситалари ҳам) ҳисобдан чиқарилади.

Белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган (мазмунига кўра эскирган ва қадимда нашр қилинган) маданий-ҳордиқ мақсадларида қўлланувчи, ахборотлаштириш, кутубхона фонди моддий воситаларини ҳисобдан чиқариш ва улардан келгусида фойдаланиш тегишли бошқарув ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган моддий воситаларнинг техник ҳолатини аниқлаш ва уларни ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тузиш ҳарбий қисм командирининг, зарур ҳолларда эса юқори турувчи бошлиқнинг буйруғига асосан мазкур воситалар бўйича мутахассис ҳисобланувчи мансабдор шахслар орасидан тайинланувчи комиссиялар томонидан амалга оширилади. Мебель ва казарма инвентарларини ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тузиш уй-жойдан фойдаланиш органи, моддий-техник таъминот (моддий-техник ва ҳарбий таъминот) бошқармасининг вакили иштирокида, ёнғинга қарши жиҳозлар ва мулкни ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тузиш эса ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи (туман ёнғин хавфсизлиги инспекторлари) иштирокида амалга оширилади.

Техник ҳолатни аниқлаш ва далолатномаларни тузиш ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган моддий воситаларнинг ҳолати ва сақланишига жавобгар мансабдор шахслар иштирокида, ҳаракатланувчи темир йўл составини ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тузиш эса, бундан ташқари, комиссия аъзолари билан бир қаторда далолатномаларни имзолайдиган темир йўлдаги ҳарбий ҳаракатлар органлари ва тегишли темир йўл бошқарув органининг вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Моддий воситаларни асосий қурилма ва жиҳозларининг техник ҳолатини аниқлаш унинг таркибига мажбурий равишда ушбу воситалар бўйича тегишли мутахассислар киритилган комиссиялар томонидан амалга оширилади.


13. Уй-жойдан фойдаланиш органлари, моддий-техник таъминот (моддий-техник ва ҳарбий таъминот) бошқармаларининг ҳисобида турган моддий воситаларнинг техник ҳолатини аниқлаш ва уларни ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тузиш кўрсатиб ўтилган органларнинг бошлиқлари томонидан тайинланадиган, таркибига тегишли мутахассис кирувчи комиссиялар томонидан ушбу моддий воситалар уларни тасарруфида бўлган ҳарбий қисмларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Зарурий ҳолларда комиссия таркибига ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (хизматлари) (туман ёнғин хавфсизлиги инспекторлари) киритилади.


14. Моддий воситаларнинг техник ҳолатини аниқлашда комиссия қуйидагиларга таянади:

тегишли стандартлар, техник шартлар, қўлланмалар, низомлар, фойдаланиш бўйича таъриф ва йўриқномалар, формулярлар, паспортлар, аттестатлар ҳамда мазкур моддий воситаларга қўйиладиган техник талабларни белгилаб берадиган бошқа ҳужжатлар;

моддий воситаларни белгиланган хизмат муддатлари ёки ресурслар сарфи, хизмат муддати белгиланмаган моддий воситалар юзасидан эса давлат бюджетида турувчи муассаса ва ташкилотларнинг асосий фондлари бўйича йиллик эскириш меъёрлари;

синов, текширув ва лаборатория назорати (таҳлили) натижалари тўғрисидаги ҳужжатлар, агар моддий воситаларнинг техник ҳолатини фақатгина синов, текширув ва лаборатория тадқиқоти орқали аниқлаш мумкин бўлса.


15. Ҳисобдан чиқариш керак бўлган моддий воситаларнинг техник ҳолатини аниқлаш учун тайинланган комиссиянинг мажбуриятлари:

тақдим қилинган моддий воситаларни ҳар томонлама синчиклаб кўрикдан ўтказиш, ўлчов ва текширувларни ўтказиш, эскиришнинг даражаси ва сабабларини, ушбу моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тузиш ҳақидаги илтимоснома учун асос бўлиб хизмат қилган мавжуд носозликларни аниқлаш;

формуляр (паспорт) тўғри тўлдирилганини текшириш ҳамда уни комиссия раисининг имзоси ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқлаш;

моддий воситалардан фойдаланиш ва уларни сақлаш шароитларининг амалдаги қўлланма, йўриқнома ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш;

моддий воситалардан амалда қанча вақт давомида фойдаланилганини аниқлаш ҳамда уларни таъмирлаш ва уларни келгусида вазифаси бўйича қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилаш;

ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган моддий воситаларнинг бутлигини текшириш;

далолатнома тузиб, унга ҳисобдан чиқарилаётган моддий воситалар таркибидаги қимматбаҳо (рангли) металлар рўйхатини илова қилиш, ушбу илова моддий воситалар таркибидаги қимматбаҳо (рангли) металлар чиқариб олингандан сўнг уларнинг кирим қилинишига асос бўлади. Ҳисобдан чиқарилаётган моддий воситалар таркибида қимматбаҳо (рангли) металл ва тошларнинг йўқлиги ёки уларнинг камомади далолатномада қайд этилади.

Моддий воситалар ҳисобдан чиқарилгач, улардан энг мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш тўғрисида таклифлар киритиш (умуман олганда ва ҳар бир, шу жумладан таркибида қимматбаҳо (рангли) металлар бўлган асосий узел, агрегат ва қурилма бўйича).

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Давлат техник назорати бўлимида рўйхатга олиниб, уларнинг комплектига алоҳида қурилма, жиҳоз ва бошқалар кирувчи объектлар бўйича далолатномаларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Давлат техник назорати бўлими мутахассисларининг уларни фойдаланишда давом этишга (сақлашга) яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинади.

Ўлчов воситалари учун (жумладан ўрнатиладиган ўлчов воситалари учун ҳам) тузилган далолатномаларга уларнинг яроқсизлиги тўғрисида таъмирлаш (текширув) органи томонидан берилган гувоҳнома илова қилинади.

Далолатномаларга зарур ҳолларда моддий воситаларнинг техник ҳолатини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.


16. Ҳарбий қисмнинг турли хизматлари томонидан ҳисобга олинадиган бир нечта қурилмалардан (шасси, узатувчи двигателлар, агрегатлар, тўплар, учириш қурилмалари, пулемётлар, йўналтириш асбоблари, навигация аппаратураси, радиоэлектрон узатгич қаблқилгич қурилмалари ва бошқалар) иборат моддий восита намунасини ҳисобдан чиқаришда намунанинг вазифасини белгиловчи қурилманинг ҳолатига кўра далолатноманинг биринчи бўлимида ушбу қурилма, кейин эса рақамлари бўйича ҳисобга олинувчи бошқа қурилмалар ёзиб қўйилиб, бунда техник ҳолати (тоифаси) кўрсатиб ўтилади ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда мазкур намунани ҳисобдан чиқариш учун тасдиқланган далолатномани (инспектор гувоҳномасини) олгандан сўнг тегишли моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тасдиқлаш (инспектор гувоҳномаларини бериш) ҳуқуқига эга мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.

Моддий воситалар намунасининг таркибига кирувчи алоҳида қурилмаларни ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда мазкур намунани ҳисобдан чиқариш учун тасдиқланган далолатномани ёки инспектор гувоҳномасини олгандан сўнг тегишли бошқарма (бўлим ва хизмат) бошлиқлари томонидан амалга оширилади.

Агарда моддий восита намунасининг вазифасини белгиловчи қурилмани ҳисобдан чиқариш мумкин бўлмаса, моддий воситанинг таркибига кирувчи ушбу қурилмаларни ҳисобдан чиқариш, қоидага кўра, мазкур қурилмалар созларига алмаштирилгандан сўнг амалга оширилади. Қурилмалардан бир донасини бўлса ҳам алмаштириш имконсиз бўлган тақдирда у белгиланган тартибда моддий воситанинг ушбу намунасини ҳисобдан чиқаришнинг далолатномаларини тасдиқлаш ёки инспектор гувоҳномаларини бериш ҳуқуқига эга командир (бошлиқ) томонидан намунани келгусида ишлатиш масаласи ҳал қилингандан сўнг амалга оширилади.

Моддий восита намунасини намунасининг вазифасини белгиламайдиган қурилманинг ҳолатига кўра ҳисобдан чиқариш зарурати туғилганда, агар мазкур қурилмани созига алмаштириш имконсиз бўлса, далолатноманинг биринчи бўлимида ушбу қурилма, кейин эса рақамлари бўйича ҳисобга олинувчи бошқа қурилмалар ёзиб қўйилиб, бунда уларнинг техник ҳолати (тоифаси) кўрсатиб ўтилади. Далолатноманинг бошқа бўлимларида моддий восита намунасининг вазифасини белгилайдиган қурилманинг ҳолати тўғрисидаги ёзувлар қайд этилади.

Бунда далолатноманинг охирги бўлимида ҳисобдан чиқариш талаб этилаётган қурилмани нима сабабдан созига алмаштириш имконсиз эканлиги кўрсатиб ўтилади.


17. Моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномасини имзолаган комиссиянинг раиси ва аъзолари, шунингдек мазкур далолатномани тасдиқлаган (далолатномада ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган моддий воситанинг келгусида фойдаланишга (сақлашга) яроқлилиги тўғрисида хулоса бераётган) мансабдор шахслар ҳисобдан чиқарилаётган моддий воситаларни техник ҳолати тўғрисидаги хулосанинг тўғрилиги ва уларнинг ҳисобдан чиқарилгандан кейинги вазифаси (улардан фойдаланишни) тўғрилиги учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.

Далолатнома тузилади:

бир нусхада, агар у ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланса;

икки нусхада, агар у ҳарбий округ хизматида (бошқармасида), моддий-техник ва ҳарбий таъминот бошқармасида тасдиқланса;

уч нусхада - самолёт, вертолёт ва авиация двигателлари учун;

тўрт нусхада, агар у Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар Бош штаби, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизмат турларида тасдиқланса.

Далолатномалар ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқлаш тўғрисидаги илтимоснома билан қўмондонлик поғонаси бўйича уларнинг техник ҳолат тўғрисидаги далолатномалар бўйича моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қўмондонлик поғонаси бўйича моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномаларини бериш ваколатига мувофиқ мансабдор шахсларга тақдим қилинади.

Моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги илтимоснома эркин шаклда ёзилиб, унда ҳисобдан чиқаришнинг сабаблари қисқача кўрсатиб ўтилади ва моддий воситаларни ҳисобдан чиқаргандан сўнг қўллаш тўғрисидаги таклифлар берилади.

Ҳарбий қисмларнинг командирлари моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тасдиқлаш учун ҳарбий қисм таъминотда турувчи тегишли бошқарув органига юборадилар.

Уларнинг қўлланиши (ишлатилиши) паспортларда (формулярларда) ҳисобга олинадиган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномасини тақдим қилишда илтимосномадан ташқари мажбурий равишда паспорт (формуляр) ҳам илова қилиниб, бунда унинг барча бўлимлари далолатнома имзоланган кунда тўлиқ расмийлаштирилган ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Ўт ўчириш автомобиллари ва танкларни ҳисобдан чиқаришда далолатномага ёнғин хавфсизлиги инспекцияси махсус жиҳозларини техник ҳолати тўғрисидаги (ҳисобдан чиқаришнинг) тасдиқланган далолатномаси илова қилинади.

Тасдиқлангандан сўнг биринчи нусха ҳарбий қисмга қайтарилади, иккинчи нусха яроқли-яроқсизга саралаш ўтказиладиган таъмирлаш органига топширилади, учинчи нусха тегишли хизматга юборилади, тўртинчи нусха юқори турувчи таъминот органининг тегишли бошқарма, бўлим ва хизматида қолади.

Моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган мансабдор шахсларнинг қарорига кўра номахфий моддий воситалар учун алоҳида ҳолларда формуляр ўрнига ҳарбий қисм командири ва юқори турувчи бошқарув органи томонидан тасдиқланган унинг ўрнини босувчи карточка тақдим қилинади, агар уни юритиш кўзда тутилган бўлса. Формуляр ўрнини босувчи карточкадаги ахборот ҳажми ва уни тақдим қилиш тартиби айнан ўша мансабдор шахслар томонидан белгиланади.

Юқори турувчи таъминот органи бошлиғи далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафталик муддатда тегишли қўшин ва хизмат тури бошлиқлари билан келишган ҳолда уларнинг тўғри расмийлаштирилганини текшириши, ҳисобдан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлиги ҳамда моддий воситаларни қисмларга ажратиш (тугатиш) тартиби тўғрисида хулоса бериши, сўнгра ҳисобдан чиқариш далолатномаларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга тегишли мансабдор шахсга тасдиқлаш учун тақдим қилиши керак. Бунда далолатноманинг ҳар икки нусхаси (самолётлар, вертолётлар, РУУВ лари, планерлар, авиация двигателларига - уч нусхаси) ҳам имзо ва ҳарбий қисм гербли муҳри билан тасдиқланиб, сўнгра биринчи нусха ҳарбий қисмга қайтарилади, иккинчи нусха юқори турувчи таъминот органининг йиғма жилдларида сақланади, учинчи нусха эса (самолётлар, вертолётлар, РУУВ лар, планерлар, авиация двигателларига) - авиация техникасини ҳисобдан чиқаришнинг қонунийлигини назорат қилиш учун бош муҳандисга юборилади.

Моддий воситаларни ялпи ҳисобдан чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юқори турувчи таъминот органлари бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизмат турларининг мансабдор шахсларига қўшма далолатномаларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.


18. Тасдиқланган ҳисобдан чиқариш далолатномаси унда кўрсатилган моддий воситаларни ҳарбий қисм ҳисобидан чиқариш ҳамда қисмларга ажратишдан (тугатишдан) олинган агрегат, узел, асбоб, деталь, материал, металл парчалари ва бошқаларни ҳисобга олиш китоб ва карточкалари бўйича кирим қилиш далолатномасини расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳисобидан чиқарилган моддий воситаларни қисмларга ажратишдан олинган агрегат, узел, асбоб, деталь, материал, металл парчалари ва бошқаларни кирим қилиш далолатномаси икки нусхада тузилади ва таъмирлаш органининг бошлиғи томонидан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси қисмларга ажратиш (тугатиш) ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномасини тасдиқлаган юқори турувчи бошлиққа юборилади.


19. Техник ҳолат далолатномалари бўйича моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва инспектор гувоҳномаларини беришга мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари мазкур Низомнинг 1-иловасида* келтирилган.


20. Далолатномалар бўйича ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган моддий воситаларнинг бошланғич қиймати юқори турувчи орган командири (бошлиғи) томонидан тайинланадиган комиссия томонидан белгиланиб, бунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари томонидан ушбу моддий воситалар харид қилинадиган бугунги кундаги бозор нархлари асос қилиб олинади. Кўрсатиб ўтилган нархлар бўлмаган тақдирда моддий воситаларнинг бошланғич қиймати техник тавсифига кўра ўхшаш моддий воситаларни нархига қараб белгиланади.

Далолатномалар бўйича ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган учиш аппаратлари, авиация двигателлари ва уларни агрегатларининг (блокларининг) бошланғич қиймати буюм ишлаб чиқарилган санага мувофиқ ишлаб чиқарувчи завод маълумотларига асосан белгиланади.

Бино ва иншоотларнинг бошланғич қиймати уларни фойдаланишга топшириш далолатномалари (инвентаризация ведомостлари) бўйича белгиланади.


21. Таъмирлашни эгасисиз усулда амалга оширадиган бўйсунувчи таъмирлаш корхоналарида таъмирланаётган моддий воситалар таъмирлаш фонди рўйхатларидан чиқарилиши мумкин.

Барча моддий воситалар ва уларнинг асосий агрегатларини таъмирлаш фонди рўйхатларидан чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

таъмирлаш корхонаси (қисми) бошлиғи томонидан тайинланган комиссия таянч ва бошқа асосий деталларнинг таъмирлашга яроқсиз ҳолатдалиги ҳамда уларни янгилари билан алмаштиришнинг имконсизлиги сабабли ўтган белгиланган даврда (ойда, чоракда) тикланмай қолган, корхона ҳисобидаги асосий агрегатлар сонини аниқлаб, ушбу деталларни ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан мазкур Низомнинг 2-иловасида* кўрсатилган шакл бўйича агрегатларнинг муайян сонини ҳисобдан чиқариш ведомостини тузади. Шундан сўнг таъмирлаш корхонаси бошлиғи ушбу ведомостни уч нусхада уни тасдиқлаш тўғрисидаги илтимоснома билан бирга тегишли бош бошқарма (бошқарма), бўлим ёки хизматга тақдим қилади;

тасдиқланган асосий агрегатларни ҳисобдан чиқариш ведомостини олгандан сўнг таъмирлаш корхонаси бошлиғи тегишли маркадаги моддий воситаларнинг нечтаси агрегатлар ҳисобдан чиқарилгани сабабли таъмирлашдан чиқмаслигини аниқлайди (бунда ишлаб чиқаришга келиб тушган янги агрегатлар сони ҳисобга олинади) ҳамда мазкур Низомнинг 3-* ва 4-иловасида* кўрсатилган шакллар бўйича таъмирлаш фонди рўйхатларидан чиқарилиши керак бўлган моддий восита ва агрегатларнинг ведомостларини тузиб, уларни тасдиқлаш тўғрисидаги илтимоснома билан бирга уч нусхада бўйсунуви бўйича тақдим қилади;

тасдиқланган ведомостлар таъмирлаш корхонасига келиб тушгандан сўнг уларда кўрсатилган моддий воситалар уларни буюртмаларни қабул қилиш ва топширишнинг ҳисобини юритиш китобларидан чиқариш йўли билан таъмирлаш фонди рўйхатларидан чиқарилиб, моддий воситаларни таъмирлаш учун топширган ҳарбий қисмларга таъмирлаш корхонаси (таъмирловчи ҳарбий қисм) томонидан бу ҳақидаги хабарнома (мазкур Низомнинг 5-иловаси*) юборилади.

Омборхонадан олиниб, яроқсиз ҳолга келганларнинг ўрнига моддий воситаларга ўрнатилган янги эҳтиёт қисмлар, электр жиҳозлари, резинадан тайёрланган техник буюмлар, бошқа буюм ва деталлар белгиланган тартибда улар топширилган бўлинмаларнинг ҳисобидан чиқарилади.

Мулк тўпламлари, келгусида фойдаланиш заруратини йўқотгач ёки белгиланган сақлаш муддатлари тугагандан сўнг тегишли таъминот бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан ҳисобдан чиқарилиб, уларнинг таркибига кирувчи моддий воситалар номенклатура ҳисобига ўтказилади.


22. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган сарфланадиган ва фойдаланиладиган материаллар уларни омборлардан фойдаланишга ёки юк хатлари ёхуд бошқа дастлабки ҳужжатлар бўйича ишлаб чиқаришга берилишига қараб тўғридан-тўғри харажатга чиқаришни тайинлаш ва меъёрлари доирасида ҳисобдан чиқарилади.

Қўмондонлик режаси бўйича ўтказилаётган ўқув, тажриба ва синов ишлари жараёнида, қутқарув ишларини ўтказиш, авария ва табиий офат оқибатларини бартараф қилишда қўшинларнинг жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги учун қўлланилаётган сарфланадиган ва фойдаланиладиган материалларни ҳисобдан чиқариш тартиби белгиланмаган ҳолатларда уларни ҳисобдан чиқариш ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланган далолатнома бўйича амалга оширилади.


23. Ўт очиш машқларида сарфланган барча турдаги ракеталар ҳамда ракеталар негизида яратилган сунъий нишонларни ҳисобдан чиқариш ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланган учиришлар тўғрисидаги далолатномалар асосида амалга оширилади. Ўт очиш машқларини полигонларда ўтказишда далолатномалар полигон бошлиғи (унинг ўринбосари, бош муҳандис) томонидан имзоланади.

Учиришлар тўғрисидаги далолатномалар икки нусхада тузилиб, улардан биттаси қўмондонлик поғонаси бўйича юқори турувчи органга белгиланган тартибда тақдим қилинади.

Учиришлар тўғрисидаги далолатноманинг шакли тегишли бошқарув органи томонидан белгиланади.


24. Тиббий ва ветеринария хизматларининг доривор ва боғлаш воситалари, бактериал, биологик, дезинфекцияловчи ва бошқа препарат, реактив ва кимёвий воситалари уларнинг нархидан қатъий назар рецептлар ва уларга бўлган талаб бўйича тўғридан-тўғри харажат билан ҳисобдан чиқарилади.

Заҳарли ва наркотик дори воситаларни ҳисобдан чиқариш ўта заҳарли, заҳарли ва наркотик дори воситалари билан муомала қилиш бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ЙЎҚОТИЛГАН МОДДИЙ ВОСИТАЛАР ВА ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИНИ ИНСПЕКТОР ГУВОҲНОМАЛАРИ

БЎЙИЧА ҲИСОБДА ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


25. Мўлжалланиши, келиб тушиш манбалари ва харид қилиш усулларидан қатъий назар камомадлар (табиий камайиш меъёрлари доирасида ҳосил бўлган камомадлар бундан мустасно), режасиз сарф, ўғрилик, ноқонуний ёки меъёрдан ортиқ сарфлаш (ҳисобдан чиқариш), нобуд бўлиш, йўқ қилиш, пул таъминоти ҳамда иш ҳақини ортиқча ва белгиланмаган тарзда тўлаш, бузилиш ва табиий офатлар натижасида йўқотилган, шунингдек зарарланган ва муддатидан аввал ишдан чиққан ёки эскирган моддий воситалар ва пул маблағлари ҳарбий қисм командирининг буйруғига асосан ҳисобга олиш китобларидан (карточкаларидан) ўчирилади ҳамда хизматда моддий воситалар йўқолишининг ҳисобини юритиш китоби ва камомадлар ҳисобини юритиш китобига ёзиб қўйилади. Ҳисобдан чиқариш учун олинган инспектор гувоҳномаси йўқотилган моддий воситаларни хизматда моддий воситалар йўқолишининг ҳисобини юритиш китобидан, етказилган зарарни эса камомадлар ҳисобини юритиш китобидан чиқариш учун асос ҳисобланади, етказилган зарар айбдор шахслар ҳисобидан тўлиқ қопланган ҳолатлар бундан мустасно. Етказилган зарар миқдори моддий воситалар йўқолган вақтда ушбу воситалар учун белгиланган меъёрлар бўйича уларнинг эскирганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Моддий воситалар қолдиқ қийматини белгилаш ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан мазкур воситалар бўйича мутахассис ҳисобланувчи мансабдор шахслар орасидан тайинланувчи комиссия томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига, шунингдек молия органи мансабдор шахси ҳамда ҳарбий қисм командирининг билдириш хати билан давлат техник назорат бўлимининг мутахассиси жалб қилинади.

Моддий воситаларнинг турлари бўйича қолдиқ қийматни белгилаш методикаси вазирлик ва идора раҳбарининг буйруғи билан амалга киритилади. Эскириш коэффициенти ва баҳолаш услубиятида қўлланилувчи бошқа ҳисоб-китоб параметрлари таъминот турлари бўйича таъминловчи бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчи, ишчи ва хизматчиларининг айби билан моддий воситалар ва пул маблағларини йўқотиш орқали давлатга етказилган зарар айбдор шахслар ҳисобидан қопланади. Айбдор шахслар ҳисобидан қопланиши имконсиз бўлган зарар миқдори мазкур Низомга мувофиқ инспектор гувоҳномасига асосан ҳисобдан чиқарилади.

Инспектор гувоҳномасини бериш, фақатгина йўқотиш шароитлари юзасидан хизмат суриштируви ўтказилиб, етказилган зарарнинг юзага келиш сабаблари, унинг миқдори белгиланиб, айбдор шахслар мавжуд бўлган тақдирда улар қонун билан кўзда тутилган жавобгарликка тортилгандан сўнг бўйсунув бўйича тўғридан-тўғри бошлиқлар томонидан амалга оширилади.

Командирларга (бошлиқларга) инспектор гувоҳномасини бериш тақиқланади, агарда зарар уларнинг ноқонуний фармойишлари натижасида етказилган бўлса. Бундай ҳолатларда инспектор гувоҳномалари юқори турувчи командирлар (бошлиқлар) томонидан берилади.


26. Инспектор гувоҳномалари қуйидаги ҳолатларда берилади:

а) моддий воситалар ва пул маблағлари табиий офатлар ёки ҳарбий ҳаракатлар натижасида йўқотилган бўлса;

б) моддий воситалар ва пул маблағлари ёнғин, ҳалокат ёки авария натижасида йўқотилган бўлиб, мансабдор ва бошқа шахсларни моддий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмаса;

в) моддий воситалар ва пул маблағлари уларни душман қўлига тушишининг олдини олиш ёки юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида қўмондонлик фармойиши бўйича йўқ қилинган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган (муддати тугатилган) бўлса;

г) агар моддий воситалар ва пул маблағларининг йўқотиш орқали етказилган зарар миқдори суд органлари томонидан айбдордан ундириш белгиланган пул суммасидан ёки қонунга кўра маъмурий тартибда айбдорга солиш мумкин бўлган жарима пули суммасидан катта бўлса;

д) моддий воситаларни йўқотиш орқали зарар етказилишига тажриба ёки ўқувлар мобайнида йўл қўйилган ҳамда етказилган зарар миқдорини айбдор шахслар ҳисобига ёзиб қўйиш учун асослар йўқ бўлса;

е) давлатга зарар етказилишида кимнингдир айби бўлмаса (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

ж) қачонки суд тўғри расмийлаштирилган ва тегишли жавобгарга ўз вақтида тақдим қилинган даъво аризасини кўриб чиқишни рад этган, даъвогар рад жавобидан қониқмаган тақдирда эса унинг аризаси юқори турувчи орган томонидан кўриб чиқилган ҳамда даъвони рад этиш тўғрисидаги суд қарори тасдиқлангандан сўнг;

з) моддий воситалар ва пул маблағлари ўғирланганлиги йўқотилган ёки йўқ қилинган, айбланувчи сифатида жавобгарликка тортилиши керак бўлган айбдор шахслар эса аниқланмаган ёхуд тергов ва суддан яширинган ёки бошқа сабабларга кўра уларнинг яшаш жойи номаълум бўлса. Бундай ҳолатларда инспектор гувоҳномаларини бериш дастлабки терговни вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарилгач ёки суд ишни кўриб чиқишни вақтинча тўхтатишни белгилагандан сўнг амалга оширилади. Айбдор шахслар аниқланиб, қидирувга берилиб, жиноий жавобгарликка тортилгандан сўнг уларга қарши фуқаролик даъвоси қўзғатилади;

и) зарарни ундиришнинг мутлақо имконсизлиги аниқлангач. Даъво муддати тугагандан сўнг ундириш имконсиз деб топилади, агар суд ўтиб кетган муддат тикланишини рад этса (бундай ҳолатда даъво аризасини ўз вақтида бермаслик бўйича айбдорни аниқлаш учун хизмат суриштируви тайинланади ҳамда давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги Низомга ёки Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ қарор қабул қилинади);

к) суд томонидан қарздорнинг қарзини тўлашга қодир эмаслиги ҳамда қарздорнинг вафот этгани муносабати билан қарзни ундиришни қайтадан бошлашнинг имконсизлиги аниқланганда, агар ундан сўнг қонунга кўра қарзни ундириш татбиқ қилиниши мумкин бўлган мулк қолмаган бўлса;

л) муддатли ҳарбий хизматчи томонидан хизмат мажбуриятларини бепарволик билан бажариши оқибатида етказилган зарар миқдори зарар аниқланган вақтда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кўп бўлмасдан, уни бўшатгандан сўнг ундириш имконсиз бўлса.


27. Моддий воситаларни бир вақтнинг ўзида йўқотилиши (ёнғин, ҳалокат, авария, камомад ва ҳоказолар) оқибатида етказилган зарарни бўлиб-бўлиб (қисмлаб) ҳисобдан чиқариш учун бир нечта мансабдор шахслар томонидан ёки битта мансабдор шахс томонидан, бироқ моддий воситаларнинг турлари бўйича алоҳида қабул қилинган бир нечта қарорларга асосан инспектор гувоҳномаларини бериш тақиқланади. Йўқотилган моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш учун илтимоснома барча ҳолатларда йўқотилган мулк моддий-техник таъминотнинг турли хизматларига тегишли эканлигидан қатъий назар етказилган зарарнинг бутун суммасига тақдим қилинади.


28. Қуйидаги ҳолатларда инспектор гувоҳномаларини берилмайди:

генераллар, офицерлар ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг муддатидан аввал эскирган ёки йўқотилган шахсий фойдаланиш ҳарбий ашёларини ҳисобдан чиқариш учун;

турли сабабларга кўра йўқ қилинган (қисмларга ажратилган) бино ва иншоотларни ҳисобдан чиқариш учун. Бино ва иншоотларни ҳисобдан чиқариш мазкур Низомнинг II бўлимида баён қилинган тартибда амалга оширилади.


29. Йўқотилган моддий воситалар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномаларини бериш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 1-иловасида* кўрсатилган мансабдор шахсларга берилган бўлиб, бунда уларнинг ваколати маълум чекланган пул суммалари миқдорида белгиланади.

Энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 баробаридан катта пул суммалари учун инспектор гувоҳномаларини бериш фақатгина Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, кўзда тутилган ҳолатларда эса Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг қарори бўйича амалга оширилади.


30. Ҳарбий ҳаракатлар мобайнида ва қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида йўқотилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномалари мансабдор шахсларнинг илтимосномалари асосида берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади: моддий воситаларнинг йўқотилганлиги акс эттирилган жанговар ҳисобот-ахборот ҳужжатининг нусхаси, мазкур масала бўйича ҳарбий қисм командирининг буйруғидан кўчирма, моддий воситалар йўқолишининг ҳисобини юритиш китобларидан кўчирмалар, ҳисобдан чиқариш далолатномаси (техник ҳолат далолатномаси), паспорт ёки формуляр (самолётлар, вертолётлар, РУУВ лари ва авиация двигателларининг формулярлари бундан мустасно). Ишнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда илтимосномага мазкур Низомнинг 32-бандида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин. Илтимоснома бундай ҳолатларда ўтган суткаларда (жанг якунлари бўйича) йўқотилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун расмийлаштирилади.

Мазкур Низом 26-бандининг "а", "б", "в" ва "д" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда йўқотилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномаларини бериш ҳуқуқи моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун техник ҳолат далолатномаларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларга берилган.


31. Мазкур Низом 26-бандининг "а", "б", "в" ва "д" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда йўқотилган моддий воситаларнинг қиймати ҳисобдан чиқариш кунида амалда бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари томонидан улар бўйича ҳақ тўланган нархлар асосида белгиланади. Кўрсатиб ўтилган нархлар мавжуд бўлмаган тақдирда уларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири ва Миллий хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи билан тайинланадиган юқори турувчи таъминот органи комиссияси томонидан техник тавсифи бўйича ўхшаш бўлган моддий воситаларнинг қийматига нисбатан белгиланади.

Моддий воситаларнинг эскириш меъёрларини ҳисоблаш тартиби уларнинг тасарруфида бўлган моддий воситалар турлари бўйича юқори турувчи таъминот органларининг тегишли мансабдор шахслари (мутахассислари) томонидан белгиланади.


32. Йўқотилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш учун инспектор гувоҳномалари ҳарбий қисм командирлари томонидан берилиб, бундан аввал ўтказилган хизмат суриштируви, тафтиш, текширув, тергов, дастлабки тергов ёки суд ишининг натижаларига кўра етказилган зарар қийматини қисман ёки тўлиқ давлат ҳисобига ўтказиш зарурати белгиланиб, бу тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Моддий воситаларни кичик миқдорда йўқотилиш ҳолатлари бўйича, қачонки муддатли ҳарбий хизматчи томонидан хизмат мажбуриятларини бепарволик билан бажариши оқибатида етказилган зарар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кўп бўлмасдан, уни бўшатгандан сўнг ундириш имконсиз бўлса, хизмат суриштируви ўтказилмаслиги мумкин, агар мавжуд ҳужжатлар асосида кичик миқдордаги йўқотишларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин бўлса ҳамда хизмат суриштирувини ўтказиш зарурати бўлмаса.


33. Йўқотилган моддий воситалар ва пул маблағларини давлат ҳисобига ўтказиб ҳисобдан чиқаришга юқори турувчи мансабдор шахслардан инспектор гувоҳномаларини олиш учун ҳарбий қисм командирлари ҳисобдан чиқаришнинг зарурлигини асословчи ҳужжатлар илова қилинган илтимосномаларни қўмондонлик поғонаси бўйича тақдим қиладилар.


34. Инспектор гувоҳномаларини олиш учун илтимосномаларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

хизмат суриштируви (тафтиш, текширув, тергов) материаллари ва уларнинг натижалари тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

камомадлар ҳисобини юритиш китобидан кўчирма;

юқумли касалликлар тарқалганда ёки уларни душман қўлига тушишининг олдини олиш мақсадида моддий воситаларни йўқ қилишга, шунингдек уларни табиий офат, ҳалокат ва авария натижасида йўқотилганлиги тўғрисида чиқарилган буйруқ ва фармойишларнинг нусхалари;

ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланган ҳисобдан чиқариш далолатномаси ёки ҳисобдан чиқарилаётган моддий воситаларнинг техник ҳолати далолатномаси, уларни келгусида фойдаланиш тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда;

расмийлаштирилган паспорт (формуляр) (самолётлар, вертолётлар, РУУВ лари ва авиация двигателларининг формулярлари бундан мустасно);

тегишли мутахассисларнинг моддий воситаларни фойдаланишга яроқсизлигини тасдиқловчи хулосалари (таҳлиллари);

ҳарбий қисм мансабдор шахслари томонидан имзоланган ҳисобдан чиқарилувчи моддий воситалар қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби.

Бундан ташқари, ишнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда илтимосномага яна қуйидагилар илова қилиниши мумкин:

тафтиш ёки текширув далолатномасидан тасдиқланган кўчирмалар;

мазкур иш бўйича суд органининг ҳал қилув қарори (ҳукми) ёки тергов органининг қароридан нусхалар;

зарарнинг айбдор шахслар ҳисобидан қисман қопланиши тўғрисидаги маълумотнома.

Уй-жойдан фойдаланиш органи, моддий-техник таъминот ва ҳарбий таъминот бошқармаларининг моддий воситаларини ҳисобдан чиқаришга инспектор гувоҳномаларини олиш учун тақдим қиладиган илтимосномаларга юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари уй-жойдан фойдаланиш органлари ёки муҳандислик хизматларининг хулосалари, қаттиқ ёқилғини ҳисобдан чиқариш учун эса ёқилғи бўлимлари бошлиқларининг хулосалари илова қилинади. Ёнғин йўқ қилган моддий воситаларни ҳисобдан чиқаришда ёнғинга қарши муҳофаза бўлимининг (хизматининг) (туман ёнғинга қарши муҳофаза инспекциясининг) вакили томонидан тузилган ёнғинни юзага келтирган шароит ва сабабларни суриштирув далолатномаси, шунингдек мазкур иш бўйича тергов ёки суд органининг қарори илова қилинади.


35. Инспектор гувоҳномасини олиш учун тақдим қиладиган илтимоснома илова қилинаётган ҳужжатлар билан бирга хизмат суриштируви якунлангач ёки суд (тергов) органининг қарори ҳарбий қисмга келиб тушгандан сўнг 10 кунлик муддатдан кечиктирмай юқори турувчи мансабдор шахсга юборилади.

Инспектор гувоҳномасини бериш учун тақдим қилиниб тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланмаган илтимосномалар кўриб чиқилмайди.


36. Юқори турувчи мансабдор шахслар тақдим қилинган илтимосномалар келиб тушган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида уларни кўриб чиқадилар, улар бўйича қарор қабул қиладилар ҳамда инспектор гувоҳномаларини берадилар. Зарурий ҳолатларда улар шу муддатнинг ичида қўшимча суриштирув ўтказиш ёки тақдим қилинган материалларни жойда текширишни тайинлаши мумкин.


37. Инспектор гувоҳномаларини имзолаш фақатгина мазкур Низомга мувофиқ уларни бериш ҳуқуқига эга мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади. Имзолашни бошқа шахсга топширилишига йўл қўйилмайди. Командири (қўмондони) ёки бошлиғи инспектор гувоҳномасини имзолаган ҳарбий қисм, қўшилма, бирлашма, ҳарбий округ ёки муассаса, корхона ва ташкилотнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Тегишли юқори турувчи мансабдор шахс томонидан қабул қилинган инспектор гувоҳномаларини бериш тўғрисидаги қарорга биноан инспектор гувоҳномалари тегишли юқори турувчи органининг бошлиғи томонидан расмийлаштирилади, имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади ва берилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тартибни бузган ҳолда берилган инспектор гувоҳномалари ҳақиқий ҳисобланмайди.


38. Инспектор гувоҳномалари белгиланган шакл бўйича (6-илова*) уч нусхада берилади:

биринчи нусха йўқотиш ҳолати содир этилган ҳарбий қисмга берилади;

иккинчи нусха тегишли моддий-техник таъминот органига юборилади;

учинчи нусха инспектор гувоҳномасини беришга асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар билан бирга командири (қўмондони) ёки бошлиғи инспектор гувоҳномасини берган қўшилма, бирлашма, ҳарбий округ, бошқарма, бўлим, хизмат тури ёки муассасанинг йиғма жилдларида сақланади.

Инспектор гувоҳномасининг ҳар бир нусхасига имзо қўйилади ва гербли муҳр босилади.

Инспектор гувоҳномалари уларни инспектор гувоҳномаларининг берилишини рўйхатга олиш журналида (7-илова*) рўйхатга олиш тартибида рақамланади.


39. Ҳарбий қисм командири томонидан берилаётган инспектор гувоҳномалари учун инспектор гувоҳномаларининг берилишини рўйхатга олиш журнали ҳарбий қисм молия органининг бошлиғи томонидан, юқори турувчи мансабдор шахслар томонидан берилаётган инспектор гувоҳномалари учун эса: моддий воситаларни ҳисобдан чиқаришга - тегишли хизмат турлари (моддий воситаларнинг турлари бўйича) томонидан, пул маблағларини ҳисобдан чиқаришга - молия органлари, инспектор гувоҳномаларини бериш тўғрисида қарор қабул қилган бевосита бўйсунувчи мансабдор шахслар томонидан юритилади.


40. Инспектор гувоҳномасини олгандан сўнг қуйидагиларни ҳисобдан чиқаради:

моддий воситалар йўқолишининг ҳисобини юритиш китоби бўйича моддий воситаларни инспектор гувоҳномасида кўрсатилган миқдорини;

камомадлар ҳисобини юритиш китоби бўйича давлат ҳисобига ўтказиш рухсат этилган зарар қийматини.

Айбдор шахслар ҳисобидан қопланиши керак бўлган зарар қиймати хизмат суриштируви, тафтиш, текширув, тергов, дастлабки тергов ёки суд иши материаллари бўйича айбдор шахсларни моддий жавобгарликка тортиш тўғрисида қабул қилинган қарор муносабати билан чиқарилган ҳарбий қисм командири ва юқори турувчи бошлиқнинг буйруғига асосан камомадлар ҳисобини юритиш китоби бўйича ҳисобдан чиқарилади ҳамда молия органидаги ундирилган жарима пуллари ҳисобини юритиш китобига ёзиб қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тегишли бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизмат турлари инспектор гувоҳномасига асосан йўқотилган моддий воситаларни йўқотиш содир этилган ҳарбий қисмнинг ҳисобни юритиш китоб ва карточкалари ҳамда шахсий ҳисоб рақами бўйича харажат сифатида ҳисобдан чиқарадилар. Уларни ишлаб чиқариш сифатининг пастлиги ёки конструктив камчиликлари сабабли кафолатда бўлган, яроқсиз ҳолатга келган (муддати тугаган) моддий воситаларни ҳисобдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига етказилган зарар етказиб берувчи корхонадан белгиланган тартибда ундирилгандан сўнг амалга оширилади.

Агар ундирилган жарима пуллари ҳисобини юритиш китобига киритилган зарар миқдорини ундиришнинг имконсизлиги оқибатида тўлиқ қоплаш мумкин бўлмаса, қолган қарздорлик мазкур Низомга мувофиқ қўшимча талаб қилиб олинган инспектор гувоҳномаси бўйича ҳисобдан чиқарилади.


41. Ўз вақтида суриштирув ўтказиш, моддий воситалар ва пул маблағлари йўқолишида айбдор шахсларни аниқлаш ҳамда давлатга етказилган зарарни қоплаш учун пул суммаларини ундириш бўйича зарур чораларни кўрмаган командирлар (бошлиқлар) Қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


42. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



*) 1 - 7-иловалар рус тидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 256-модда.



































































Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск