ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Электрон тижорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2021 й. ПҚ-14-сон "Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2021 й.

N ПҚ-14



ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ МАЪМУРЧИЛИГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ

ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш, шунингдек, электрон тижорат соҳасидаги платформалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда аккредитив бўйича ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш мақсадида:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон тижоратнинг "Очиқ рақамли экотизими" ахборот тизимлари мажмуасини (кейинги ўринларда - Рақамли экотизим) 2022 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта ташкил этилсин.


2. Марказ зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

Рақамли экотизимни шакллантириш ва унинг оператори функцияларини бажариш;

мулкчилик шаклидан, идоравий ва тармоққа мансублигидан, ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, электрон тижорат платформаларига ўзининг мижозлар базасидан тенг фойдаланиши ҳамда уларга хизматлар кўрсатиши учун шароитлар яратиш;

Рақамли экотизимнинг "эскроу" тизими функцияларини бажариши муносабати билан битта шахсий ҳисобварақдан ҳисоб-китоблар ва тўловлар ҳамда томонларнинг шартнома мажбуриятлари кафолатли (аккредитив тамойили бўйича) бажарилишини таъминлаш.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформаларида товарлар ва хизматларни сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши шарт. Бунда, нархи кўрсатилмаган товар ва хизматларни сотиб олиш бўйича битимлар тузишга йўл қўйилмайди;

2024 йил 1 январга қадар Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади;

товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337 ва 467-моддаларига мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари қўлланилади.

Молия вазирлиги икки ой муддатда мазкур банддан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Электрон тижоратнинг "Очиқ рақамли экотизими"ни ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Марказ Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар Рақамли экотизим орқали солиқ органларига реал вақт режимида маълумотларни узатиш имконини берувчи электрон маълумотлар базаларининг ўзаро интеграциясини таъминласин.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор мазмун ва моҳиятининг, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг тушунтирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари A.Б. Воитов белгилансин.


Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-14-сон қарорига

ИЛОВА



Электрон тижоратнинг "Очиқ рақамли экотизими"ни

ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. РАҚАМЛИ ЭКОТИЗИМНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

1.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали марказини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация марказига айлантириш ва унга Рақамли экотизим оператори вазифаларини юклаш.

Марказнинг Низом ва бизнес - режасини тасдиқлаш, уни қайта рўйхатдан ўтказиш ва малакали кадрлар билан тўлдириш.

2022 йил

I чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2.

Рақамли экотизимнинг дастурий таъминотини яратиш.

1. Рақамли экотизим дастурий таъминотини яратиш бўйича техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқувчи ташкилотни аниқлаш бўйича харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш.

2022 йил

II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

"Ўзбекистон миллий рақамли хаби" - Рақамли экотизим  веб-сайтини яратиш.

1. Рақамли экотизим веб-сайтини яратиш учун техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, хусусан:

экспортчи, инвестор, маҳаллий саноат корхонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда тегишли ваколатли органларнинг шахсий кабинетлари дизайнини ишлаб чиқиш;

рақамли хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлаш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида техник ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш.


2. Веб-сайтни ишлаб чиқиш.


3. Фойдаланувчилар учун техник ҳужжатлар  ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (ўзбек, рус, инглиз тилларида);


4. Веб-сайтни синовдан ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш.


5. Веб-сайтни ишга тушириш.

2022 йил

II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

4.

Электрон тижорат платформаларнинг Рақамли экотизимга узлуксиз киришни таъминлайдиган интеграцион хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

Рақамли экотизим, рақамли платформалар ва хизматлар ўртасида турли хил протоколлар бўйича ишончли, юқори тезликдаги маълумотлар алмашинуви ҳамда истеъмолчиларга рақамли экотизим хизматларини кўрсатишнинг умумий интерфейсини таъминлайдиган интеграция ва хизмат кўрсатиш тизимини ишлаб чиқиш, хусусан:

интеграция ва хизмат кўрсатиш тизимини яратиш учун техник шартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

фойдаланувчилар учун техник ҳужжатлар ва кўрсатмаларни (ўзбек, рус, инглиз тилларида) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш;

мустақил операторларга тегишли рақамли платформалар ва хизматларни улаш учун ўзаро боғланиш шартномасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ АСОСИЙ ПЛАТФОРМАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

5.

Рақамли экотизимнинг асосий платформаларини амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хусусий шерикларини шаффофлик билан аниқлаш чораларини кўриш.

1. Дастурий таъминотга қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида қонунчилик талаблари асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорлик қилувчи юридик шахсларни аниқлаш.

2022 йил

I чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Монополиядан чиқариш қўмитаси,

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Транспорт ва логистика масалаларини ҳал қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериш чораларини кўриш.

Электрон логистика тизимини жорий этиш, бунда:

дастурий таъминотга қўйиладиган техник талабларни ва шартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш;

маҳсулотларни сақлаш, ички ва ташқи юк ташиш бўйича хизматларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқловчи ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

ташқи бозорларни ўрганиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини ташқи бозорларга ташиш учун бозорда рақобат муҳитини яратиш мақсадида хорижий логистика операторлари ва юк ташувчиларни жалб қилиш;

ушбу тизимдан фойдаланишда божхона жараёнларини тезлаштириш ва соддалаштиришни назарда тутган ҳолда, ташқи савдо ва божхона операциялари маълумотлар базаларининг электрон логистика тизими билан ўзаро интеграцияси бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил

III чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси

III. AККРЕДИТИВ ШАКЛИДАГИ ҲИСОБ-КИТОБ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

7.

Эскроу тизимини (банк бўлмаган аккредитив) жорий этиш орқали Рақамли экотизимда амалга ошириладиган операцияларни тез ва хавфсиз ҳал қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш.

Электрон ҳисоб-китоб ва клиринг тизимини жорий этиш. Бунда:

дастурий таъминотга қўйиладиган техник шартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш;

клиринг маркази операторини (юридик шахсни) ташкил этиш;

Рақамли экотизимининг Клиринг маркази ҳузурида Кафолат фондини ташкил этиш;

ҳисоб-китобларни ташкил этиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш ва Рақамли экотизимда репозитар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Рақамли экотизим клиринг марказининг Кафолат фондини шакллантириш, ундан фойдаланиш ва маблағларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

IV. РАҚАМЛИ ЭКОТИЗИМНИНГ ҚЎШИМЧА ХИЗМАТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

8.

"Big data" технологиясини жорий этиш орқали маълумотлар базаларини тизимлаштириш ва таҳлил қилиш, маҳаллий экспортёрлар, саноат корхоналари, инвесторлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар эҳтиёжлари учун давлат ташкилотларининг маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш.

Вазирликлар ва идоралар билан уларнинг шахсий кабинетларига тақдим этиладиган статистик маълумотлар шаклларни келишиш.

Маълумотларни етказиб беришнинг умумий статистик шаклларини ишлаб чиқиш ва маҳаллий экспортчилар, саноат корхоналари, инвесторлар, шу жумладан хорижий корхоналарга ўз эҳтиёжлари учун ушбу маълумотлардан эркин фойдаланиш имконини яратиш.

Рақамли экотизим билан вазирликлар ва идоралар маълумотлар базалари ўртасида турли хил протоколлар ёрдамида ишончли, юқори тезликдаги маълумот алмашинувини таъминлайдиган интеграция ва хизмат кўрсатиш тизимини ишлаб чиқиш.

"Big data" технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш орқали идоралараро "Таҳлил" ахборот-таҳлил платформасини ишга тушириш, бунда:

дастурий таъминотга қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

харид ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик муҳокамасига қўйиш ҳамда танлов асосида дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи юридик шахсни аниқлаш;

дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

аниқланган камчиликлар ва заифликларни бартараф этган ҳолда дастурий таъминотни синовдан ўтказиш;

дастурий таъминотни ишга тушириш.

2022 йил

IV чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Рақамли экотизим оператори

V. РАҚАМЛИ ЭКОТИЗИМНИНГ УЗЛУКСИЗ ВА ХАВФСИЗ ИШЛАШИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ВА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР

9.

Очиқ рақамли экотизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Рақамли экотизимга уланган барча ахборот тизимлари учун киберхавфсизлик сертификатининг мажбурийлиги талабини белгилаш.

2022 йил

II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Рақамли экотизим оператори

10

Рақамли экотизимда рақамли платформалар ва хизматларни жадал жорий этишни таъминлаш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш.

Рақамли экотизимда махсус ҳуқуқий режимлар доирасидаги муносабатларни тартибга солиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

II чорак

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 ноябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 18 ноябрь







































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск