ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2021 й. 685-сон "Бухоро вилоятида Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2021 й.

N 685




БУХОРО ВИЛОЯТИДА ЁШ

ИЖРОЧИЛАРНИНГ "ШАШМАҚОМ"

РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мақом санъатида ёш ижрочиларнинг маҳорати, истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, янги истеъдодларни кашф этиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, ўзига хос ижод мактабларини яратган мақом санъати устозлари тажрибасини оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати марказининг 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивалини (кейинги ўринларда - Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Фестивални ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

Фестивални ўтказиш тартиби ва шартларини белгилаш, шу жумладан, унда 30 ёшгача бўлган якка ижрочилар ҳамда ижодий жамоалар (хонанда ва созандалар сони 15 нафардан ошмаган ҳолда) томонидан Фестивал дастурининг 2 та шартини (чолғу ва ашула йўналишлари) бажаришни назарда тутиш;

Фестиваль иштирокчиларини 9-11 нафар етакчи мутахассислардан иборат таркибда тузиладиган Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 10 баллик тизим бўйича баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мезонлари;

Фестивални ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш тартиби ҳамда молиялаштириш манбаларини белгилаш.


4. Ташкилий қўмита:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йилда Фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштириш;

Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш;

Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат, статуэтка намуналарини тасдиқлаш;

Фестивални замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш ишларини амалга оширсин.


5. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаб, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминласин;

Бухоро шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширсин, Фестиваль ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрласин;

Фестиваль иштирокчилари учун маданий дастурлар ҳамда Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳатларни ташкил этсин;

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар тажрибали режиссёр, таниқли санъаткор, продюсер, композитор, шоир ва соҳанинг бошқа малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийси ҳамда бадиий дастурларини тайёрласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан тенг улушларда, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Фестивални кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 ноябрдаги

685-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика

фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. Б. Зарипов

-

Бухоро вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси


2. Б. Ахмедов

-

маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. А. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


4. А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


5. К. Каримов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


6. У. Шарифходжаев

-

халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


7. А. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


8. Ш. Собиров

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


9. С. Бегматов

-

Республика мақом санъати маркази раҳбари


10. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


11. М. Хамраев

-

Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


12. Б. Адилов

-

Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи


13. Лавозимига кўра

-

Бухоро вилояти маданият бошқармаси бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби


        

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 ноябрь





























Время: 0.0025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск