ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.11.2021 й. 685-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 ноябрдаги

685-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивалини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивали (кейинги ўринларда - Фестиваль)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида ўтказилади.

Бунда унинг аниқ муддати Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) томонидан Фестиваль бошланишидан 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


3. Фестиваль Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази (кейинги ўринларда - ташкилотчилар) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


4. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш Ташкилий қўмита томонидан мувофиқлаштирилади.



2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Фестивалнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўзбек мусиқа ижрочилиги маданиятини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодини тарғиб этиш;

ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш;

ёшлар орасида мақом санъатига бўлган қизиқишни ошириш;

"Шашмақом" санъатининг тарихий анъналарини асраш ва тарғиб этиш, кенг оммалаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш;

ўзбек миллий мақом санъатининг нуфузини янада ошириш ҳамда дунё саҳналарига олиб чиқиш ва тарғиб этиш;

ёшларнинг ўзбек миллий мақом санъатига қизиқишини ошириш, ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни янги босқичга кўтариш, унинг "Олтин фонди"ни яратиш ва бойитиш, халқаро нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилиш;

қадим Бухоронинг туризм йўналишидаги салоҳиятини намойиш этиш, хизматлар кўламини кенгайтириш, сайёҳлар оқимини ошириш;

ўзбек халқининг маданиятини, хусусан, бетакрор мақом санъатини, шу жумладан, Фестиваль доирасида ҳунармандчилик кўргазмалари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадриятлар ва анъаналарни кенг тарғиб этиш;

"Шашмақом" санъати билан халқимизнинг бой тафаккури ва эзгу интилишлари натижасида бунёд этилган ва этилаётган маънавий меросимизни асраб-авайлаш;

ўзига хос мактабларини яратган мақом санъати устозлари тажрибасини оммалаштириш, "Устоз-шогирд" анъаналарини қўллаб-қувватлаш ва кенг ёйиш;

"Шашмақом" асарлари орқали миллатлараро дўстлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини илгари суриш ва тараннум этиш.



3-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Фестиваль ижро дастури асосида мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.


7. Ташкилотчилар томонидан Фестивалнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати (кейинги ўринларда - дастур ва асарлар рўйхати) тасдиқланади ҳамда Фестивални ўтказишнинг аниқ муддати билан бирга Фестиваль бошланишидан уч ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги дастур ва асарлар рўйхатини улар тасдиқлангандан кейин беш кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига етказади.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси дастур ва асарлар рўйхатини улар олингандан кейин уч кун муддатда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказади.


10. Ҳар бир иштирокчи қуйидагиларни Фестиваль ўтказилишидан 30 кун олдин Ташкилий қўмитага тақдим этади:

иштирокчининг маълумотномаси;

ижро дастури ва матни;

аудио ва видео диск.


11. Фестивалда:

30 ёшгача бўлган якка ижрочилар ҳамда ижодий жамоалар (хонанда ва созандалар сони 15 нафардан ошмаган ҳолда) чиқишлари намойиш этилади;

ижро асарлари чиройли ва мазмунли чиқиши учун рақслардан ҳам фойдаланиш (бунда рақслар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланмайди) мумкин;

барча ижро этиладиган асарлар ёддан ижро этилади;

жамоаларнинг ижролари фақат мақом асарларидан иборат бўлиши (ўзбек халқ қўшиқлари ижросига йўл қўйилмайди) шарт.


12. Фестивалнинг дастури қуйидагича белгиланади:

а) биринчи шарт: "Мушкилот" (чолғу йўналиши).

чолғучилар ансамбли тасниф, тарже, гардун, самойи дугоҳ, хафиф, нағмаи ораз, пешрави дугоҳ, мухаммас ва сақиллардан иборат асарларни ижро этиши шарт;

б) иккинчи шарт: "Наср" (ашула йўналиши).

ҳар бир жамоа томонидан биттадан мақомнинг "Наср" (ашула қисми) йўналишларидан сарахборлар ва унинг тароналари, талқин ва тароналари (уззол, ушшоқ, баёт, чоргоҳ ва сегоҳ), насрлар: насруллойи тароналари, насри уззол, насри ушшоқ, наврўзи сабо ва талқинчаси, орази наво ва таронаси, ҳусайний наво, насри баёт ва таронаси, орази дугоҳ, наврўзи хоро тароналари билан, наврўзи ажам тароналари, мухайяри ироқ, чамбари ироқ, уфари ироқ, муғулчалар, савтлар, мустаҳзоди наво, ироқи Бухоро, сарахбор ва уфари оромижон, роқ ва ҳоказо мақом ашулаларидан иборат асарларни ижро этиш шарт.


13. Фестиваль иштирокчилари "Шашмақом" ижро йўлларидан 2 та асарни ижро этади. Бунда ижро вақти 15 дақиқадан ошмаслиги керак.


14. Фестиваль доирасида "Шашмақомнинг бугуни ёшлар нигоҳида ва келажак истиқболлари" мавзуида илмий-амалий семинар, мақом устозлари иштирокида "маҳорат дарслари" ташкил этилади.


15. Илмий-амалий семинар иштирокчилари маърузасининг тўла матни 3-4 бетдан ва тезислар 300 сўздан кам бўлмаслиги ҳамда ижро дастури 15 дақиқадан ошмаслиги лозим.


16. Илмий-амалий семинарда иштирок этувчиларнинг рўйхати семинарни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан аниқланиб, анжуман ўтказилишидан 10 кун олдин иштирокчиларга маълум қилинади.


17. Илмий-амалий семинарнинг ишчи тиллари этиб ўзбек, инглиз ва рус тиллари белгиланади.



4-БОБ. ФЕСТИВАЛЬ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ


18. Ташкилий қўмита томонидан 9-11 нафар етакчи мутахассислардан иборат Ҳакамлар ҳайъати таркиби ва Ҳайъат регламенти тасдиқланади.


19. Фестиваль доирасидаги танлов бир босқичдан иборат бўлади.


20. Танлов иштирокчиларининг ижро маҳорати Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 10 баллик тизим бўйича баҳоланади ва ғолиблар аниқланади.


21. Иштирокчиларни баҳолашда Ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

асар жанри;

ижро маҳорати;

саҳна маданияти;

саҳна либоси;

асарнинг бадиий савияси.


22. Иштирокчиларни баҳолашда Ҳакамлар ҳайъати мустақил ҳисобланади.


23. Танловнинг якуний натижалари Ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.


24. Фестиваль ғолиблари Ташкилий қўмитанинг 1, 2 ва 3-даражали дипломлари, қимматбаҳо совғалар, шунингдек, ҳомийлар ва тегишли ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.


25. Фестиваль ғолиблари республика миқёсида ўтказиладиган тадбирларда ҳамда халқаро фестивалларда, оммавий ахборот воситаларида ўз дастурлари билан қатнашишлари учун тавсия этилади.



5-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


26. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг Бухоро вилоятига келиб-кетиши, меҳмонхона ва овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Фестиваль сметаси доирасида қопланади.


27. Фестиваль иштирокчиларининг уни ўтказиш белгиланган ҳудудга келиб-кетиши, меҳмонхона ва овқатланиши билан боғлиқ харажатлар уларни Фестивалда иштирок этишга юборган ташкилот томонидан ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


28. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан тенг улушларда ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.



6-БОБ. ТАШКИЛОТЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


29. Ташкилотчилар:

Фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш;

Фестивални ўтказиш давомида ва унинг якуни бўйича тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

Фестивалга жаҳондаги етакчи продюсер ва менежерларни таклиф этиш ҳуқуқига эгадир.






Низомга

ИЛОВА



Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика

фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириладиган ишлар


Бажариш муддати



1-босқич

Ташкилий қўмита



Ташкилотчилар


Танлов ўтказиладиган аниқ муддатни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади

Фестивалнинг ижро дастури ва унда ижро этиладиган асарлар рўйхатини (кейинги ўринларда - рўйхат) тасдиқлайди


Фестиваль бошланишидан уч ой олдин









2-босқич

Маданият вазирлиги


Рўйхатни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига етказади


Фестивалнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг беш кун муддатда









3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси


Рўйхатни ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказади


Фестивалнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати олингандан кейин уч кун муддатда









4-босқич

Фестиваль иштирокчилари


Фестивалда қатнашиш учун зарур ҳужжатларни Ташкилий қўмитага тақдим қилади


Фестиваль бошланишидан 30 кун олдин









5-босқич

Ташкилотчилар, Ташкилий қўмита


Фестивални ўтказади


Фестиваль ўтказиладиган йилнинг май ойида









6-босқич

Ташкилотчилар, Ташкилий қўмита


Фестиваль ғолибларини тақдирлайди


Фестиваль якуни бўйича



        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 ноябрь












































Время: 0.0027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск