ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Аудиторларга қўйиладиган малакавий талаблар /Молия вазирининг 02.11.2021 й. 67-сон "Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.11.2021 й. 3105-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.11.2021 й.
N 3105-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
02.11.2021 й.
N 67
БУЙРУҒИ
"Аудитор малака сертификатини бериш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ,
шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз
кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон "Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сон "Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3105, 2018 йил 21 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2018 й., 10/18/3105/2363-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 сентябрдаги 97-сон "Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3105-1, 2019 йил 30 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/3105-1/3838-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. Ишметов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 19 ноябрь