ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.11.2021 й. 696-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 ноябрдаги

696-сон қарорига

ИЛОВА



Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг

ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим

ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга

олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) битирувчиларининг шаҳодатномаси (дипломга илова)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


3. Битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларининг сўнгги 6 йиллик ўртача кўрсаткичи электрон платформага таълим ташкилотлари томонидан даврий равишда киритиб борилади ва маълумотларнинг тўғри киритилганлиги учун таълим ташкилотларининг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.


4. Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичи 3-5 баҳолар оралиғида бўлиб, мазкур кўрсаткич шаҳодатнома ва дипломга иловада акс эттирилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАЛАРДА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) электрон платформалари "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинади ҳамда ушбу вазирликлар ва идораларга "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ахборот алмашиш имконияти яратилади.


6. Тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) ҳар йили 15 июнга қадар:

ўз электрон платформаларига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар билан бирга уларнинг билим кўрсаткичига қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини шакллантириш учун таълим ташкилотлари томонидан платформаларга ўқувчиларнинг фанлар бўйича йиллик баҳолари киритилишини таъминлайди;

электрон платформаларда шакллантирилган битирувчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларнинг баҳоларининг ўртача кўрсаткичи "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз узатиб борилиши учун барча ташкилий тадбирларни амалга оширади.


7. Таълим ташкилотлари томонидан битирувчилар ҳақидаги маълумотларни ва фанлар бўйича баҳоларининг ўртача кўрсаткичини электрон платформада шакллантириб, уларнинг шаҳодатномаси (дипломга илова)да ўз аксини топтириш учун ўқувчиларнинг фанлар бўйича йиллик баҳолари ҳар йили 15 июнга қадар электрон платформага киритиб борилади.

Электрон платформага киритилган баҳолар қатъий ҳисобланиб, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.


8. Таълим ташкилотларини хорижий давлатда тамомлаган ва ҳужжати тан олинган (Ўзбекистон Республикаси фуқароси), экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан ўтган абитуриентларнинг шаҳодатномасидаги (дипломга иловадаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳолари тааллуқлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармалар) томонидан ўз электрон платформаларига киритилади.

Киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун тааллуқлилиги бўйича таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқарма бошлиқлари шахсан масъул ҳисобланади.



3-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

БИТИРУВЧИЛАРИ БАҲОЛАРИНИНГ ЎРТАЧА

КЎРСАТКИЧИНИ ҲИСОБЛАШ


9. Умумий ўрта таълим ташкилоти битирувчиларининг 6-11-синфлардаги фанлар бўйича йиллик баҳолари, якуний давлат аттестацияси баҳолари электрон платформага ҳар ўқув йилининг якуни бўйича 15 июнга қадар киритилади.


10. Битирувчилар баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда 6-11-синфлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқитилган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

, бунда:

- битирувчи баҳосининг ўртача кўрсаткичи;

- 6-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 7-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 8-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 9-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 10-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 11-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 6-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 7-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 8-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 9-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 10-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 11-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони.


11. Умумий ўрта таълим ташкилоти томонидан битирувчилар билимига қўйиладиган баҳолаш мезонлари фарқ қилганда баҳолаш тизимидаги максимал балл 100 фоиз сифатида қабул қилинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича конвертация қилинади: 86 - 100 фоиз учун - 5 баҳо, 71 - 85 фоиз учун - 4 баҳо, 56 - 70 фоиз учун - 3 баҳо ва 56 фоизгача - 2 баҳо.



4-БОБ. ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ

БАҲОЛАРИНИНГ ЎРТАЧА КЎРСАТКИЧИНИ ҲИСОБЛАШ


12. Ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг 1-2-босқичлардаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳолари, якуний давлат аттестацияси баҳолари электрон платформага ҳар ўқув йилининг якуни бўйича 15 июнга қадар киритилади.

Битирувчиларнинг 6-9-синфлардаги йиллик баҳолари Халқ таълими вазирлигининг "Электрон кундалик" электрон дастурига, шунингдек, тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан барча таълим ташкилотларида жорий этилган электрон платформаларга интеграция қилиш орқали олинади.


13. Битирувчилар баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда 6-9-синфлардаги ҳамда 1-2-босқичлардаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндиси ҳар бир синф ва босқичдаги ўқитилган умумтаълим фанлари сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

, бунда:

- битирувчи баҳосининг ўртача кўрсаткичи;

- 6-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 7-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 8-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 9-синфдаги барча фанлар бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 1-босқичдаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 2-босқичдаги умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳолар йиғиндиси;

- 6-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 7-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 8-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 9-синфда йиллик баҳо чиқарилган барча фанлар сони;

- 1-босқичда йиллик баҳо чиқарилган умумтаълим фанлари сони;

- 2-босқичда йиллик баҳо чиқарилган умумтаълим фанлари сони.


14. Ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари томонидан битирувчилар билимига қўйиладиган баҳолаш мезонлари фарқ қилганда баҳолаш тизимидаги максимал балл 100 фоиз сифатида қабул қилинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича конвертация қилинади: 86 - 100 фоиз учун - 5 баҳо, 71 - 85 фоиз учун - 4 баҳо, 56 - 70 фоиз учун - 3 баҳо ва 56 фоизгача - 2 баҳо.



5-БОБ. БИТИРУВЧИЛАР БАҲОЛАРИНИНГ

ЎРТАЧА КЎРСАТКИЧИНИ ЭЛЕКТРОН

ПЛАТФОРМАДА ТАСДИҚЛАШ


15. Абитуриент олий таълим ташкилотига ўқишга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёнида шахсий маълумотларини киритгандан сўнг унинг шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ҳосил бўлади.

Абитуриент томонидан баҳоларининг ўртача кўрсаткичи унинг шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги боҳаларининг ўртача кўрсаткичи билан текширилиб, тасдиқлаш тугмаси босилади.

Абитуриент томонидан баҳоларининг ўртача кўрсаткичи тасдиқланмагунга қадар унга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатнома шакллантирилмайди.


16. Абитуриентнинг шахсий кабинетида акс этган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичи ҳамда шаҳодатномадаги ёки дипломга илованинг аслидаги баҳолар ўртасида тафовут аниқланганда абитуриент тегишли таълимни бошқарувчи бошқармага мурожаат қилади. Ўз ўрнида ҳудудий бошқармалар мавжуд муаммо бартараф этилишини таъминлайди.

Бунда абитуриентнинг шахсий кабинетида акс этган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичи ўзгаради ва абитуриент маълумотларнинг тўғрилиги бўйича тасдиқлаш тугмасини босади. Тасдиқлаш тугмаси босилганидан сўнг маълумотлар тўғрилигига абитуриентнинг шахсан ўзи жавобгар ҳисобланади.


17. Давлат тест маркази олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун "ABITUR" махсус электрон дастури орқали ариза топширган, аммо электрон платформада баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилмаган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни ариза қабул қилинган кунда тегишли вазирликлар ва идораларга электрон платформаси орқали юборади.


18. Тегишли вазирликлар ва идоралар бир иш кунида маълумотни абитуриентнинг шаҳодатномаси ёки дипломи берилган таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармага юборади.


19. Ҳудудий таълимни бошқарувчи бошқарма туман халқ таълими бўлими орқали шу куннинг ўзида маълумотни таълим ташкилотига юборади, таълим ташкилоти раҳбари уч иш кунида абитуриентнинг шаҳодатномасидаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари электрон платформага тўғри киритилишини таъминлайди.

Абитуриентнинг шахсий кабинетида шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи шу куннинг ўзида акс этади.


20. Тугатилган ёки қайта ташкил этилган таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи (зарур ҳолларда архив ҳужжатлари асосида) тегишли таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармалар томонидан ҳужжатнинг асли асосида Давлат тест марказининг электрон платформасига тўғри киритилиши таъминланади.


21. Тегишли вазирликлар ва идоралар белгиланган вазифалар таълим ташкилотлари томонидан ўз вақтида бажарилиши бўйича назоратни олиб боради ва таъминлайди.



6-БОБ. БИТИРУВЧИЛАР БАҲОЛАРИНИНГ ЎРТАЧА

КЎРСАТКИЧИНИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА

КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИДА ИНОБАТГА ОЛИШ


22. Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов жараёни амалга оширилади.


23. Олий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш жараёнида абитуриент томонидан қабул комиссиясига тақдим этилган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи билан электрон платформага киритилган баҳолар ўртача кўрсаткичи орасида тафовут аниқланса, у ҳолда абитуриентнинг кейинги ҳолати кириш имтиҳонларида (талабаликка қабул қилинган бўлса) талабаликка қабул қилинган таълим йўналиши доирасида қайта кўриб чиқилади. Агар киритилган ўзгаришлар туфайли абитуриент тўплаган балл қабул чегарасидан паст бўлса, мазкур абитуриент олий таълим ташкилотига қабул қилинмайди.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг

ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига

кириш имтиҳонларида инобатга олиш

СХЕМАСИ

Босқич

Масъуллар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Умумий ўрта, ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари


Умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан 6-11-синфлар ўқувчиларининг, ўрта махсус таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар мактаблари 1-2-босқичлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича йиллик баҳоларини электрон платформага киритиш.


Ҳар ўқув йилининг якуни бўйича 15 июнга қадар









2-босқич

Абитуриент


1. Абитуриент Давлат тест марказининг "ABITUR" махсус электрон дастури орқали рўйхатдан ўтганда шахсий кабинетида акс этган шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари ўртача кўрсаткичини шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи билан таққослайди ва тасдиқлаш тугмаси босилади.



Ҳар йили ўқишга қабул қилиш жараёнида онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида

Давлат тест маркази


2. Абитуриент томонидан тасдиқлаш тугмаси босилгандан сўнг абитуриентга кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун рухсатнома шакллантирилади.








3-босқич

Абитуриент


1. Абитуриент Давлат тест марказининг "ABITUR" махсус электрон дастури орқали рўйхатдан ўтганда шахсий кабинетидаги умумтаълим фанлари баҳолари ўртача кўрсаткичи ҳамда шаҳодатномадаги ёки дипломга илованинг аслидаги баҳолар ўртача кўрсаткичи ўртасида тафовут аниқланганда абитуриент тегишли таълимни бошқарувчи бошқармага мурожаат қилади.


Маълумот олинган куннинг ўзида

Таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқарма


2. Ўз ўрнида ҳудудий бошқармалар мавжуд муаммо бартараф этилишини таъминлайди.



Шу куннинг ўзида







4-босқич

Давлат тест маркази


1. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга кириш учун "ABITUR" махсус дастури орқали ариза топширган, аммо электрон платформага баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилмаган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни тегишли вазирликлар ва идораларга юбориш.


Ҳар йили қабул жараёнида онлайн рўйхатдан ўтишда маълумотлар тасдиқланган куннинг ўзида

Тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Давлат тест марказидан олинган маълумотни абитуриентнинг шаҳодатномаси ёки дипломи берилган таълим ташкилоти жойлашган таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқармага юбориш.


Маълумот қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида







5-босқич

Таълимни бошқарувчи ҳудудий бошқарма


1. Давлат тест марказидан олинган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи киритилмаган абитуриент тўғрисидаги маълумотни таълим ташкилотига юбориш.


Маълумот олинган куннинг ўзида

Таълим ташкилоти раҳбари


2. Абитуриентнинг шаҳодатномасидаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳоларини электрон платформага киритиш ва тасдиқлаш тугмасини босиш.



Уч иш куни давомида

Абитуриент


3. Абитуриент томонидан умумтаълим фанлари баҳоларининг ўртача кўрсаткичи шаҳодатномадаги ёки дипломга иловадаги умумтаълим фанлари баҳолари билан таққосланади ва тасдиқлаш тугмаси босилади.


Маълумот олинган куннинг ўзида







6-босқич

Давлат тест маркази


Абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичини қўшиш ва танлов жараёнида инобатга олиш.


Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари якунланганидан сўнг, танловга қадар



         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 ноябрь

































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск