Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2021 й. ПҚ-17-сон "Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан cамарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2021 й.

N ПҚ-17



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТИШТИРИШДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишда бошқарув тизимини жорий этиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 443-IV-сон ва Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-135-IV-сон "Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 16 августдаги 1290-IV-сон ва Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сон "Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри Бектемир, Сергели, Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманларига ўтказилаётган суғориладиган ер майдонлари, боғлар ва токзорларда (кейинги ўринларда - ўтказилаётган ер майдонлари):

мавжуд ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қишлоқ хўжалиги экинлари яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштирилади. Бунда, ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроққлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилади;

аҳоли ишсизлигини камайтириш мақсадида ажратилаётган ҳудудлардаги 20 гектардан кам бўлмаган ерларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан плантация усулида замонавий технологиялар асосида интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида етти йил муддатга аҳолига берилади.

Бунда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) тижорат банклари билан биргаликда Тошкент шаҳри Бектемир, Сергели, Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманларида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтларининг кредит линиялари маблағларини жалб этиш чораларини кўради.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов) билан биргаликда ўтказилаётган ер майдонларида:

ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроққлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари тўлиқ экилишини таъминлаш;

қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини уч бараварга ошириш учун қайта ишлаш ташкилотлари, музлаткичли омборхоналар ва логистика марказларини 2021-2022 йиллар давомида тўлиқ ишга тушириш ҳамда уларнинг ишлашини таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Белгилансинки:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида 10 та штат бирлигидан иборат Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси ташкил этилади;

ўтказилаётган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назорат қилиш вазифаси Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига юклатилади. Бунда, Бош прокуратуранинг мазкур бошқармасига қўшимча 2 та штат бирлиги ажратилади;

Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармасининг ва Бош прокуратуранинг штат бирликлари Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Зангиота, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ ҳамда Қибрай туманлари қишлоқ хўжалиги бўлимларининг жами 12 нафар штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармасини Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй манзилидаги бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирсин ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминласин.


6. Белгилансинки:

экин майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган ички ишлар вазирининг ўринбосарига мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўйсундирилади;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида 5 нафар ходимдан иборат бўлим ташкил этилади.


7. Белгилаб қўйилсинки, ўтказилаётган ер майдонларида:

ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назорати Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси томонидан амалга оширилади;

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кафолатланган сув билан таъминлаш чоралари кўрилади;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қишлоқ хўжалиги бўйича барча кўрсаткичлари Тошкент шаҳрининг тегишли туман статистика бўлимлари орқали ҳисобга олинади;

ер майдонларини бошқа ер фонди тоифасига ўтказиш фақат қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлиқ ундирилган тақдирда амалга оширилади.


8. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда асосий майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1а-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларга сабзавот экинларини экиш муддатлари бўйича жойлаштириш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда асосий майдонларда етиштириладиган сабзавотларнинг прогноз кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган майдонларда такрорий етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари 3а-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда асосий майдонлар, боғ ва ток қатор оралари ҳамда ғалладан бўшайдиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ва маблағлари ҳисоб-китоби 4-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниевга мазкур бандга мувофиқ тасдиқланаётган кўрсаткичларга ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов) билан биргаликда бир ой муддатда:

Бектемир, Сергели, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар билан уларнинг фойдаланувида бўлган ерлар ижараси бўйича ижара шартномасини қайта расмийлаштиришга амалий ёрдам берсин;

ер ижараси шартномаси амалдаги ердан фойдаланувчи билан илгари тузилган шартномада кўрсатилган муддатнинг қолган қисмига тузилишини таъминласин.


10. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Тошкент шаҳрига ўтказилган ер майдонларини ер фонди тоифалари, турлари, ердан фойдаланувчилар бўйича контурлар кесимида, шунингдек, мавжуд барча бино-иншоотлар, қурилмалар, шу жумладан аҳолининг яшаш жойларини уларнинг эгалари кесимида қайта хатловдан ўтказсин ва хатлов якунларига кўра тегишли масштабдаги хариталарини янгиласин.


11. Қуйидагиларга:

қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев зиммасига - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назоратини амалга ошириш юзасидан;

Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Артикходжаев зиммасига - қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг бошқа ер фонди тоифасига ноқонуний ўтказилишига йўл қўймаслик юзасидан;

Бектемир, Сергели, Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари зиммасига - туман ҳудудларига ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерларида фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан шартномалар тузилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклатилсин.


12. Бош прокуратура (Ш. Рахимов) Тошкент шаҳрига ўтказилган, шунингдек, илгари берилган ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланилиши устидан мунтазам равишда назорат олиб борилишини ҳамда ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини содир этган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъминласин.

14. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев, Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Артикходжаев ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З. Мирзаев белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳри туманларида 2022 йил ҳосили учун асосий

майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Туманлар

номи

2021 йил

1 январь

ҳолатига суғорила

диган экин ерлар

Жами

экин экила

диган

май

дон

Шундан қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлашуви:

Бошоқли дон экинлари маҳсулот

лари,

буғдой

Саб

завот

шундан:

Кар

тошка

Озуқа

(ем-

хашак) экин

лари

шундан:

тарвуз

қовун

беда

хашаки лавлаги

1

Сергели

366

366

219

34

13

12

88

25

13

13

2

Бектемир

626

626

439

35

14

13

127

26

15

11

3

Яшнобод

754

754

331

98

34

40

250

74

40

34

4

Мирзо Улуғбек

549

549

211

98

29

12

197

43

21

22

5

Янгиҳаёт

1 155

1 155

361

189

76

66

464

142

71

71

Жами

3 450

3 450

1 561

453

166

142

1 126

309

159

150




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда асосий майдонларда

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


тонна

Т/р

Туманлар

номи

Жами

қишлоқ

хўжалиги

экинлари

маҳсулот

лари

шу жумладан:

Бошоқли

дон экинлари маҳсулот

лари,

буғдой

Сабзавот

маҳсулот-

лари

Шундан

Картошка

Озуқа

(ем-хашак) экинлари

шундан

тарвуз

Қовун

беда

хашаки

лавлаги

1

Сергели

3 449

1 752

299

364

343

1 053

345

177

168

2

Бектемир

5 758

3 512

347

392

352

1 521

378

210

168

3

Яшнобод

7 444

2 648

758

952

1 114

3 005

1 033

560

473

4

Мирзо Улуғбек

5 547

1 688

889

804

336

2 368

602

294

308

5

Янгиҳаёт

11 695

2 888

1 260

2 128

1 836

5 565

1 982

991

991

Жами

33 894

12 488

3 553

4 640

3 982

13 513

4 340

2 232

2 108




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

2-ИЛОВА


Тошкент шаҳри туманларида 2022 йил ҳосили учун

асосий майдонларга сабзавот экинларини экиш

муддатлари бўйича жойлаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Туманлар

номи

Жами

сабза

вот

лар

шундан:

ав

густ-

сент

ябрь

ойла

рида

Тўқсонбости усулида

Иссиқхонада

пи

ёз

пи

ёз

саб

зи

ош

лав

лаги

кўкат

лар

шу жум

ладан

ка

рам

шу жум

ладан

ре

диска

поми

дор

бод

ринг

кўкат

лар

ши

рин

қа

лам

пир

ач

чиқ

қа

лам

пир

сель

де

рей

Айс

берг

ук

роп

гул

ка

рам

бош

ка

рам

1

Сергели

34

14

3

5


3

3



4

4








2

Бектемир

35

11

5

6

2

3

2


1

4

2

2







3

Яшнобод

98

14

6

3

11

13




1



5

2

3

4

6

1

4

Мирзо Улуғбек

98

12

9

6

12

11




4



6

5

6

6

1

2

5

Янгиҳаёт

189

29

11

4

3

5

2

3


15

5

10

7

5

7

12

6

5

Жами

453

80

34

24

28

35

7

3

1

28

11

12

18

12

16

22

13

8




2-илованинг давоми



гектар

Т/р

Туманлар

номи

шундан:

Баҳорда асосий майдонларда

поми

дор

бод

ринг

саб

зи

пи

ёз

сарим

соқ

пиёз

ка

рам

шу жум

ладан

кўкат

лар

шу жумладан

ре

дис

ка

ши

рин

қа

лам

пир

ач

чиқ

қа

лам

пир

бақ

ла

жон

шол

ғом

турп

гул

ка

рам

брок

коли

бош

ка

рам

сель

де

рей

айс

берг

ук

роп

пет

руш

ка

каш

нич

кўк пи

ёз

1

Сергели

2

2




1

















2

Бектемир

2

2





















3

Яшнобод

7

5

3

3

1

5

5










3



2



4

Мирзо Улуғбек

3

5

4

3


6

3

3


7

1

2

3

1









5

Янгиҳаёт

7

10

13

15

2

12

8


4

18



9

3

3

3

6

2

4

2

2

1

Жами

21

24

20

21

3

24

16

3

4

25

1

2

12

4

3

3

9

2

4

4

2

1




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда асосий

майдонларда етиштириладиган сабзавотларнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


тонна

Т/р

Туманлар номи

Жами

сабза

вотлар,

тонна

шундан:

август-

сентябрь

ойларида

Тўқсонбости усулида

Иссиқхонада

пиёз

пиёз

саб

зи

ош

лав

лаги

кў

кат

лар

шу жум

ладан

карам

шу жум

ладан


ре

дис

ка

по

ми

дор

бод

ринг

кў

кат

лар

ши

рин

қа

лам

пир

ач

чиқ

қа

лам

пир

сель

дерей

Айс

берг

ук

роп

гул

ка

рам

бош

ка

рам

1

Сергели

299

112

24

85


5

6



48

48








2

Бектемир

347

88

40

102

44

5

4


2

48

24

24







3

Яшнобод

758

112

48

51

242

23




12



60

10

15

20

30

5

4

Мирзо Улуғбек

889

96

72

102

264

20




48



72

25

30

30

5

10

5

Янгиҳаёт

1 258

232

88

68

66

9

4

6


180

60

120

84

25

35

60

30

25

Жами

3 553

640

272

408

616

63

14

6

2

336

132

144

216

60

80

110

65

40




2а-илованинг давоми



тонна

Т/р

Туманлар номи

шундан:

Баҳорда асосий майдонларда

поми

дор

бод

ринг

саб

зи

пи

ёз

сарим

соқ

пиёз

ка

рам

шу жум

ладан

 

кў

кат

лар

шу жумладан

редис

ка

ши

рин қа

лам

пир

ач

чиқ қа

лам

пир

бақ

ла

жон

шол

ғом

турп

гул

ка

рам

брок

коли

бош

ка

рам

сель

дерей

айс

берг

ук

роп

пет

руш

ка

Каш

нич

кўк пи

ёз

1

Сергели

10

10




5

















2

Бектемир

10

10





















3

Яшнобод

35

25

15

15

5

25

8










6



4



4

Мирзо Улуғбек

15

25

20

15


30

5

5


11

1

2

3

1









5

Янгиҳаёт

35

50

65

75

10

60

12


6

27



9

3

3

3

12

4

8

4

4

2

Жами

105

120

100

105

15

120

24

5

6

38

1

2

12

4

3

3

18

4

8

8

4

2




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда эртаки

экинлардан ва ғалладан бўшайдиган майдонларга

қишлоқ хўжалигиэкинларини жойлаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Туманлар

номи

Жами

ғалла

дан

бўшай

ди

ган,

так

ро

рий

экин

экила

диган

май

дон

шу жумладан:

саб

за

вот

шундан:

кар

тош

ка

дук

какли

дон

экин

лари

шун

дан:

озуқа экин

лари

шундан:

саб

зи

шол

ғом

турп

ка

рам

шу жумладан:

кўкат

лар

шу жумладан:

саб

завот

(ши

рин)

макка

жўхо

ри

нў

хат

мош

бе

да

оқ жў

хори

мак

ка

си

лос

уч

ун

бош ка

рам

гул ка

рам

брок

коли

пет

руш

ка

сель

де

рей

каш

нич

кўк пиёз

(по

рей пиёз)

айс

берг

ук

роп

ре

дис

ка

1

Сергели

219

40

4

7

2

9

4

3

2

13

2

3

3

2


2

1

5

10

136

70

66

33

33



2

Бектемир

439

101

8

13

7

17

8

4

5

23

3

3

5

4

1

5

2

33

20

189

99

90

129

63

20

46

3

Яшнобод

331

57

6

9

4

12

9

2

1

18

3

2

3

4


4

2

8

6

176

96

80

92

29

25

38

4

Мирзо Улуғбек

211

52

5

4

8

15

6

4

5

11

2

1

1

1

1

2

3

9

11

110

46

64

38

38



5

Янгиҳаёт

361

85

8

15

6

18

6

7

5

32

5

6

4

2

5

4

6

6

14

196

104

92

66

62


4

Жами

1 561

335

31

48

27

71

33

20

18

97

15

15

16

13

7

17

14

61

61

807

415

391

358

225

45

88




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

3а-ИЛОВА


Тошкент шаҳар туманларида 2022 йилда

эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган

майдонларда такрорий етиштириладиган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


тонна

Т/р

Ҳудудлар

номи

Жами

ғалла

дан

бўшай

ди

ган,

так

ро

рий

экин

экила

диган

май

дон

шу жумладан:

саб

за-

вот

шундан:

кар-

тош

ка

дук

как

ли

дон

экин

лари

шундан:

озу

қа

экин

лари

шундан:

саб

зи

шол

ғом

турп

ка

рам

шу жум

ладан:

кў

кат

лар

шу жумладан:

саб

за

вот (ши

рин) макка

жў

хори

нў

хат

мош

бе

да

оқ

жў

хо

ри

мак

ка

си

лос

уч

ун

бош

ка

рам

гул ка

рам

брок

коли

пет

руш

ка

сель

де

рей

каш

нич

кўк пиёз

(по

рей пиёз)

айс

берг

ук

роп

ре

дис

ка

1

Сергели

1 453

468

68

119

34

108

48

36

24

104

16

24

24

16


16

8

35

120

271

140

131

594

594



2

Бектемир

4 035

1 095

136

221

119

204

96

48

60

184

24

24

40

32

8

40

16

231

240

378

198

180

2 322

1 134

360

828

3

Яшнобод

2 747

667

102

153

68

144

108

24

12

144

24

16

24

32


32

16

56

72

352

192

160

1 656

522

450

684

4

Мирзо Улуғбек

1 656

620

85

68

136

180

72

48

60

88

16

8

8

8

8

16

24

63

132

220

92

128

684

684



5

Янгиҳаёт

2 755

1 007

136

255

102

216

72

84

60

256

40

48

32

16

40

32

48

42

168

392

208

184

1 188

1 116


72

Жами

12 647

3 857

527

816

459

852

396

240

216

776

120

120

128

104

56

136

112

427

732

1 614

831

783

6 444

4 050

810

1 584




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

4-ИЛОВА




Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда асосий

майдонлар, боғ ва ток қатор оралари ҳамда ғалладан

бўшайдиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал

ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари

ҳажмлари ва маблағлари

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Туманлар  номи

Жами экила

диган ер май

дони

ЁММ

Минерал ўғит

шундан:

Уруғ

Иш ҳақи ажрат

малари билан

млн сўм

Жами

хара

жатлар

млн сўм

азот

Фосфор

калий

минг тонна

млн сўм

минг тонна

млн сўм

минг тонна

млн сўм

минг тонна

млн сўм

минг тонна

млн сўм

тонна

млн сўм

1

Сергели

366

11

75

13

102

11

80

2

20


1

11

143

183

502

2

Бектемир

626

19

128

23

169

19

146

3

19

1

3

19

244

313

742

3

Яшнобод

754

23

154

27

203

23

176

4

23

1

4

23

294

377

1 028

4

Мирзо Улуғбек

549

16

112

22

165

18

143

3

19

1

3

18

239

306

822

5

Янгиҳаёт

1 155

35

236

42

312

35

270

6

36

1

5

35

450

578

1 575

Жами

3 450

104

704

126

951

105

817

18

118

4

16

105

1 370

1 757

4 781




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-17-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тошкент шаҳри туманларида 2022 йилда етиштириладиган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


тонна

Т/р

Туманлар номи

Жами ишлаб чиқариш

шундан:


Экспорт

Қайта ишлаш корхоналарига


Захирага

Уруғлик учун

Тошкент

шаҳрига ва

бошқа ярмаркаларга

Ички

истеъмол

учун

1

Сергели

4 902

353

853

343

284

618

2 451

2

Бектемир

9 793

705

1 704

686

568

1 234

4 897

3

Яшнобод

10 191

734

1 773

713

591

1 284

5 096

4

Мирзо Улуғбек

7 203

519

1 253

504

418

908

3 602

5

Янгиҳаёт

14 450

1 040

2 514

1 012

838

1 821

7 225

Жами

46 540

3 351

8 098

3 258

2 699

5 864

23 270


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 ноябрь










































Время: 0.1851
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск