ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2021 й. 690-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2021 й.

N 690



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ

ҲАМДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАНИНГ ЯНГИ НАМУНАЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 2 МАРТДАГИ 116-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Фуқароларга эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 135-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2017 йил 1 октябрдан бошлаб тегишли равишда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда - миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) - автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари берилади;

б) янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади;

в) амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштириш:

2017 йил 1 октябрь - 2018 йил 31 декабрь даврида - эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари уларнинг берилган санасидан қатъи назар - эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда;

2019 йил 1 январдан эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар - уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари - 2022 йил 31 мартга қадар;

2010-2012 йилларда берилганлари - 2022 йил 30 июнга қадар;

2013-2015 йилларда берилганлари - 2022 йил 30 сентябрга қадар;

2015 йилдан кейин берилганлари - 2022 йил 31 декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилади;

г) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари - 2022 йил 1 апрелдан;

2010-2012 йилларда берилганлари - 2022 йил 1 июлдан;

2013-2015 йилларда берилганлари - 2022 йил 1 октябрдан;

2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 ноябрь































Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск