ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2021 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 18.11.2021 й. ЎРҚ-729-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.07.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.09.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.11.2021 й.

N ЎРҚ-729



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган

Cенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 5, 267-модда, N 11, 791-модда; 2020 йил N 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 3, 165-модда, N 5, 267-модда, N 8, 469-модда, N 9, 588, 592-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 18-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, зарур ҳужжатлар билан танишишга ҳақли";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 26-2-модда билан тўлдирилсин:


"26-2-модда. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши

курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) тайёрлайди, Миллий маъруза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.

Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.

Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.

Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 2, 47-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 25-2-модда билан тўлдирилсин:


"25-2-модда. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга

қарши курашиш тўғрисидаги миллий

маърузани кўриб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) тайёрлайди, Миллий маъруза Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Сенатга тақдим этилади.

Сенат қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.

Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.

Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 июлда қабул қилинган "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида"ги ЎРҚ-158-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 349-модда) 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги ЎРҚ-298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 9, 251-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда, N 9, 592-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги мазмундаги 23-1-модда билан тўлдирилсин:


"23-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга

қарши курашиш агентлиги ходимларининг

қамоқда сақлаш жойларига бориши


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида қамоқда сақлаш жойларига монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.

Қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига уларнинг ўз вазифаларини бажариши ва тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 591-модда, N 10, 674-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 9-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги";

еттинчи - ўн учинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 12-3-модда билан тўлдирилсин:


"12-3-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши

курашиш агентлигининг ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;

мамлакатдаги коррупция ҳолати тизимли таҳлил қилинишини таъминлайди, шунингдек коррупцияга оид хавф-хатарлар энг юқори бўлган соҳаларни, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди;

давлат харидлари ва бюджет маблағларидан, халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг қарзларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш соҳасида коррупцияга қарши назорат тизимининг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотни тарқатиш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиради;

вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида"ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 123-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 5-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузасини кўриб чиқиш";

бешинчи - ўн еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 8-2-модда билан тўлдирилсин:


"8-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши

курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида

коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий

маърузасини кўриб чиқиш


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланадиган ҳар йилги Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Олий Мажлис палаталарига тақдим этилади.

Фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисларида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.

Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарорлар қабул қилади, уларда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.

Миллий маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги";

иккинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 8-модда:

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-модда. Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга

қарши курашиш бўйича миллий кенгаши ва

унинг ҳудудий кенгашлари


Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши (бундан буён матнда Миллий кенгаш деб юритилади) ташкил этилади";

иккинчи қисмидаги "идоралараро комиссиялар (бундан буён матнда ҳудудий идоралараро комиссиялар деб юритилади)" деган сўзлар "кенгашлар (бундан буён матнда ҳудудий кенгашлар деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "Идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар "Миллий кенгашнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошисидаги "идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "кенгашлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Миллий кенгашнинг ишчи органидир";


3) қуйидаги мазмундаги 8-1-модда билан тўлдирилсин:


"8-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши

курашиш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш

соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида:

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиради ва амалга оширади;

ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза тайёрлайди ҳамда уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг коррупцияга қарши курашишга дахлдор бўлган қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг коррупцияга қарши курашиш комиссиялари билан ҳамкорлик қилади;

коррупцияга оид жиноятларни, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига путур етказадиган коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади, унинг якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради;

коррупцияга оид жиноятлар туфайли жамият ва давлат манфаатларига етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланишига эришилиши устидан назоратни амалга оширади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилади, ушбу тизимни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда коррупциянинг даражасини, шу жумладан ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимидаги даражасини баҳоловчи Коррупцияни идрок этиш миллий индексини тузишни ташкил этади;

давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида давлат буюртмачисининг ISO: 37001 коррупцияга қарши стандартни қўллашини назарда тутувчи талабни белгилайди;

жойларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;

коррупция ҳолатларига доир материалларни қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этади;

вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, давлат органларининг, оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича самарали ҳамкорлигини ташкил этади;

ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";


4) 9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради";


5) 14-модданинг учинчи қисмидаги "Идоралараро комиссия ва ҳудудий идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "Миллий кенгаш ва ҳудудий кенгашлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 28-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"28-модда. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги

ахборотни хабар қилувчи шахсларни ва уларнинг

яқин қариндошларини ҳимоя қилиш


Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил этади ҳамда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи орган раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларнинг ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳаётига ва соғлиғига ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганлигини, уларнинг мол-мулки йўқ қилинганлигини ёки шикастлантирилганлигини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, коррупцияга қарши курашишни амалга оширувчи органлар "Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриши шарт.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларни рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу модданинг қоидалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида била туриб ёлғон ахборотни хабар қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди, улар бундай ҳуқуқбузарлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади".


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январда қабул қилинган "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-420-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 1, 2-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 23-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус қабулхонага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари монеликсиз киришини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаши".


11-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


13-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 ноябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 19 ноябрь
































Время: 0.1833
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск