ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.11.2021 й. ПФ-14-сон "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.11.2021 й.

N ПФ-14



ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишдаги роли ва масъулиятини ошириш, маҳсулот етиштирувчи ва уни қайта ишловчиларнинг манфаатдорлигини таъминлашга доир бозор тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида:

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) пахта-тўқимачилик кластери фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ташкил этилади;

б) пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хомашёсининг камида 50 фоизини ўзида қайта ишлаш қуввати (энг камида ип-калава) мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади;

в) пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича қарорга асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича талабгор ўртасида уч томонлама битим ўттиз йил муддатга тузилади. Бунда талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда уч томонлама битим йигирма беш йилгача бўлган муддатга тузилади;

г) бир ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят) барча пахта-тўқимачилик кластерларига фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритишига ва фермер хўжаликларига ушбу кластерлар билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузишга рухсат берилади;

д) уч томонлама битимни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда фақатгина суд тартибида амалга оширилади:

томонларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси қарши бўлган тақдирда;

томонларнинг битимда кўзда тутилган мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаслиги (бундан форс-мажор ҳолатлар ва (ёки) ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вужудга келадиган ҳолатлар мустасно);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг учдан икки қисми пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ўзаро тузилган шартнома муносабатлари уч йил давомида тўлиқ бажарилмай келинганлигини асословчи ёзма мурожаатларининг мавжудлиги;

е) 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштирувчи хўжалик субъектлари ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ер участкасини қайта ижарага беришда ушбу туманда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластери бошқа тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

икки ой муддатда республикада фаолият юритаётган барча пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш бўйича инвестиция киритиш, иш ўринлари яратиш ва бошқа шартларни ўз ичига олган тўрт томонлама битимни тузиш чораларини кўрсин;

2022 йилдан бошлаб уч томонлама битимда ҳар йили пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган битим, шу жумладан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини, улар фаолиятининг самарадорлик ва молиявий аудитини амалга оширишни назарда тутсин. Бунда, йиллик пахта хомашёси ҳажми 30 минг тоннадан юқори бўлган пахта-тўқимачилик кластерларида халқаро аудиторлик ташкилотлари жалб қилинади.

5. Давлат солиқ қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда жорий йил якунига қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёсини етиштириш ва сотиш бўйича шартномалар қатъий равишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтган фермер хўжаликлари билан тузилиши ҳамда ушбу шартномаларни солиқ органларининг электрон шартномалар ахборот порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этсин.


6. Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ўзпахтасаноат" АЖни тугатиш Лойиҳа офиси билан биргаликда бир ой муддатда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларни сотиш бўйича тузилган амалдаги шартномаларнинг мазкур Фармоннинг 2-иловасининг 2-бандига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

Бош прокуратура давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятига ноқонуний аралашув, турли бюрократик тўсиқлар яратиш каби аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан зудлик билан қонунчиликда белгиланган чораларни кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 ноябрдаги

ПФ-14-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5989-сон Фармони 8-бандининг "б" кичик банди "пахта ип-калаваси ва трикотаж матони" сўзларидан кейин "(бўялган трикотаж матодан ташқари)" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги "Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4341-сон қарори 1-бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мажмуалар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларни "Ўзпахтасаноат" АЖни тугатиш Лойиҳа офиси томонидан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига аъзо бўлган корхоналарга ёки тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бошқа тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, 2 фоиздан ортиқ бўлмаган ставка лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.";


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, мажмуалар қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали лойиҳаларнинг асосий кўрсаткичларини таъминлаш шарти билан ҳамда мазкур қарорда белгиланган шартларда тақдим этилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 ноябрь













































Время: 0.1833
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск