ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /Молия вазирлигининг 121-сон, Марказий банк Бошқарувининг 111-В-5-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция қилиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 11.11.2004 й. Қарори (АВ томонидан 18.11.2004 й. 653-5-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.11.2004 й.
N 653-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.11.2004 й. N 121 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 11.11.2004 й. N 111-В-5 |
ҚАРОРИ
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла
ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс бериш
ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратиладиган маблағларни
қайтариш учун дон маҳсулотлари корхоналарининг ғалла,
ун ва гуруч-шолини сотишдан тушаётган маблағларини
аккумуляция қилиш тартибига ўзгартириш
киритиш тўғрисида
(2004 йил 28 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" АК томонидан 2004 йил 2 октябрда МА-05-05-8/670-сон ва 3-4/170-сон билан тасдиқланган Ғалла, ғаллани дастлабки қайта ишлашдан олинадиган қўшимча маҳсулот ва ғалла чиқиндиларининг эркин нархини келишув 19-сонли Баённомасига асосан, ғалла ва уннинг янги улгуржи харид нархлари белгиланганлиги муносабати билан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 1999 йил 8 февралдаги 10-01-сонли ва 111-В-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва гуруч-шолига Жамғарма томонидан аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш учун ажратилган маблағларни қайтариш учун дон маҳсулотлари корхоналарининг ғалла, ун ва гуруч-шолини сотишдан тушаётган маблағларини аккумуляция қилиш тартибига"га (1999 йил 27 февраль, рўйхат рақами 653) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири
|
С. Раҳимов |
Марказий банк Бошқаруви раиси |
Ф. Муллажонов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 482-модда.