ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Туризм ва спорт вазирининг 25.10.2021 й. 145-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.11.2021 й. 2921-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.11.2021 й.

N 2921-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

25.10.2021 й.

N 145-мҳ


БУЙРУҒИ



"Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.А. Абдухакимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 14, 20 ва 28-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 21-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 30-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари" деган сўзлар алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 ноябрь























































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск