ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 й. 696-сон "Олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини инобатга олиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2021 й.

N 696



ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА

КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА АБИТУРИЕНТЛАРНИНГ

ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН

БАҲОЛАРИНИ ИНОБАТГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонининг 10-бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) битирувчиларининг шаҳодатномаси (дипломга илова)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи (кейинги ўринларда - битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичи) киритилиши ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини электрон платформалар орқали ҳисоблаш ҳамда битирувчиларнинг шаҳодатномаси (дипломга илова)да ўз аксини топтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим ташкилотлари томонидан мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформаларни юритиш ва баҳоларни мазкур платформаларга даврий равишда киритиб бориш;

битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичларини ҳисоблаш, уларни электрон платформаларда акс эттириш тартиби ҳамда маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Давлат тест марказининг "ABITUR" махсус электрон дастурига узатиш;

Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари якунланганидан сўнг таълим ташкилотлари томонидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали "ABITUR" махсус электрон дастурига киритилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичларини танлов натижасини ҳисоблашда инобатга олиш.


4. Тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) 2022 йил 10 июнга қадар электрон платформаларни ишга туширсин ҳамда таълим ташкилотларида 2022/2023 ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳоларини электрон платформаларга киритиш ва битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари ҳисоблаб борилишини таъминласин.


5. 2022 йил 10 июнга қадар тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ўз электрон платформаларини "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилсин.


6. Белгилансинки, электрон платформалар ва дастурларни яратиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, интеграция қилиш масалалари билан боғлиқ харажатлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


7. Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев, халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 ноябрь






























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск