ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2021 й. 684-сон "Транспорт воситаларини ижарага бериш фаолияти кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2021 й.

N 684



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ИЖАРАГА БЕРИШ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 декабрдаги 812-сон қарорига мувофиқ транспорт воситаларини ижарага беришни кенгайтириш ва янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда махсус таниқлик белгисини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирииинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 ноябрдаги

684-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи рус тилидаги матнидаги 77-бўлими 77.1-гуруҳи қуйидаги мазмундаги 77.13-класс билан тўлдирилсин:

Раздел

Группа

Класс

Подкласс

Наименование

Среднегодовая

численность работников


микро

фирмы


малые

предприятия




77.13

77.13.0

Краткосрочная аренда легковых автомобилей и мототранспортных средств со сроком до 30 дней


1-20

21-50

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1015-сон қарори билан тасдиқланган Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси "жисмоний" сўзидан кейин "ёки юридик" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошиси "паспорт" сўзидан кейин "ёки идентификация ID-картаси" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) қуйидаги таҳрирдаги 4-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Ижарага берувчи, зарурат булганда, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олади.";


г) 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"гаров депозити миқдори (ижарага берувчи ва ижарачининг келишувига кўра)";

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ижарага берувчи унга шахсий мулк сифатида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган, техник соз, видеорегистраторлар ва GPS навигаторлар билан жиҳозланган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтган ҳамда Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ махсус таниқлик белгига эга бўлган транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага беради.";


е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний шахсда алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик белгилари аниқ кўриниб турганда, у билан шартнома тузишни рад этиш;

шартномада белгиланган шартлар асосида транспорт воситасига етказилган ва ижарачи томонидан қоплашни талаб этадиган зарарни, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун тўловларни амалга ошириш кафолати сифатида хизмат қиладиган гаров депозитини тўлашни талаб этиш;

мурожаат қилиш орқали Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида шахсий кабинет очиш;

"Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали ижарага берилган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини аниқлаш;

қўшимча хизматлар (бола учун махсус ўриндиқ, навигатор, қўшимча суғурта, йирик тўхташ жойларида алоҳида жой ажратиш ва бошқалар) кўрсатиш.";


ж) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси "мувофиқ бутланган" сўзларидан кейин "ҳамда махсус таниқлик белгига эга бўлган" сўзлари билан тўлдирилсин;


з) 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ижарага олинган транспорт воситасида мамлакатни тарк этмаслиги";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 ноябрь














































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск