ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 10.11.2021 й. 38-2021-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.11.2021 й. 1963-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2021 й.

N 1963-3




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

10.11.2021 й.

N 38-2021


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасалари битирувчиларининг якуний

давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи (рўйхат рақами 1963, 2009 йил 5 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 267-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                        А.Х. Тошкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасалари битирувчиларининг якуний

давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "(умумкасбий ва ихтисослик)" деган сўзлар "(мажбурий фанлар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "ихтисослик фанларидан" деган сўзлар "мажбурий фанлардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Олий таълим муассасалари томонидан тажрибали профессор-ўқитувчиларни жалб этган ҳолда якуний давлат аттестацияси синовларининг дастурлари ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ҳамда олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланади ва якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида уч ой олдин талабалар эътиборига етказилади.".


5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислигига номзодлар кафедра мудири томонидан тасдиқлаш учун олий таълим муассасаси ректорига (филиал директорига) тақдим этилади.".


6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари олий таълим муассасасининг идоравий мансублигидан қатъи назар, ушбу таълим муассасасида фаолият юритмаётган олимлар, ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларидан тегишли олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан бир йил (календарь йил) муддатга тасдиқланади.

Бир киши кетма-кет бир олий таълим муассасасида тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича икки мартадан ортиқ якуний давлат аттестацияси комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.".


7. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари раҳбарлигида олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) билан биргаликда хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига асосан) ва (ёки) таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича фанлараро якуний давлат аттестация синови ва диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёки мажбурий фанлардан якуний давлат аттестация синовини ўтказиш бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби шакллантирилади.".


8. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва мутахассислардан шакллантирилади. Якуний давлат аттестациясида васийлик кенгаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари ҳамда кадрлар буюртмачилари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Якуний давлат аттестация синовлари жараёни онлайн режимда овозли видеотрансляция қилинади ҳамда ушбу видео тасвирлар 1 йил давомида мутахассислик кафедрасида сақланади.".


9. 17-банддаги "олти ой" деган сўзлар "уч ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "ихтисослик фанларидан" деган сўзлар "мажбурий фанлардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ихтисослик фанларидан" деган сўзлар "мажбурий фанлардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган шахс ўқиш муддати тугагандан сўнг, аризасига мувофиқ якуний давлат аттестацияси синовини кейинги 3 йил давомида қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган шахс кейинги ўқув йили бошланганидан кейин якуний давлат аттестация синовини қайта топширишга рухсат беришни сўраб олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) номига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда, шахсга якуний давлат аттестация синовини кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) 2 мартадан ортиқ қайта топширишга йўл қўйилмайди.

Якуний давлат аттестация синовини қайта топширишга рухсат бериш олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан расмийлаштирилади.".


12. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Якуний давлат аттестацияси синовидан кейинги 3 йил давомида қайта ўта олмаган талабага академик маълумотнома берилади ва у ўрнатилган тартибда, тўлов-контракт асосида тегишли битирув курсига ўқиш учун қайта тикланиши мумкин.".


13. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Якуний давлат аттестацияси синовларида олган баҳосига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаси ректорининг (филиал директорининг) буйруғи билан апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси олий таълим муассасасининг илмий-педагогик кадрлари (апелляция комиссияси умумий таркибининг 40 фоизигача), шунингдек тегишли соҳанинг малакали мутахассислари, турдош олий таълим муассасаларининг тажрибали профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлари орасидан камида 5 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

Апелляция комиссияси таркибига жорий йилда якуний давлат аттестацияси комиссияси ишида иштирок этган шахсларнинг киритилиши тақиқланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 ноябрь
















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск