ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2021 й. 682-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2021 й.

N 682




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни

тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш

бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги

ПҚ-5076-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ:

Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтига юридик шахс мақоми берилганлиги, унинг фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги;

ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари тугатилиб, уларнинг штат бирликлари ва моддий-техника базаси Малака ошириш институтига ўтказилганлиги;

Малака ошириш институти тугатилаётган ўқув марказининг Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳ. Бойқаро кўчаси, 27 А-уй манзилидаги биносига жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 ноябрдаги

682-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомда:


1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 декабрдаги 1052-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Малака ошириш институти ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти учун сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш, сафдор ва офицерлар таркибидаги лавозимларга биринчи марта тайинланган ходимларни бошланғич касбий тайёрлаш, шунингдек, "Ўқув-карьера жараёни" тизими асосида ходимларни узлуксиз қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган таълим муассасаси ҳисобланади".


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳ. Бойқаро кўчаси, 27 А-уй манзилидаги бино ва иншоотлар корпусларига жойлаштирсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 ноябрь








































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск